МУАММО ҲУКМНИ ЭГАЛЛАШДА ЭМАС

458
0

بسم الله الرحمن الرحيم

МУАММО ҲУКМНИ ЭГАЛЛАШДА ЭМАС

 БАЛКИ ДАВЛАТНИ БАРПО ҚИЛИШДА

(Шайх Тақийюддин Набаҳоний. 1968/3/8.)

Қуйида буюк аллома Шайх Тақийюддин Набаҳонийнинг олтинга топиб бўлмайдиган фикрларидан баъзисини келтираман:

“…албатта, фикрий юксалишгина у уйғонишни пайдо қилади…”

“…чунки тўғри уйғониш у руҳий асосга асосланган фикрий юксалишдир. Агар руҳий асос(яъни шаръий ҳукм)га асосланмаган фикрий юксалиш бўлса, у ҳам юксалиш бўлади, лекин тўғри юксалиш бўлмайди. Исломий фикратга асослангандан бошқа юксалиш –яъни Исломий юксалишдан бошқа юксалиш — мутлақо тўғри юксалиш бўлмайди, чунки фақат у(исломий фикрат)гинаруҳий асосга асосланган фикрий юксалишдир. Бироқ, ҳукмни Ислом фикрати асосига қуришдан мақсад ҳарбий тунтаришни амалга ошириб, кейин ҳукмни шу фикрат асосига қуриш эмас, чунки бу уйғонишни пайдо қилмайди ва ҳукмни сақлаб қолиш ҳам мумкин эмас. Балки мақсад Умматга ёки халқдаги кучлик гуруҳга ўша асосда Умматни уйғотишни ирода қилинаётган исломий фикратни тушунтиришдирки, ўз ҳаётини ўша асосига қурсин, шу фиакрат асоссида ҳаёт майдонида яшасин. Шундагина Уммат орқали шу фикрат устига ҳукм барпо бўлади. Бу билан ҳақиқатдан уйғониш ҳосил бўлади. Бунга Росулуллоҳ(с.а.в) қилган иш ёрқин мисол. Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ(с.а.в)ни Ислом рисолати билан элчи қилиб юборганида одамларни Исломий ақидага, яъни Исломий фикратга даъват қилдилар. Сўнг Мадина аҳолиси; Авс ва Хазражни Исломий ақида, яъни Исломий фикрат асосида жамлагач ва уларни ўз ҳаётларида ўша асосда яшайдиган қилгач, Мадинада ҳукмни олиб, уни Исломий ақида асосига қурди…”

“…Росулуллоҳ(с.а.в) Давлатни қурди ва ҳукмни олди, Ленин давлатини қурди ва ҳукмни олди, Мао Цзедун давлат қурди ва ҳукмни олди. Сталин ҳукмни олди, давлат қурмади, чунки давлат қурилган эди. Абу Бакр(р.а) ва Умар(р.а) ҳукмни олишди, Давлат қурмадилар, чуки Росулуллоҳ(с.а.в) уни қуриб қўйган эди…”

Ҳақиқатдан, Расулуллоҳ(с.а.в)нинг таълимотларини олган Мусъаб ибн Умайр(р.а) Мадинага борганда фақат Исломни ўргатиш билан Давлатни қурди. Ибн Исҳоқ(р.а) айтади: Мадиналиклар қайтаётганда Расулуллоҳ(с.а.в) уларга Мусъаб ибн Умайрни қўшиб, уларга Қуръон ўқиб бериш, Исломни ўргатиш ва динда билимдон қилишни буюрдилар. Шу боис Мусъаб Мадинада «Қуръон ўқиб берувчи» деб номланар эди. У Асъад ибн Зуроранинг уйида турди. Одамларнинг уйларига, қабилаларига бориб, уларни Исломга даъват қилар ва Қуръон ўқиб берарди. Натижада одамлар битта-битталаб иймон келтириб, охири Ислом Мадинада зоҳир бўлиб, (Авс қабиласининг Хатма, Воил ва Воқиф хонадонларидан бошқа) ансорийларнинг барча хонадонларига кириб борди. Мусъаб уларга Қуръон ўқишни ўргатар эди. Саъд ибн Муоз ва Усайд ибн Ҳузайр каби раҳбарларни ҳам фақат Ислом билан тўғри йўлга йўллади. Мадиналиклар Исломий фикратни ўрганишди, шунинг учун Маккада ўн йилда бўлмаган Давлат Мадинада бир йилда қурилди.

Демак, Ислом Давлатини қуриш одамларга Исломни ўз ҳаётларида амал қиладиган қилиб тушунтириш билан бўлади, яъни руҳий асосдаги фикрий юксаклик билангина бўлади. Руҳий асосдаги фикрлаш; ҳар бир вақеълик устида Аллоҳ Таолонинг ҳукмини ўрганиш билан бўлади, масалан: машинангизни сотиш учун бозорга борганизда бир ҳаридор келиб, ўз машинасини, ҳамда устига минг доллар  бериш эвазига машинангизни сотишни талаб қилса, шу иш учун руҳий асосдаги фикрлаш керак, яъни шу савдонинг ҳукми нима?- деб, кейин буни ҳаром эканлигини биласиз ва ундай йўл билан машинангизни сотмайсиз ва унинг машинасини ҳам сотиб олмайсиз. Бу ҳаром бай, чунки бу байдан Росулуллоҳ(с.а.в) қайтарганлар: Аҳмад ривоят қилган:

«نَهَى النَّبِيُّ A عَنْ صَفْقَتَيْنِ فِي صَفْقَةٍ وَاحِدَةٍ»

«Набий A битта битимда икки битимдан қайтардилар».

Энди руҳий асосга асосланган фикрий юксалишни эса, Уммат бойлигини қандай тасарруф қилишда билиш мумкин, масалан: “Кумтор” олтин конини қанадаликлар талон-тарож қилаётганликлари тўғрисида фикрлаш, у тўғрисидаги шаръий ҳукмни билиш, уни сақлаб қолиш ва Уммат манфаатлари учун қандай фойдаланишни шариат асосида тушуниш. Сўнра унга жиддий киришиш билан вужудга келади. Буни юксак фикрсиз тушуниб бўлмайди. Талон-тарож бўлаётганини неча йиллардан бери ҳамма билиб турибди. Лекин уни сақлаб қолиш йўлини билиб, уни Умматга тушунтириш билан Давлат қурилади. Шундай йўл билан Исломдаги иқтисод тузумини Умматга ёки халқдаги кучлик гуруҳга тушунтириш билан юксалиш боланади.

Ёки хозирги бошқарувнинг нотўғри эканини ҳамма билиб бўлди. Раҳбарлар ичида бирорта ишонарлиги қолмади. Лекин унга нисбатан ҳар бир мусулмондан шариат нимани талаб қилаётганини тушуниш руҳий асосга асосланган фикрлаш бўлса, тўғри бошқарув аслида қандай бўлишини, Умматга қандай инсон раҳбар бўлишини шаръий ҳукмлар асосида тушуниш руҳий асосга асосланган фикрий юксалишбўлади. Уммат ёки халқдаги кучлик гуруҳ тушуниб, англаб етиши билан Давлат қурилган бўлади ва юксалиш бошланади.

Ёки ижтимоий соҳа ҳам хаддан зиёд издан чиқиб кетди. Аёлларнинг кандай кўчага чиқишлари тўғрисидаги шаръий ҳукмни билиш руҳий асосдаги фикрлаш бўлса, Исломдаги ижтимоий низом келиши билан инсонларнинг ҳаётларида қандай ўзгаришлар бўлишини тушуниш руҳий асосга асосланган фикрий юксалишбўлади, чунки “руҳ” Аллоҳ Таолога бўлган алоқани англатади ва ҳоказо.

Шу йўл билан билан Давлат қурилади. Руҳий асоссиз ёки фикрий юксалишсизИслом Давлатини қуриб бўлмайди. Демак, биздан шариат талаб қилаётган вазифамиз Росулуллоҳ(с.а.в)га эргашиб, саҳобаи киромлардан ўрнак олиб, аввал Арқам ибн Арқамни уйида бўлгани каби Исломни яхши тушунишимиз, сўнгра Мадинаи мунавварада бўлгани каби Умматга ёки халқдаги кучлик гуруҳга Ислом фикратини яхши тушунтириш, яъни ҳаётларида амалга ошира оладиган қилиб тушунтиришдир. Аксинча, шахарнинг ташқи томонидаги ҳалқали йўлда айланиб қолган, ўз йўлини билмайдиган йўловчига ўҳшаб, бефойда кунларни ўтказамиз.Руҳий асоссиз ёки фикрий юксалишсиз на вокеълик ўзгаради ва на Аллоҳ Таоло рози бўлади. Шунинг учун устоз “…албатта, фикрий юксалишгина у уйғонишни пайдо қилади…” деб ўргатган.

Сиёсий вазиятни ҳам нозик тушуниб, ундан шу иш учун, яъни Исломни тушунтириш учун фойдаланиш керак. Чунки ҳукм бизга Мадинада бўлгани каби Ислом ҳаётини тартибга солиш учун, сўнг бошқа халқларга тўғри яшаш тарзини етказиш учун керак. Уммат ёки халқдаги кучлик гуруҳ Исломий фикратни тушуниб, англаб етиши билан Давлат қурилган бўлади. Ваҳий нозил бўлиб турган даврда Давлат шундай қурилган. Шунда ҳукм табиий келади ва барқарор бўлиб, бошқа томонларга ҳам ёйилади.

Бу ишда ҳар қанча тўсиқ ва қийинчиликларга, маломатчиларнинг тана-маломатларига, гап-сўзларига парво қилмасдан шаръий ҳукмни бажаришда жиддий давом этишимиз талаб қилинади. Сўзимни мақоланинг сўнгида Устоз келтирган ҳадиси шариф билан тамомлайман: Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар:

“Ийсо ибн Марям асҳобларидек бўлинглар. Арралар билар арраланишди, ёғочга осиб(миҳланиб) қўйилишди. Бу нарсалар уларни динларидан буриб юборолмади. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зодга қасамки, албатта бу иш тамомига етади, ҳатто сизлардан бир аёл албатта Санъодан Ҳазрамавтгача Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмасдан сафар қилади, фақат қўйига бўридан эҳтиёт бўлади халос. Лекин сизлар шошилиб кетяпсизлар” (яъни унда қачон бўлади-ю, деб бошқача қилишни ўйлаяпсизлар.Аммо тўғри йўл фақат шу).

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here