Покровка қамоқхонасида ҳам очлик акцияси бошланди

437
0

Покровка қамоқхонасида ҳам очлик акцияси бошланди

 Чуй влоятида жойлашган 27- ва 47-сонли қамоқхоналарда мазлум биродарларимиз бошлаган очлик акциясига 10 кундан ошган бўлсада на расмий ҳукумат ва на инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва на Омбесман бу ишга эътибор бермай, биродарларимизнинг талабларини қамоқхона маъмурияти қўлига топшириб қўйиб келишмоқда.

 Узоқ кунлардан бери очликни давом эттираётган биродарларимизнинг силласи қуриб, ҳушларини йўқотиш даражасига келишган бўлсада расмий ҳукумат, Бош прокуратура, Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ- ГУИН) бунга эътибор қаратмай келмоқда. Қамоқхона маъмурияти ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда биродарларимизнинг айрим талабларини қондирган бўлсада, аммо уларнинг асосий талаби – жазо турини ноқонуний ўзгартириш масаласи ҳамон жавобсиз қолиб келяпти. Биродарларимиз ўз аҳдларида қатъий туриб, қўйган талаблари тўлиқ бажарилмагунча очликни давом эттиришларини маълум қилишяпти.

 27- ва 47- сонли қамоқхонада мазлум мусулмонлар томонидан бошланган очлик акцияси ортидан Покровкадаги 3-сонли қамоқхонадасидаги мазлум мусулмонлар ҳам очлик эълон қилишди. Бугунги кунда мазкур қамоқхонада 13та мусулмон маҳбуслар ўз ҳақ-ҳуқуқлари паймол этилишига норозилик сифатида очлик акциясини бошлаган.

 Қамоқхонада мазлум мусулмонлар бошлаган очлик акциясидан ОАВ орқали хабар топган биродарларимизнинг оила аъзолари уларнинг тақдиридан хавотирга тушиб, додини кимга айтишни билмай туришибди. Уларнинг бунга қадар бир қатор расмий идораларга қилган мурожаатлалари эътиборсиз қолдириб келингани сабабли фарзандлари тақдирига бефарқ қараб келаётган ҳукуматга қарши норозилик акциясини бошлашга киришишди. Айрим холис мусулмон биродарларимиз қамоқхоналардаги мазлумларни ижтимоий тармоқларда, хусусан Фейсбук орқали қўллаб-қувватлаб акциясини бошлаб юборишди.

 Бугун Қирғизистон ҳукумати ўз хожаларини рози қилиш илинжида Ислом динига қарши курашни кучайтириш йўлида навбатдаги қадамини ташлади. Агар бизлар ҳукуматнинг бу ишига сукут сақлайдиган бўлсак, қирғиз ҳукумати ҳам худди Ўзбекистон жаллоди ташкил этган “борса келмас” номи билан машхур бўлган Жаслиқ каби алоҳида қамоқхонани барпо этиб, диний айбловлар билан қамалган маҳбусларга зулм ўтказиш, керак бўлса уларни жисмонан йўқ қилиш йўлига ўтади.

 Унутмайлик, бизлар ҳукуматнинг мусулмонларга қарши олиб борган зулм ва истибдодига сукут сақлаганимиз учун жавобгармиз. Бу зулмлар олдини олиб қолишга бефарқ бўлганимиз, золим қамоқхоналарида азобланган, бу азоблар ортида жон таслим қилган биродарларимиз учун Қиёмат кунида Аллоҳнинг олдида жавоб берамиз.

 Ибн Умар розияллоҳу анҳумудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди, душманига топшириб қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини чиқариш йўлида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқариш йўлида бўлади. Ким мусулмон кишидан битта ғам-ташвишини аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини Қиёмат куни яширади”. (Муттафақун алайҳ).

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here