Бақура ва Ғамр мусулмонларнинг босиб олинган ҳуқуқидир уларни қайтариб олиш яширин иловалар билан эмас балки куч ишлатиш ҳамда Водий Араба шартномасини бекор қилиш билан амалга ошади

510
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бақура ва Ғамр мусулмонларнинг босиб олинган ҳуқуқидир уларни қайтариб олиш яширин иловалар билан эмас балки куч ишлатиш ҳамда Водий Араба шартномасини бекор қилиш билан амалга ошади

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда Бақура ва Ғамр районларини яҳудийлар вужудидан қайтариб олиш Иордания ҳукумати матбуот котибаси Жумона Жунайнот тасаввур қилганидек оддий йўл билан бўлмаслиги таъкидланади. Шунингдек, баёнотда Жумона Жунайнотнинг тинчлик декларацияси учун қилинаётган икки илова ўнинчи ноябрда тамомланиб, бу муддат узайтирилмайди ҳам, янгиланмайди ҳам, деган сўзлари келтирилади.

Ҳизб баёнотида Водий Араба шартномасига имзо чеккан Иордания собиқ бош вазири Абдурраҳмон Мажолийнинг сўзлари келтирилди. Мажолий «Бақура районига кўчиб келиб, ўрнашиб олган яҳудийларнинг хусусий ерга эгалик қилиш ҳамда ўзларига тегишли манфаатлардан фойдаланиш ҳуқуқи бор», деди. Босиб олинган Ғамр ерлари ҳақида эса баёнотда бундай дейилди: у ерда баҳона қилинадиган ҳеч нарса йўқ. Шунингдек, иловада айтилгани каби, яҳудийларга фойдаланиш ҳуқуқини берадиган махсус тизимни фақат бир маънода, яъни Умматнинг ўзгармас мақсадларини ҳамда инсонлар ҳис-туйғуларию қадр-қимматларини сариқ чақага олмаслик, дея тушуниш мумкин. Бу орада Бақурада ҳам, Ғамрда ҳам аҳвол ўша ўшалигича қолмоқда, зотан, яҳудийларнинг бўлиши шу. Улар на шартномага ҳам, тинчлик битимига ҳам амал қилмай, доим хиёнат қилиб келишган. Уларнинг дини ҳам, иззат-ҳурматлари ҳам шу аҳволда».

Баёнот сўнггида бундай дейилади:

Ислом Уммати халқлари яҳудийларни ўзларига душман деб билишларини ва улар билан тузилган битимларни тан олмасликларини аллақачон исботлади. Ушбу халқлар ҳаракатини ва мана бундай ғазабларини карлар ҳам эшитмоқда: Булар душмандир, улар билан амалда уруш қилишдан бошқа муомала фойда бермайди, амалий урушни эса, Аллоҳ изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидан бошқа давлат ҳаргиз бошламайди. Ана шунда Водий Араба шартномаси бекор қилиниб, у сабабли келиб чиққан тобелик ҳамда босқинчи яҳудийларга итоат қилишдек Уммат гарданига тушаётган вазифалардан албатта қутулинади. Зеро, ҳар қандай келишувдан фойдаланаётган тараф мана шу босқинчи яҳудийлар бўлиб қолмоқда.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here