«Миллий соғлиқни сақлаш суғурта картаси»ни жорий қилиш Покистон соғлиқни сақлаш соҳасини хусусийлаштириш сари ташланаётган навбатдаги қадамдир

76
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Миллий соғлиқни сақлаш суғурта картаси»ни жорий қилиш Покистон соғлиқни сақлаш соҳасини хусусийлаштириш сари ташланаётган навбатдаги қадамдир

Покистон бош вазири Имрон Хон ҳукумат ва хусусий касалхоналарнинг ҳар бирида «Миллий соғлиқни сақлаш картаси» очди. Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Соғлиқни сақлаш суғурта картасини жорий қилиш Покистон соғлиқни сақлаш соҳасини хусусийлаштириш сари ташланаётган навбатдаги қадамдир. Мақсад, хусусий касалхоналар ва суғурта компаниялари учун йирик даромад яратиш. Ҳолбуки, буларнинг оғир юки, худди Ғарб капиталистик давлатларида кенг тарқалганидек, солиқ тўловчи инсонлар зиммасига тушади.

Дарҳақиқат, капитализм соғлиқни сақлаш секторини «мулк эркинлиги» номи остида хусусий сектор қўлига топширган. Бинобарин, касалхоналарни ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларини дори-дармонлар ва тиббий техникалар билан таъминлаш тижоратга айланди. Яъни асосий мақсад соғлиқни сақлашни яхшилаш эмас, даромад олиш бўлиб қолди. Бироқ, Ислом соғлиқни сақлаш хизматларини таъминлашни жамиятнинг асосий ижтимоий эҳтиёжи қилиб белгилашга ва унинг масъулияти хусусий сектор эмас, давлатнинг бўйнида бўлишига буюрди. Маблағни суғурта компаниялари ва хусусий касалхоналарга сарфлаш ўрнига ҳукумат касалхоналарини кўпайтириш ва уларнинг имкониятларини оширишга сарфлаш ва давлат фуқароларини бепул даволаш зарурлигини таъкидлади».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Исломдаги иқтисод Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан нозил қилинган низом бўлиб, давлат биргина унинг ўзини татбиқ қилиш билан инсонларни бепул даволаш сиёсатини амалга оширишга муваффақ бўлади. Росулуллоҳ ﷺ имом-халифанинг ғамхўрлигини ва ўз фуқаросига жавобгар эканини таъкидлаганлар. Яқинда Аллоҳнинг изни ила барпо бўладиган ва Қуръону суннат асосида ҳукм юритадиган Халифалик давлати ҳам албатта, ўзининг барча фуқаросини бепул соғлиқни сақлаш билан таъминлайди».

Роя газетасининг 2021 йил 19 январ чоршанба кунги 374-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here