Судан ҳарбийларининг бошқарувдан чиқиш даъволари Американинг таълимотидир юрт аҳли истакларига алоқаси йўқ

184
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан ҳарбийларининг бошқарувдан чиқиш даъволари Американинг таълимотидир юрт аҳли истакларига алоқаси йўқ

Суверен кенгаш раисининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Муҳаммадҳамдон Дақлу (Ҳамидатий) ҳарбий муассасанинг ҳокимиятни фуқаролик бошқарувига ўтказиб беришда қатъий эканини таъкидлаган эди. Бунга сиёсий таҳлилчилар Судан халқининг хавфсизлик ва барқарорликка бўлган интилишларини амалга оширишга нисбатан ҳарбий муассасанинг жонкуярлиги, дея баҳо бердилар.

Афтидан, ўзларининг воқеа ва ҳодисалар таҳлилчиси, дея даъво қилаётганлар қуйидаги ҳақиқатни англай олмаётган кўринади: Мусулмонларнинг куч-қудрати ва мустаҳкам қўрғони бўлган Халифалик давлати ағдарилиб, мусулмон юртлари майда вужудларга бўлиниб, ишлар тизгини қўриқчи-малай ҳукмдорларга топширилгач, ҳукмдорда – унинг ким бўлишидан қатъий назар – ҳеч бир мустақил қарор қолмади. Ҳукмдорлар то йирик давлатлар раҳбарларидан иборат иш эгаларидан очиқ буйруқ ва таълимот олмагунларича каттаю кичик ҳеч бир масалани бажармайдилар.

Мудом, Аллоҳ нозил қилган нарсалардан бошқа нарсалар билан ҳукм юритадиган ва мустамлакачи кофир фармонини бажарадиган хоин ҳукмдорлар мавжуд экан, Уммат қайта мустақил қарор соҳиби бўлолмайди. Балки бунга Уммат Халифалик соясида Ислом билан бошқарувчи халифага байъат қилиш билангина муваффақ бўлади. Бас, шундай экан, ушбу давлатни барпо қилишга ҳаракат қилинг эй мусулмонлар!

Роя газетасининг 2022 йил 7 сентябр чоршанба кунги 407-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here