Автоҳалокатда халок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия

492
0

Автоҳалокатда халок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия

  “Азаттык” радиоси тарқатган хабарга кўра, 15 январга ўтар кечаси Россиянинг Нижний Новгород-Саратов туманларидаги йўлда йўл транспорт ходисаси содир бўлди. “Вольво” русмли оғир юк ташувчи машина билан қирғиз номерли “Тойота версо” машинаси тўқнашган. Автоҳалокат натижасида “Тойота версо” ичидаги етти киши ҳалок бўлган.

 Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқарган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

 Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Нижний Новгород-Саратов автойўлидаги автоҳалокатда ҳалок бўлганларнинг исм-шарфларини аниқлади. Охирги маълумотларга кўра, вафот этган етти кишидан тўртаси Қирғизистон фуқаролари бўлган. Улар:

-Алмазбек Анашев, Ўзган туманидан, 1974- йилда туғилган,

-Доолотбек Боронов, Сузоқ туманидан, 1985-йилда туғилган,

-Жазгул Қосимова, 1983-йилда туғилган (яшаш жойин аниқлонмоқда),

-Айдарбек Молдошев, Бозорқўрғон туманидан, 1970-йилда туғилган.

 Давлат миграция хизматининг Россиядаги вакили Жусуп Турдумаматовнинг маълум қилишича, қазо бўлганлар орасида икки ўзбек ва бир тожик фуқароси бўлган.

 “Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз”

[Бақара 156]

 Биз, Туркистон сайти ходимлари Раҳимли Аллоҳдан ризқ топиш илинжида ота-она, аҳли аёл ва фарзандларини ташлаб олис сафарга чиққан ва йўлда бахтсиз ходиса туфайли вафот этган ватандошларимизнинг гуноҳларини мағфират қилиб, қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини сўраймиз.

 Уларнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ва оилага яқин бўлган барча дўстларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Аллоҳ сизларга сабру жамил ато этсин. Аллоҳ сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

“Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир!” [Анфол, 46]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here