Шариатда “референдум” борми?

502
0

بسم الله الرحمن الرحيم

Шариатда “референдум” борми?

Мўмин одам ҳар бир ишда шу мавзуъдаги шаръий ҳукмни билиб ўз муносабатини билдириши керак. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

Кимда ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”. [5:44]

Ҳозирги конституция ҳам, унга ўзгартириш ирода қилинаётгани ҳам куфр, унга рози бўлиш ҳаром. Уни рози бўлиб қабул қилган инсон кофир бўлади. Термизий чиқарган ҳадисда Адий ибн Ҳотам айтди: «Мен Набий(с.а.в)нинг олдиларга келдим — бўйнимда тилла хоч бор эди — у зот менга бутни олиб ташла дедилар. Ва «Бароат» сурасидан мана бу:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ

Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар. [9:31] оятни ўқиб, … шундай деганларини эшитдим: «Тўғри, одамлар роҳибларга ибодат қилишмаган, лекин роҳиблар бирор нарсани ҳалол дейишса, одамлар уларни ҳалол санашган, бирор нарсани ҳаром дейишса, уни ҳаром дейишган … ».

Парламент мажлисларининг воқеси Ғарб демократиясига тақлид қилишдан иборатдир. Ғарб демократияси мутлақ ҳокимиятни халқ учун беради. Яъни нарсалар ва ишлар устидан яхши-ёмон деб ҳукм қилиш ҳуқуқини халққа беради. Халқ нимани ёмон деса ўша нарса ёмон, халқ нимани яхши деса ўша нарса яхши. У халқни бирор киши чекламайдиган мутлақ олий салтанат эгаси қилади. Демократия шундай бўлгач, у Қуръон ва суннатга очиқдан-очиқ зид бўлгани учун куфр тузумидир.

Эй мусулмонлар!

Куфр ва уларнинг малайлари ўз разилликларига сизларни шерик қилиш учун сайловлар ўтазишади. Бу билан сизлар шунчалар оғир аҳволда яшашинлар етмаганидек, охиратингларни ҳам “вайрон” қиласизлар.

Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмайдиган илмоний (динни давлатдан ажратадиган) ҳукуматга ишонч билдириш, давлат раҳбарини сайлаш, ношаръий битимларини тасдиқлаш мусулмон учун мумкин эмас. Шунингдек кофирларни мамлакатлар, халқлар устидан ҳукмрон қилиб қўядиган шартномалар у ёқда турсин, куфр қонунлари асосида тузилган шартномаларни тасдиқлаш мусулмон учун мумкин эмас.

Ҳукуматни ва ҳокимларни ҳисоб-китоб қилиш, назорат қилиш шаръий бурч. Бу иш амри маъруф ва наҳий мункар жумласидан бўлиб, барча мусулмонларга вожиб.

Эй, мусулмонлар! Эй, содда халқим, қачонгача қуруқ гапга алданасан?!

Қачон ўз йўлингни ўрганасан?! Росулуллоҳ(с.а.в):

«لاَ يُلْدَغُ المُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»

«Мўмин битта тешикдан икки марта чақтирмайди», деб, бир адашгандан кейин бошқа адашма деганларидек ўзларингни яна чақтирмасликларинг керак. Бу ҳадисни Бухорий чиқарди. Шундай экан кўп марта чақтирадиган кимса ҳақида нима дейиш мумкин?!

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here