Коррупция ҳукуматнинг жирканч юзини фош қилди

367
0

Коронавирус эпидемияси сабабли юртда жорий қилинган карантин манзарасида озиқ-овқат ёрдамининг талон-торож қилиниши коррупцияси ҳукуматнинг жирканч юзини фош қилди

Коррупцияни келтириб чиқарувчи илмоний демократияни улоқтириб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этинг, Халифалик Бангладеш халқини қутқарувчи ягона халоскордир

Бангладеш халқи «карантин» ҳолатида кучли озиқ-овқат кризисидан азият чекаётган бир пайтда, юрт бўйлаб ёрдам учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинмоқда. Кенг тарқалган ушбу коррупция Шайха Ҳасинанинг сиёсий мурожаати ва таклифидан кейин бошланди. Чунки ҳукумат коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун жорий қилган кенг кўламли «карантин» орқали одамларни алдар экан, 30000 тоннадан кўпроқ гуруч ва 220 миллион тонна ун ёрдам ажратилиши ҳақида эълон қилган эди. Тахмин қилинишича, бу иш турли минтақалардаги кам таъминланганларга ёрдам бериш учун амалга оширилган. Бундан ташқари, Шайха Ҳасина видео конференция орқали, ҳеч ким оч қолмаслиги учун кунлик маошга ишлайдиганлар, йўловчиларни ташиш транспорти ҳайдовчилари, транспорт ходимлари ва бошқаларнинг рўйхатини тузиш ҳақида буйруқ чиқарган. (Дакка Трибюн, 2020 йил 31 март). Шайха Ҳасина: «Ҳали одамлар гуллаб яшнаган ҳаётда яшашади, ҳеч ким ҳеч қачон оч ва бошпанасиз ҳамда иложсиз қолмайди», дея Бангладешнинг кучлилиги ва гуллаб яшнаши ҳақида тинмай одамларга эслатди. Лекин шунга қарамай, барча одамлар унинг ёлғонлар билан уларни алдаши ҳамда уларни касаллик ва бахтсизликлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмаслигини билишади. Ҳатто Шайха Ҳасина камбағалларга ажратилган озиқ-овқат ёрдамларининг суиистеъмол қилинишига қарши кескин чоралар кўрилиши ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам оммавий талон-торож давом этмоқда. Минглаган заифҳол камбағаллар эса, маҳаллий ҳукуматлардан озиқ-овқат ёрдами ола олмасдан ҳар куни кўчаларда сарсон бўлмоқда. Улар маҳаллий ҳукумат вакилларининг уйлари ва офисларга мурожаат қилганларидан кейин ҳам аҳвол ўзгармаяпти. (Дакка трибюн, 2020 йил 16 апрел).

Ҳақиқат шуки, хоин ҳукуматнинг ваъда ва хитобларига хилоф равишда камбағалларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаяпти. Шубҳасизки, айрим ёрдам ва пуллар ҳар куни провинцияларнинг идоралари орқали сарф қилинмоқда. Лекин кўпинча улар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланадиган сиёсатчилар, маслаҳатчилар ва ҳукумат партияси аъзоларидан иборат талон-торож билан шуғулланувчи гуруҳларга кетмоқда. Ҳукмрон партия аъзолари сохтакорлик билан, ижтимоий тармоқларда ўзларини одамларга ёрдам молларини тарқатаётган қилиб кўрсатишаётган бир пайтда, кекса ёшдагилар озиқ-овқат ёрдами олиш учун ҳукуматнинг ишонч рақами (333)га боғлангани сабабли президентнинг «зарбаси»га йўлиқмоқдалар. (Дакка трибюн, 2020 йил 14 апрел). Бошқарувдаги партиянинг айрим аъзолари озиқ-овқат ёрдамларини суиистеъмол қилгани учун аҳён-аҳёнда қамалаётган бўлишига қарамай, аслида улар катта китларни ҳимоя қилиш ва режимнинг жирканч суратини ялтироқ қилиб кўрсатиш учун балогардон сифатида ишлатилмоқда. Шайха Ҳасина олдин ўз партиясидаги муайян гуруҳнинг «Тараққиёт лойиҳалари» орқали бойлик тўплашларига қўйиб берган бўлса, бугун «систематик коррупцияга қарши кураш» қарори орқали партиядаги қолган коррупциячиларнинг ҳам бойишларига кенг йўл очиб берди.

Эй инсонлар! Илмоний демократия сақланиб қолар экан, коррупция давом этаверади, инсонларга қонун чиқариш ҳуқуқини бераётган ушбу коррупциячи режим кучи етганича бойлик йиғиш учун ҳукуматга очкўз коррупционерларни жалб қилаверади. Илмоний ҳукмдорлар коррупциясига қарши курашиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали бўлади. Чунки Халифалик давлатида ҳеч ким қонун чиқариш ҳуқуқига эга эмас. Унда одамларга Қуръон ва Суннатда келган аҳкомлар татбиқ қилинади.

Эй мусулмонлар! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудек ҳукмдорларни тайёрлайдиган Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилинг. Зеро, Умар розияллоҳу анҳу: «Агар бирор туя (ёки қўй ёки қўзи) Фурот дарёси қирғоғида нобуд бўлса, Аллоҳ у ҳақда мендан сўрашидан қўрқаман», деган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here