Обама Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

420
0

Обама Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

 “CA-NEWS” тарқатган хабарга кўра, президентлик муддати якунига етаётган Барак Обама Қрим аннекцияси ортидан Россияга қарши қўлланган санкцияни яна бир йилга узайтирди.

Обаманинг фикрича, Россия Федерациясининг ҳаракати ва сиёсати АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига нисбатан фавқулодда ва ўзига хос таҳдид уйғотишда давом этмоқда.

 “Шу боисдан, Украинага нисбатан қабул қилинган 13660 сонли фармонга мувофиқ, фавқулодда ҳолат (санкция) тартибини узайтириш лозим деб қарор қилдим”, – деб қайд этган президент.

 Бундан ташқари, Барак Обама Эрон, Куба, Ливия, Зимбабве, Венесуэла ва “Яқин Шарқда тинчлик жараёнига таҳдид солаётган террорчиларга” қарши санкция муддатини узайтирган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here