Капиталистик цивилизация «самара»ларидан: АҚШ қўшинлари орасида ўз жонига қасд қилаётганлар сони ортмоқда

537
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капиталистик цивилизация «самара»ларидан:

АҚШ қўшинлари орасида ўз жонига қасд қилаётганлар сони ортмоқда

Ал-Ваъй журналининг (ҳижрий 1441 йил сафар, милодий 2019 йил октябр ойидаги 397-сонида) берилган хабарда бундай дейилади: «Америка мудофаа вазирлиги сўнгги пайтларда чиқарган ҳисоботга кўра, Америка армиясидаги қўшинларнинг хизмат пайтида ўз жонига қасд қилиш ҳолати охирги беш йил ичида кескин ортган. Аскарларнинг хизмат пайтида ўз жонига қасд қилишлари бўйича чиқарган пентагоннинг биринчи йиллик ҳисоботида айтилишича, бу нарса ҳар юзтадан 24,8га тўғри келган. 2013 йилда бу кўрсатгич ҳар юзтадан 20та бўлган бўлса, 2018 йили ўз жонига қасд қилган сони 541тани ташкил қилган. Пентагоннинг ушбу ҳужжат бўйича масъуласи Элизабет ван Винкль шундай дейди: «Биз тўғри йўналиш асосида юрмаяпмиз». Ҳарбий етакчилар махсус амалиётлар қўмондонлигида (бу қўмондонлик денгиз, ҳаво ва қуруқлик кучларини ўз ичига олади) фаолият юритувчи аскарлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида бирор изоҳ бериша олмаган. Си-Эн-Эн ахборот агентлигининг ишора қилишича, бу каби ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари уруш ҳолатларига боғлиқ эмас. Балки бу наркотик моддалар истеъмол қилиш, шу жумладан молиявий банкротликка боғлиқдир».

Роя газетаси шарҳи:

Америкада Ўқ отар қуроллардан онгсизлик билан фойдаланиш йилига юзлаб америкаликларнинг ўлимига олиб келади. Буларга энди, АҚШ қўшинлари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳодисалари қўшилди. Бу аҳвол ўзини Ғарб цивилизацияси тимсоли, дея баҳоловчи давлатнинг маънавий бўшлиқ, психологик вакуум ва жамият парокандалигига юз тутганига далолат қилмоқда. Бинобарин, айни цивилизациянинг абгорлигини ҳамда бунинг қурбонлари шу цивилизацияга эътиқод қилувчилар бўлаётганини ҳам кўрсатиб турибди.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here