Американинг Ливияга ҳужумлари

459
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Американинг Ливияга ҳужумлари

Савол: Саррож ҳукумати талаби билан Американинг Сиртга қилаётган ҳужумлари давом этмоқда. Масалан «Сиртдаги бош кенгаш кучларига яқин ҳарбий манбаларнинг таъкидлашича кеча Америка самолётлари шаҳардаги ИШИД позицияларига саккиз марта ҳаво ҳужумини амалга оширган…». (Арабийя нет 2016 йил 9 август). Лекин, маълумки Ливиядаги Саррож ҳукумати Мағрибдаги Сухайрот (Схират) келишуви бўйича тузилган. Бу келишувда асосий ўйинчи Европа, хусусан Британия бўлган эди… Бу ҳукуматнинг сиёсати Европа сиёсатига мувофиқ Америка ҳарбий аралашувини рад этишдан иборат эди. Нега бу ҳукумат ҳозирга келиб бу аралашувга рози бўлди? Саррож сиёсати Европа режасидан ўзгардими? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.

Жавоб: Саррож ҳукумати ҳамон Европа, аниқроқ қилиб айтганда Британия чизган чизиқ бўйлаб кетмоқда. Шунинг учун бу ҳукуматнинг Америка ҳарбий аралашувига розилик бергани унинг сиёсий жиҳатдан Америкага малай бўлиб қолганини англатмайди. Аксинча уни бунга Британия ундади. Бу Тобруқ парламентини Саррож ҳукуматига розилик берадиган қилишга Американи қизиқтириш йўлида ташланган қадамдир. Бунга сабаб шуки, Америка Саррож ҳукуматига – Британия Саррож ҳукумати фойдасига пайдо қилган жамоатчилик фикридаги сиёсий тарғибот сабабли – зоҳирда розилик берган бўлса-да лекин Америка амалда бу ҳукуматга қарши бўлиб қолаверди ҳамда Ҳафтар ва унинг жамоати томонидан бу ҳукуматга муаммоларни туғдиришда давом этаверди. Шунинг учун Америка Тобруқ парламентини Саррож ҳукуматига розилик берадиган қилмади. Натижада Саррож Британия ундови билан шу қадамни ташлаб Америка ҳарбий аралашувини талаб қилди. Мақсад шояд Америка Тобруқ парламентига Саррож ҳукуматига розилик беришни буюрар деган «илинж»да Американи қизиқтиришдир… Буни тиниқроқ тушуниш учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:

  • Саррож ҳукумати Европанинг, хусусан Британиянинг қўллаб-қувватлови билан тузилди. Британия 2015 йил 17 декабрда Сухайрот келишуви тузилишига муваффақ бўлди. Британия Ливияга ҳарбий аралашув бўлишига тўсиқ қўйиб келаётган эди. Чунки Британия сиёсий доира устидан ҳукмрон ва ҳукумат унга тобе бўлгани сабабли бундай аралашувга муҳтож эмас эди. Шунинг учун Британия ҳарбий аралашувни ман қилиш учун халқаро қарорларни чиқартиришга муваффақ бўлди. Лекин Америка аралашув тўғрисида қаттиқ туриб олди ва ўтган йили ноябрдан бошлаб якка тартибда зарбаларни берди. Американинг охирги зарбаси февралда бўлди. Унинг оқибатида Ливиядаги бир ҳарбий лагерда 49 киши ҳалок бўлди, уларнинг кўпчилиги Тунис аҳлидан эди. Американинг Ливиядаги вужуди заиф. Шунинг учун Америка ҳарбий аралашувга таянмоқчи. Мана шу рол бўйича ҳаракат қилиш учун Америка ўзининг малайи Ҳафтарни қўллаб-қувватлади… Америка ўзининг Ливиядаги вужуди заифлигини тан олди. Чунки Пентагон вакили Питер Кук 2016 йил 17 майда қуйидагиларни айтди: «Қўшма Штатларнинг Ливиядаги вужуди ҳамон кичик бўлиб қолмоқда, бу вужуднинг вазифаси Қўшма Штатларга давлат ташкилотига қарши олиб бораётган урушида ёрдам бера оладиган тарафлар ва гуруҳларни аниқлашга уринишдир». (Шуруқ Тунисийя, 2016 йил 17 май). Саррож ҳукумати ишини осонлаштириш олдидаги тўсиқ Америка қўйган шартлар эди. Америка армияда асосий рол Ҳафтарники бўлишини ва ана шундан кейин Тобруқ парламенти Саррож ҳукуматини тан олишини шарт қилиб қўймоқда. Лекин Сухайрот келишувида бундан бошқа нарсалар кўрсатилган. Халқаро вакил бу ишни бир неча муносабатларда қайта-қайта айтди. Масалан Ливияга юборилган халқаро вакил Мартин Коблер 2016 йил 7 августда «Ғод» телевидениесига қуйидагиларни айтди: «Сиёсий келишувда бош кенгаш Ливия армиясининг олий қўмондони эканлиги кўрсатилган, Ливиядаги барча тарафлар бу келишувни ҳурмат қилиши лозим, армия бош қўмондони, бош штаб бошлиғи, денгиз ва қуруқлик кучлари қўмондони ким бўлиши кераклигини белгилаб берадиган қарорлар қабул қилиниши лозим, бу кучлар бош кенгаш қўли остида бўлиши лозим». Халқаро вакил қуйидагиларни ҳам айтди: «Мен бир неча ҳафтадан буён генерал Халифа Ҳафтар билан Ливия армиясини бирлаштириш масаласини муҳокама қилишга эришишга уриниб келяпман…». Вакил «Ливия парламенти миллий бирлик ҳукуматига розилик бериш учун ўзининг ҳамма аъзолари билан тўпланиб йиғин ўтказишини» талаб қилди ва «парламент фақат битта модда бўйича эҳтиёткорлик қилганидан кейин сиёсий келишувга розилик берди» деди. У бу билан Ҳафтар позициясига алоқадор саккизинчи моддага ишора қилмоқда. Ана шу моддада бундай деб кўрсатилган: «Ливиянинг ижродаги қонунлари ва қонунчилигида кўрсатилган олий ҳарбий, фуқаролик ва хавфсизлик мансабларининг барча салоҳиятлари келишув имзоланганидан кейиноқ бош вазирлик кенгашига ўтади…». Улар келиша олишмаётган ўрин мана шу моддадир…
  • Британия Американинг ҳарбий аралашувни хоҳлаётганини ва уни амалга ошираётганини тушунди. Масалан «Бавваба Африқийя» ахборот агентлиги 2016 йил 8 январда бундай деб ёзди: «Африкадаги Америка ҳарбий қўмондонлиги Ливияга ҳарбий аралашишини расман эълон қилди. У муддати 5 йил бўлган иш режаси бўйича эълон қилинди. Бу режадан мақсад Африкадаги, аниқроғи Ливиядаги террорчи жамоатларни янада қаттиқ исканжага олишдир». Бу билан эса Америка ҳеч бир халқаро қарор чиқмасдан туриб ҳарбий ҳужумларни ёки ҳарбий аралашувни амалга ошириш сиёсатини юргизишга қарор қилди ва буни амалда бошлади. Чунки Американинг истаклари бевосита сиёсий ишлар билан амалга ошмади. Ана шундан кейин Оқ уй 2016 йил 28 январда қуйидагиларни эълон қилди: «Президент Обама миллий хавфсизлик кенгашининг Ливиядаги вазиятни муҳокама қилишга бағишланган йиғинига раислик қилди. Президент Қўшма Штатларнинг Давлат ташкилотига у қайси мамлакатда мавжуд бўлмасин зарур бўлса то Ливияга қадар ҳужумни давом эттираверишини таъкидлади ва ўзининг миллий хавфсизлик соҳасидаги маслаҳатчиларига ташкилотнинг Ливияда ва бошқа давлатларда кенгайишга бўлган уринишларига тўсиқ қўйиш бўйича кўрсатмаларини берди»… Шу билан бирга Америка учун қонуний жиҳатдан ўзининг аралашуви Саррож ҳукуматининг талаби билан бўлиши муҳимдир. Бу бир қонуний ниқоб бўлади. Шунинг учун Британия Саррожга Америкадан аралашувни талаб қилиб унинг аралашувига қонуний тус қилиб беришни ва шундан кейин ўзининг Америкага кўрсатган бу «хизмати»дан келиб чиқиб Америкадан Ҳафтарга бераётган ёрдамларини камайтиришини ва Тобруқ парламентини Саррож ҳукуматига ишонч билдиришга мажбурлашини умид қилишни буюрди…!
  • Шундай қилиб, Америка аралашуви Саррож ҳукумати талаби билан, яъни ўзини қонуний деб ҳисоблаётган ҳукумат талаби билан очиқ-ошкор равишда бошланди! Буни Пентагон вакили Питер Кук 2016 йил 1 августда айтиб бундай деди: «Бу зарбалар Ливия миллий бирлик ҳукумати талабига биноан юзага келди». Албатта бу талаб бир улкан жиноятдир. Шунинг учун Саррожнинг 2016 йил 8 августда Ливия расмий телевидениесига айтган қуйидаги гаплари унга фойда бермайди: «Бош кенгаш армиянинг олий қўмондони сифатида ИШИД ташкилотининг Сирт шаҳри ва унинг атрофларидаги позицияларига аниқ зарбалар бериш учун АҚШдан бевосита ёрдам талаб қилишга қарор қилди… Албатта бу амалиётлар бу босқичда бир аниқ белгиланган муддат доирасида юзага келмоқда ва Сирт шаҳри ва унинг атрофларидан нарига ўтмайди… Бу амалиётлар фақат техник ва логистик (моддий хизмат) ёрдамлардангина иборат бўлади». Бу гаплар унга фойда бермайди. Чунки Пентагон вакили Питер Кук бунга бутунлай зид бўлган қуйидаги сўзларни айтди: «Бу зарбалар учун аниқ белгиланган бу вақтда тугаш нуқтаси йўқ… Шунинг учун келгусида ҳар бир алоҳида зарба миллий бирлик ҳукумати билан келишиб олинади ва зарба бериш учун Африкадаги Америка кучлари қўмондони розилигини олиш зарур бўлади». (Хабар Жазоирийя, 2016 йил 2 август). Демак Америка Ливияда ҳужумларни амалга ошириш учун ўзига Ливия ҳукуматининг расмий тарзда рухсат бериши фурсати-имкониятини биринчи марта топмоқда. Айни вақтда Америка бу ҳужумлар чегарасида асло тўхтаб қолмаслигини ва янада кўпроқ зарбалар беришини эълон қилмоқда. Лекин зарба берадиган пайтида Ливия ҳукуматини келишиб олиш деган ном остида билдириб хабардор қилиб қўйиш сифатида хабардор қилиб қўймоқчи! Америка буни ўзининг Африкадаги қўмондонлигига боғлиқ қилиб қўймоқда, яъни ўзининг Африкадаги сиёсати доирасида амалга оширмоқчи. Бу амалиётларга Американинг Африкадаги қўмондонлиги бошчилик қилади. Демак бунда фақат Ливиягина нишонга олиб қолинмасдан балки бутун Шимолий Африка нишонга олинади! Саррожга унинг қуруқлик кучларининг киришига розилик берилмаслиги ҳақида айтган гаплари ҳам фойда бермайди. Франс Пресс агентлиги 2016 йил 10 августда қуйидагиларни келтирган эди: «Ливия миллий бирлик ҳукумати бошлиғи Файз Саррож чоршанба куни ўзининг мамлакати ажнабий кучларнинг ИШИД ташкилотига қарши жанг қилаётган кучларга ёрдам бериш учун Ливия тупроқларига кириб келишига муҳтож эмаслигини билдирди. У буни Италиянинг «Коррьере делла Сера» газетаси билан бўлган мулоқотда айтди». Маълумот учун айтамизки, Американинг «Вашингтон Пост» газетаси 2016 йил 9 август сешанба куни қуйидагиларни маълум қилди: «У ердаги мавжуд махсус Америка кучлари Сирт минтақасида ИШИД ташкилотига қарши жанг қилаётган Ливия кучларига биринчи марта бевосита ёрдам кўрсатади…»! Буларнинг барчасидан Саррожнинг айтган гаплари фақат маҳаллий аҳолини алдаш учунгина эканлиги ва бу гаплар ҳақиқатдан ўта йироқ эканлиги аниқ кўриниб турибди!
  • Америка бу аралашувга ўзининг бу минтақадаги нуфузини мустаҳкамлайдиган нарса сифатида қарамоқда. Шу мазмунда Америка президенти Обама зарбалар берилган куннинг эртасига, яъни 2016 йил 2 августда қуйидагиларни билдирди: «Давлат ташкилотига қарши Ливия ҳукуматининг жанг олиб боришини қўллаб-қувватлаш Америка миллий хавфсизлик манфаатига хизмат қилади… Ҳаводан зарбалар Ливия кучларига ана шу экстремистик жамоатга қарши жанг қилиш ва барқарорликни мустаҳкамлаш вазифасини бажариш имконини беришни кафолатлаш учун амалга оширилди». У қўшимча қилиб бундай деди: «Ливияда барқарорликка эришиш Қўшма Штатлар, Европа ва олам учун улкан манфаат келтиради. Чунки барқарорликнинг йўқ бўлиши Европадаги қочоқлар кризисига алоқадор нарсаларда ва Ливия билан Европа ўртасидаги денгизда биз гувоҳи бўлиб турган баъзи инсоний фалокатларда биз гувоҳи бўлиб турган баъзи хавфларнинг жиддий тус олишига ёрдам берди». (Рейтер, 2016 йил 2 август). Демак Америка президенти буни ўз мамлакатининг миллий хавфсизлиги манфаатларидан бири, деб ҳисобламоқда. Бунинг маъноси шуки, у Американинг Ливияда мавжуд бўлиб туришига тааллуқли бир муҳим масаладир. Акс ҳолда Америка миллий хавфсизлигининг Ливия билан нима алоқаси бор?! Бу фақат Американинг Ливиядаги нуфузига тааллуқли бўлсагина Америка миллий хавфсизлигига алоқаси бўлиши мумкин! Обама буни фақат ўз мамлакати манфаати учунгина эмас, балки Европа ва олам манфаати учун ҳам қилаётганини даъво қилмоқда. Яъни Америка гўё алоҳида Европа учун барқарорликни рўёбга чиқариб бераётгандек. Ваҳоланки Америка Ливияда Европа билан курашмоқда. Бунинг маъноси шуки, Америка Ливияда ўз нуфузини ёйиб Европани ўз ҳукми остига киритишга ҳаракат қиляпти. Шундан кейин Америка агар қодир бўлса европаликлар узоқ давр давомида мустамлакага айлантириб бойликларини талаб келган бу исломий юртни мустамлака қилишда Европага ўринбосар бўлмоқчи…
  • Британия ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Саррожга Америка аралашувини талаб қилишни буюрди. Бунинг эвазига Америка Ҳафтарни қўллашини камайтирар ва Тобруқ парламентини Саррож ҳукуматига розилик беришга кўндирар, деган «илинж»да Британия ўзининг малайига шуни буюрди… Лекин Европа айни вақтда Американи Ҳафтар ҳам, бошқаси ҳам қизиқтирмаслигини, уни фақат бу малайлар унинг манфаатларига қанчалик хизмат қилишларигина қизиқтиришини яхши тушунади. Шунинг учун агар Америка Саррождан Европа қонини сўриб олиб уни фақат ўзигагина хизмат қиладиган малайга айлантиришга муваффақ бўла олса Ҳафтарни осонлик билан четлатиши ёки ҳатто уни йўл чеккасига бўлмаса ҳам, бир четга улоқтириб юбориши мумкин. Лекин аралашувни мана шундай бўлиши учун талаб қилингани йўқ! Шунга кўра демак Европа Американинг Тобруқ парламентининг розилик беришини пайсалга солишини ҳисобга олади. Чунки шунда Америка Саррож ҳукуматини янада кўпроқ ён беришга мажбур қилишга эришади. Ана шундан кейин Америка ҳарбий аралашувни ўзининг манфаатларига хизмат қилдириш учун унинг муддатини чўзади. Натижада Америка ҳарбий нуфузи давом этиб Саррож Американинг ҳарбий ҳукмронлиги остида бўлиб қолади… Буни Европа албатта ҳисобга олмоқда. Шунинг учун Европа Америка аралашувини эълон қилишдан ўзининг махфий тутиб келаётган аралашувини ошкор эълон қилиш учун фойдаланди. Ливиядаги ҳарбий майдон Американинг бир ўзига қолиб кетмаслиги учун Европа ўз аралашувини ҳам эълон қилди. Шундай қилиб аралашув очиқ-ошкор бўладиган бўлди. Натижада Европа давлатлари аралашадиган бўлди. Аскарлари ўлдирилган Франция қилганидек яширин аралашишга ҳожат қолмади. Шундай қилиб Ливиядаги Европа кучлари Америка кучларига хоҳлаган ишини қилиш имконини бермайдиган бўлди. Балки Европа кучларига ҳам ўлжадан улуш тегадиган бўлди! Шундай қилиб Европанинг Ливияга аралашуви ҳақида очиқ-ошкор гапириш бошланди. Масалан «Санди Таймс» газетаси 2016 йил 7 августда қуйидагиларни маълум қилди: «Британия махсус кучлари олдинроқ Сиртда бош кенгаш кучлари билан биргаликда ИШИДга қарши жанг қилиб келди, бу кучлар давлат ташкилотининг 700 маҳалладаги баланд бинолар устига жойлашиб олган снайперларига қарши курашиш учун янги қурол-аслаҳалардан фойдаланди». Британиянинг Ливиядаги элчиси Питер Милет эса ўзининг «твиттер»даги саҳифасида «Ливиянинг давлат ташкилотига қарши уруш қилиш учун халқаро коалицияга қўшилганини олқишлашини» билдирди. У билан Американинг Сиртга қилган ҳужумларига ишора қилди… Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эро ҳам «ўзининг мамлакати Ливия миллий бирлик ҳукуматининг Америка ҳаво зарбаларидан иборат халқаро ёрдамни талаб қилиб ташлаган қадамини олқишлашини билдирди. У буни Саррож билан телефон орқали сўзлашган пайтида айтди. Бунинг тафсилотлари ҳақида француз ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди». Француз вазири Саррожга «ўзининг мамлакати миллий бирлик ҳукумати билан барча соҳаларда ва энг аввало хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилишини кучайтиришга тайёр эканини» билдирди. Франция Американи рози қилиш учун иккиёқлама ўйин олиб боришга уринмоқда. Чунки Франция Шарқда жанг олиб бораётган Ҳафтарни қўллаб-қувватламоқда ва бу жангларда унинг аскарлари ўлдирилмоқда. Айни вақтда Франция Ғарбдаги Триполидаги Саррож ҳукуматини қўллаб-қувватлашини очиқ эълон қилмоқда!… Италия ташқи ишлар вазири Паоло Жентилони эса: «Италия Сиртдаги Давлат ташкилотига қарашли баъзи нишонларга қарши Қўшма Штатлар амалга оширган ҳаво амалиётларини олқишлайди, бу амалиётлар ҳукуматга содиқ кучларни қўллаб-қувватлаш учун миллий бирлик ҳукумати талабига биноан юзага келди» деди. Италия вазири «ўзининг мамлакати Ливиянинг ҳар қандай турдаги ёрдам ҳақидаги, жумладан ҳарбий ёрдам ҳақидаги талабини қабул қилишга тайёр эканлигини» билдирди. (Онадўли, 2016 йил 3 август). Италия мудофаа вазираси Роберта Пинотти эса «Италия кучлироқ эҳтимолга кўра Ливиядаги Давлат ташкилоти аъзоларига зарбалар бериш учун ўзининг ҳаво базаларидан ва ҳаво бўшлиғидан фойдаланишга – агар Қўшма Штатлар шуни талаб қилса – рухсат бериши мумкин» деди. (Рейтер, 2016 йил 3 август).
  • Шундай қилиб Британия ишлаб чиққан Сухайрот келишуви маҳсули бўлган Ливиядаги сиёсий режим Америка аралашувига рухсат беришини эълон қиладиган бўлди! Бу режим бир мустамлакачи кофир давлатдан юртимизга ҳарбий аралашишини талаб қилишда Аллоҳдан ҳам, Росулидан ҳам ва мўминлардан ҳам уялмади! Бу мустамлакачилар юртларимиздаги ҳокимларнинг хиёнати сабабли аралашаётган бўлишса-да лекин бу аралашувнинг мана шу ҳокимлар талаби билан бўлиши янада мудҳишроқ ва янада аламлироқдир… Аслида Саррож ҳам қолган малайлар каби бугун бир ишни қилиб, эртага унга бутунлай тескари бўлган ишни қилишда уялишни асло ҳис қилмайди. Шунинг учун у куни кеча француз аралашувига қисиниб-қимтиниб, уялибгина норозилик билдирган бўлса бугун Америка аралашувини олқишламоқда, олқишлабгина қолмай балки уни ўз тили билан талаб қилмоқда! Чунки малайлар хўжайинлари ўзларига нимани буюрса шуни бажаришади, улар кар, соқов ва кўрдир, ақлларини ишлатишмайди… Буларнинг барчаси юқорида айтиб ўтганимиздек Америка Тобруқ парламентини Саррож ва унинг ҳукуматига ишонч билдиришга мажбур қилишга кўнармикин, деган илинжда қилинмоқда!
  • Саррож томонидан Американинг ҳарбий аралашувини сўраб илгари сурилган расмий талаб ва унинг ортидан Европа ҳарбий аралашувини эълон қилинганлиги Ливияни нафақат хатарли бўлган сиёсий кураш учун, балки ундан-да хатарлироқ бўлган ҳарбий кураш учун бир қайноқ майдонга айлантирди!! Бу албатта бир улкан жиноятдир. Бу жиноятни қилган кимса ва унинг ҳамтовоқ шериклари дунёда расволикка албатта гирифтор бўлишади. Охиратдаги азоб эса янада қаттиқроқдир.

سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир» [Анъом 124]

Кучли, Азиз Аллоҳ кофирларнинг мўминлар устидан ҳукмрон бўлиб олишига имкон беришни ҳаром қилган. Кофирлардан ёрдам сўраш эса уларни мўминлар устидан ҳукмрон қилиб қўяди.

وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

«Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай»  [Нисо 141]

Кучли, Жаббор Аллоҳ кофирларни дўст тутишни ҳаром қилди ва уларни дўст тутадиган кимсани мунофиқлар жумласига киритди ва унга аламли азоб бўлишини айтди.

بَشِّرِ الْمُنَافِقِينَ بِأَنَّ لَهُمْ عَذَابًا أَلِيمًا * الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَيَبْتَغُونَ عِنْدَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا

«Бундай мунофиқларга улар учун аламли азоб борлигидан «хушхабар» бериб қўйинг! Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир»       [Нисо 138-139]

Росул A кофирлардан ёрдам сўрашни ҳаром қилди: Урвадан ривоят қилинишича у Оиша Iдан ушбуни ривоят қилди: Росулуллоҳ A дедилар:

«إِنَّا لاَ نَسْتَعِينُ بِمُشْرِكٍ»

«Биз бирон мушрикдан ёрдам сўрамаймиз». Бу ҳадисни Дорамий ўзининг сунанида чиқарди… Табароний эса «Мўъжамул кабир»да Хубайб ибн Абдурраҳмон ибн Хубайбдан, у отасидан, у эса бобосидан шундай деганини чиқарди: Росулуллоҳ A дедилар:

«فَإِنَّا لاَ نَسْتَعِينُ بِالْمُشْرِكِينَ»

«Биз мушриклардан ёрдам сўрамаймиз»… Ҳоким эса ўзининг «мустадраки»да Абу Ҳумайд Соидий Gдан шундай деганини чиқарди:

«فَإِنَّا لاَ نَسْتَعِينُ بِالْمُشْرِكِينَ»

«Биз мушриклардан ёрдам сўрамаймиз».

Сўзимиз якунида қуйидагиларни айтамиз: Ливия ғарбидаги ва шарқидаги бу ҳукуматлар Европа ва Америкадан иборат Ғарб малайларидир. Шунинг учун ўз дини, юрти ва Уммати ҳақида қайғурадиган Ливиянинг ғаюр халқи бу ҳукуматларни ағдариб ташлашга ҳаракат қилиши вожиб. Чунки бу малай ҳукуматлар Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган кофир Ғарбга Қуръон Карим ҳофизлари бўлмиш мужоҳидларнинг ерини ланг очиб берди. Ливиянинг ғаюр халқи зиммасида ўзаро жанг қилиб, тўкиш ҳаром бўлган қонни тўкаётган, бир-бирини кофирга чиқараётган ана шу қуролли тўдаларни ва ташкилотларни тийиб қўйиш вожиб вазифаси ҳам турибди. Тўкиш ҳаром бўлган қонни тўкиш ва мусулмонни кофирга чиқариш Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули A наздида жуда улкан гуноҳдир: Тўкиш ҳаром бўлган қонни тўкишга келсак, Термизий ўзининг сунанида Абдуллоҳ ибн Амрдан Набий Aнинг шундай деганини чиқарди:

«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»

«Албатта дунёнинг заволга юз тутиши Аллоҳга бир мусулмон кишининг ўлдирилишидан кўра енгилроқдир». Насоий ҳам ўзининг сунанида Абдуллоҳ ибн Амрдан Набий Aнинг шундай деганини чиқарди:

«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عِنْدَ اللهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»

«Албатта дунёнинг заволга юз тутиши Аллоҳ наздида бир мусулмон кишининг ўлдирилишидан кўра енгилроқдир».

Мусулмонни кофирга чиқаришнинг ёмонлигига келсак, Бухорий ўзининг саҳиҳида Абдуллоҳ ибн Умар Hдан Росулуллоҳ Aнинг шундай деганлигини чиқарди:

«أَيُّمَا رَجُلٍ قَالَ لِأَخِيهِ يَا كَافِرُ، فَقَدْ بَاءَ بِهَا أَحَدُهُمَا»

«Қайсики киши ўзининг биродарига эй кофир деса бу икковидан бирига тегади». Муслим ҳам ибн Умардан Набий Aнинг шундай деганини қуйидаги лафз билан чиқарди:

«إِذَا كَفَّرَ الرَّجُلُ أَخَاهُ فَقَدْ بَاءَ بِهَا أَحَدُهُمَا»

«Агар киши биродарини кофирга чиқарса бу икковидан бирига тегади»…Адабул Муфрадда Абдуллоҳ ибн Умардан Росулуллоҳ Aнинг шундай деганлиги ҳақида ривоят келган:

«إِذَا قَالَ لِلْآخَرِ: كَافِرٌ، فَقَدْ كَفَرَ أَحَدُهُمَا، إِنْ كَانَ الَّذِي قَالَ لَهُ كَافِرًا فَقَدْ صَدَقَ، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ كَمَا قَالَ لَهُ فَقَدْ بَاءَ الَّذِي قَالَ لَهُ بِالْكُفْرِ»

«Агар бошқасига: кофир деса бас икковидан бири кофир бўлади, агар кофир деб айтилганида бу сўз тасдиғини топса у кофир бўлади ва агар тасдиғини топмаса бу сўз айтувчига қайтади».

Шундай қилиб демак мусулмоннинг тўкиш ҳаром бўлган қонини тўкиш ўта улкан гуноҳдир. Мусулмонни кофирга чиқариш ҳам ўта улкан гуноҳдир.

Энг охирида қуйидагиларни айтамиз: биз албатта покиза юрт Ливияда Аллоҳ изни билан кўпгина мужоҳид, қаҳрамон, тақволи, пок ҳақиқий эркаклар борлигини биламиз. Биз мана шу ўғлонларда яхшиликни илғаяпмиз. Бу ўғлонлар мана шу ёвуз тўртликка: мустамлакачи кофирлар, динини сотган хоин ҳокимлар, Ислом шариатига, рошид Халифаликка душманлик қилаётган кимсалар ва Халифаликни хунук кўрсатиш учун ёлғон Халифаликни эълон қилиб, тўкилиши ҳаром бўлган қонни тўкаётган кимсаларга ҳақиқий қарши турсинлар. Бу ёвуз тўртликка ҳақиқий қарши туриш вожиб. Шу билан бирга биз Аллоҳнинг ёруғ кунларни беришидан умидни асло узмаймиз. Аксинча биз ҳақиқий Халифаликнинг, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг қайтиши ҳақидаги хушхабарни кутмоқдамиз. Ҳақиқий Халифалик одамлар тинчлигини муҳофаза қилади, уларнинг ишларини ғамхўрлик билан бошқаради. Натижада Ислом ва мусулмонлар азиз, кофирлар ва мунофиқлар эса хор бўлади.

وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ 

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни)билмайдилар»  [Юсуф 21]

9 зул-қаъда 1437ҳ

12 август 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here