Чавушоғлу: АҚШ Билан аллақачон режа тузиб қўйган эдик

448
0

Чавушоғлу: АҚШ Билан аллақачон режа тузиб қўйган эдик

Туркиянинг Сурияга бошлаган ҳарбий амалиёти аввалдан АШҚ билан тузилган режа асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғлу Анқарада берган баёнотида маълум қилди. Унинг айтишича, Туркиянинг Жарабулус операциясидан кўзлаган мақсади ИШИДни шимолдан пастга суриб чиқаришдир.

“Биз АҚШ Билан аллақачон режа тузиб қўйган эдик. АҚШ HIMARSларни (юксак даражада ҳаракатланиш қобилиятига эга артиллерия ракета тизимини) олиб келиши керак эди, афсуски ҳанузгача келмади. Аммо ҳозирги ҳарбий амалиётда биз танкларимиз орқали бошқа барча воситалар ёрдамида курашни давом эттиряпмиз. Озод Сурия армияси ҳам бу ерга кирди. Танкларимиз ўтиш хавфсизлигини таъминлаш учун ишга солинмоқда”, “Турк қуролли кучларининг фаолияти режада кўрсатилганидек амалга ошмоқда. Ҳаводан қўллаб-қувватлаш борасида коалиция билан бирга ҳамкорлик қиляпмиз”, деди Човушўғли.

АҚШ вице-президенти Жо Байден ҳам Туркияга келаётиб, самолётда журналистларга бу ҳақида маълумот бергани айтилмоқда. Байденга кўра, Жарабулус амалиёти учун бир йил ҳаракат қилинган.

“Биз Турклар билан бир йилдан ортиқ вақтдан буён Сурия мухолифатини Фурот-Маре чегарасида ИШИДга қарши ҳарбий амалиётни бошлаш ҳақида гаплашиб келяпмиз. Чунки бу ер хорижий жангчилар ва ашёлар ўтадиган асосий транзит нуқтасидир”, дейди АҚШ масъули.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here