Фаластин режими Ислом душманлари программасини ижро қилиш билан аёлларни бузишга, «CEDAW» конвенциясини татбиқ қилиш билан эса, оилаларни вайрон қилишга зўр бериб ҳаракат қилмоқда

438
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими Ислом душманлари программасини ижро қилиш билан аёлларни бузишга, «CEDAW» конвенциясини татбиқ қилиш билан эса, оилаларни вайрон қилишга зўр бериб ҳаракат қилмоқда

Фаластин маъмурияти Вазирлар кенгаши шахсий ҳолатлар билан боғлиқ қонуннинг 5-моддасига ўзгартиш киритиш билан йигит ва қизларнинг никоҳ қуриш ёшини 18 ёшга ўзгартириш тўғрисидаги қарорни президентга тақдим қилди. Ҳозир бу қарор қонунга айланиш учун президент имзосини кутмоқда.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини жума куни чиқарган варақада қуйидагиларни таъкидлади:

«Фаластин режими амалга оширмоқчи бўлаётган ва феминистик ташкилотлар оила мустаҳкамлиги учун, дея оқламоқчи бўлаётган бу қарор жиноятдир, унга бўлган ҳар қанча оқловлар ёлғондир. Чунки бу режим ҳам, феминистик ташкилотлар ҳам, Ғарб томонидан молиялаштирилувчи шубҳа остидаги томонлар ҳам жамиятимизни бузиш учун бор кучларини аяшмаяпти. Буни рақс ва куй-қўшиқ фестиваллари, марафонлар ҳамда эркак-аёл аралаш тадбирлар орқали амалга оширишмоқчи бўлишди. Энди бўлса, никоҳ қуришни кечиктиришмоқчи бўлишяпти».

Варақада яна қуйидагиларга эътибор қаратилди:

«Режимнинг ушбу қарори ҳамда феминистик ташкилотлар ва бошқа муассасалар томонидан ўтказилаётган бузғунчилик тадбирларини ҳимоя қилаётгани – Ислом душманлари кўрсатмаларини амалга ошириш ҳамда номинг ўчкур «CEDAW» конвенциясини ижро этишдир. Режимнинг айни қарори шаръий аҳкомлардан анча-мунчаси сақланиб қолаётган шахсий ҳолатлар қонунини бекор қилинишига замин тайёрлайди. Шунингдек, режимнинг ахлоқий таназзул ва бузилишга, оила парокандалигига етаклайди!».

Варақада таъкидланишича, режим имзо чекканлиги билан оғиз кўпиртириб гапираётган «CEDAW» конвенциясидан мақсад, дунё халқларини, хусусан, мусулмонларни Ғарбнинг ифлос қадриятларини олишга тарғиб қилиш ҳамда эркак-аёл ўртасидаги муносабатларга оид ғарбча турмуш тарзини қабул қилишга ундашдир. Шунингдек, конвенция бандлари шахсий ҳолатлар тўғрисидаги қонунга доир шаръий аҳкомларни бекор қилишга қаратилган. Шунингдек, варақада «Бу мустамлакачи Ғарб бизга яхшилик етишини ҳамда мусулмонларнинг аёллари азиз-мукаррам бўлишини ҳаргиз истамайди. Аксинча, бу кофирлар аёлларимизни кўргазмага қўйиш ва лаззатланиш учун арзон товарга айлантиришни, жамиятимизда сақланиб қолган поклик ва иффатга ҳасад қилиб, уларни йўқ қилишни хоҳлашади», дейилади. Сўнг варақа Фаластин аҳлига қуйидагича мурожаат қилиш билан тамомланади:

«Эй Фаластин аҳли! Қонун ва дустурларга ўзгартиш киритиш –мустамлакачи кофирларнинг ҳужуми бўлиб, ундан қонунларингиз, таълим дастурларингиз ва турмуш тарзингизни нишонга олишган. Улар шу орқали муборак Фаластин замини ва унинг муқаддас даргоҳларидан воз кечишга тайёр авлодни етиштириб чиқаришдек ифлос мақсадларига эришишмоқчи. Буни амалга оширишдаги асосий қуроллари эса, Фаластин режими ва шубҳа остидаги ташкилотлардир. Бас, режимдагиларнинг жиноятларига сукут қилсангиз ҳамда бузғунчилик ва жинояткорлик сиёсатларига қарши турмасангиз, нима бўлиши мумкин, тасаввур қилаверинг?!

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here