Саудия қироли Ислом тупроқларида черковлар қуриш битимини имзолади

532
0

Саудия қироли Ислом тупроқларида черковлар қуриш битимини имзолади

Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз пойтахт Риёздаги “Ямома” саройида Ватиканнинг динлараро мулоқот бўйича папа кенгашининг раиси кардинал Жан-Луис Тауранни қабул қилди. Қирол Салмон билан кардинал Тауран ўртасида Саудия Арабистонидаги масиҳийлар учун черковлар қуриш бўйича битим имзоланди. Бу ҳақида бир қанча веб-сайтларда, жумладан “мустақил Миср” веб-сайтида чоп этилган ҳисоботда эълон қилинди.

Шунингдек, “Мисрийюл явм” веб-сайти инглиз саҳифасининг ёзишича, Саудиядаги кенг миқёсли ўзгаришлар ортидан Риёз ҳукумати қироллик тарихида биринчи марта христианлар учун черковлар қуриш бўйича ҳамкорлик қилиш шартномасини имзолаган. Бу ҳаракатдан “экстремизм” ва “терроризм”дан воз кечишдаги динларнинг муҳим ролига чақириш кўзда тутилганлиги даъво қилинмода.

Ислом олами робитасининг бош котиби Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим Исо ва Ватиканнинг динлараро мулоқоти бўйича папа кенгашининг раиси ва француз католик черкови кардинали Жан-Луис Тауран томонлар ўртасида муштарак мақсадларга эришиш учун битимга имзо чекишди.

Ватикан томонидан чоп этиладиган Италиянинг “Лобсерваторе Романо” газетасига кўра, Француз кардинал Шайх Абдулкарим Исо билан учрашуви чоғида фуқароларнинг диний эътиқодига қарамай, ҳатто динсиз бўлсалар ҳам, барча инсонларга тенг ҳуқуқли муносабатда бўлиш зарурлигини таъкидлаган ва ибодат жойларини қуриш учун муштарак асосларга чақирган.

Тауран Саудия сафаридан қайтгандан сўнг “Ватикан” газетаси билан ўтказган суҳбатда “яқинлик бошланиши”дан бахтли эканлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Саудия ҳукумати мамлакат келажагига янгича тасвир бериш учун тайёрдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here