Фавқулотда ҳолат бекор қилинади, аммо карантин жорий этилади

818
0

Фавқулотда ҳолат бекор қилинади, аммо карантин жорий этилади

 Айрим ҳудудларда жорий қилинган фавқулотда ҳолат режими 10 майда тугади, комендантлик соати ниҳоясига етди. 22 март куни қабул қилинган фавқулотда вазият режими давом эттаверади. Бу ҳақда COVID-19га қарши кураш Республика штаби маълум қилди.

 Таъкидланишича, санитар-карантин постлари эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар фаолият юритади. Бир вилоятдан иккинчисига ўтишдаги чекловлар кучда қолади, назорат кучайтирилади.

 Шу билан бирга, Бишкек ва Ўш шаҳарларида, Норин вилоятининг Отбоши туманида ва Жалолобод вилоятининг Чотқол тумани Қаниш Қия қишлоқ округида мураккаб эпидемиологик вазият туфайли карантин жорий қилинади.

 Бош вазир ўринбосари Кубатбек Бороновнинг маълум қилишича, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият кескинлашган тақдирда Фавқулотда ҳолат жорий қилиш борасида яна қарор қабул қилиниши мумкин.

 Изоҳ: Оламдаги барча давлатлар коронавирус пандемиясидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилаётганлари каби Қирғизистон ҳукумати ҳам пандемия ваҳимасидан сайлов олдидан сиёсий вазиятларни жиловлаб туриш ва яна халқаро ташкилотлар назарига тушиб улардан молиявий кўмак олиш каби бир қанча мақсадларини рўёбга чиқариб олмоқчи.

 Қирғиз ҳукумати мамлакатда фавқулотда ҳолат эълон қилиши ортидан деярли барча оламий ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Жээнбеков Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки, Европа иттифоқи, Осиё тараққиёт банки, Халқаро валюта фондидан ёрдам сўради. Халқаро валюта фонди 31-март куни Қирғизистонга 120,85 млн. доллар қарз берган бўлса, 8-май куни яна 121,1 миллион доллар қарз ажратадиган бўлди. Шу орқали қирғиз ҳукумати бир томондан, давлат бюджетида вужудга келган камомадни ёпмоқчи бўлса, бошқа томондан коронавирус баҳонасида сиёсий вазиятни куз ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган парламент сайловларига қадар жиловлаб турмоқчи.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here