Москвада рўй берган ёнғинда 17та қирғизистонлик ҳалок бўлди

448
0

Москвада рўй берган ёнғинда 17та қирғизистонлик ҳалок бўлди

“Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз” [Бақара 156]

 Фавқулодда вазиятлар хизматининг хабар қилишича, Москва шимоли-шарқидаги Алтуфьевский шоссесидаги омборда 27 август куни келиб чиққан ёнғин туфайли 17 киши ҳалок бўлган, яна уч киши турли даражада жароҳатланган.

 “Типографик маҳсулотлар омборида рўй берган ёнғин оқибатида 20 киши жабрланди. Улардан 17 нафари ҳалок бўлди, қолган уч нафари шифохонага ётқизилди”, — деб маълум қилган манба.

 Россия пойтахти Москванинг шимоли-шарқида типография маҳсулотлари сақланадиган омборхонада 27 август куни келиб чиққан ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ёнғин қурбонларининг ҳаммаси шу омборхонада ишлаган қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари бўлган.

 Ёнғинни ўчириш чоғида қутқарувчилар 16 кишининг жасадини топишган. Ҳалок бўлганлар орасида 16 ёшли қиз ҳам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларни барчаси аёллардир.

 Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Айимкан Кулукеева Москва шимолидаги омборда ёнғин туфайли ҳалок бўлган 17 одамдан 15 нафари Қирғизистон фуқароси эканлигини маълум қилди.

 “Айни дамда Россиядаги Қирғизистон ИИВ ва элчихона вакиллари воқеа жойида иш олиб боришмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин вақтида ҳалок бўлган 15 киши Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди”,- деди Кулукеева.

 Туркистон:

Биз, Туркистон сайти ходимлари ўз номимиздан ва Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари номидан Раҳимли Аллоҳдан ҳалок бўлган ватандошларимизнинг Охиратларини обод қилишини, уларни Ўз жаннатлари билан ризқлантиришини сўраб, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз таъзия ва ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз. Уларга Аллоҳдан сабру жамил, ажру ажим тилаган ҳолда қайғуларига шерик эканлигимизни маълум қиламиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here