Демпси: Россия ва Хитойга қарши уруш эҳтимоли кучаймоқда

474
0
120510-D-NI589-335 Chairman of the Joint Chiefs of Staff Gen. Martin E. Dempsey answers a reporter's question as he and Secretary of Defense Leon E. Panetta hold a press conference in the Pentagon on May 10, 2012. DoD photo by Glenn Fawcett (Released)

Вошингтонда АҚШ бош штаб бошқармасининг раҳбари Генерал Мартин Демпси халқаро алоқаларни эътиборга олган ҳолда тайёрланган хавфсизлик ва мудофаа стротегиясига оид ҳужжатни тақдим қилди. Бундай ҳужжат тақдимоти энг охирги марта бундан тўрт йил аввал 2011 йилда бўлиб ўтган эди. Ҳозирги тақдим қилинган стротегия ҳужжатида “АҚШнинг катта кучларга қарши жангга кириш эҳтимоли тоборо ортиб бораётгани” маълум қилинди. Генерал Демпсининг урғулашича, бундай курашдан буюк оқибатлар келиб чиқиши мумкин.

20 саҳифадан иборат ҳужжатда Москва тарафидан Қримни аннекция қилинганлигига эътибор қаратилар экан, Россия бошқаларнинг суверинитетига ҳурматсизлик қилишда айбланди.

“Россия қўшниларининг мустақиллигини тан олмаслигини ва кўзлаган мақсадига етиш учун куч ишлатишга тайёр эканлигини бир неча марта исботлади”, дейилади ҳужжатда.

Шунингдек ҳужжатда Украина шарқидаги айирмачилар сафида рус аскарлари ҳам жанг олиб бораётгани олға сурилди. АҚШ армиясининг 2011 йилда тақдим қилинган стротегиясига оид ҳужжатда Россия ҳақида ҳеч нарса дейилмаган эди.

Хитой эса Осиё-Тинч океани минтақасида тангликларга сабаб бўлишда айбланди. Тақдимотга кўра, Хитой ҳукумати Жанубий Хитой денгизи ва Шарқий Хитой денгизидаги баъзи оролларнинг суверинитети борасида Япония каби қўшни давлатлар билан тангликни бошдан кечирмоқда.

АҚШнинг стротегиясига оид мазкур ҳужжатда ядро дастурига эга бўлган Эрон ва Шимолий Корея давлатлари хавфсизлик учун жиддий ташвишларга сабаб бўлаётган давлатлар сифатида тилга олинади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here