Исломий маҳбусларнинг оила аъзолари Қирғизистон президенти Соронбай Жиянбековга мурожаат йўллашди

639
0

Исломий маҳбусларнинг оила аъзолари Қирғизистон президенти Соронбай Жиянбековга мурожаат йўллашди

Қирғизистоннинг собиқ режими томонидан ноҳақ айбланиб, узоқ муддатга қамоққа олинган исломий маҳбусларнинг оналари ва оила аъзолари президент Соронбай Жиянбековга ариза ёзишди. Улар ижтимоий тармоқлар воситасида видео муражаат орқали, ўз яқинларига нисбатан бўҳтон қилинганлиги ва улар устидан ноқонуний ҳукм чиқарилганлигини айтиб чиқишди. Оналар кўзёш тўкиб, аввалги бузуқи, коррупциялашган режимнинг касофатидан ўз боқувчиларидан айрилиб, қийин аҳволда қолганларидан арзланишди. Улар президентга, “агар режим томонидан сиёсатчиларга нисбатан зулм қилингани аниқланиб, суд ҳукми қайта кўриб чиқилаётган бўлса, бизнинг фарзандларимизнинг устидан чиқарилган ҳукмларни ҳам қайта кўриб чиқишингларни сўраймиз” дея мурожат қилишмоқда!

Улар: “Қамоқда ётган шахсларнинг оила аъзолари боқувчисиз қолса, ҳукумат улардан жавобгар ҳисобланади. Нега уларга атайин нафақа тўланмайди”, “Президент муслима оналар арзига эътибор берармикин?”, “Жаноб президент, қамоққа олинган шахсларнинг оила аъзолари боқувчисиз қолишса, нима қилишлари керак?”….. деган маънодаги шиорлар билан, ижтимоий тармоқларда акция бошлаб юборишди.

Қирғизистонда ҳокимият алмашиш амалиёти юз бермоқда. Бу жараён, биринчи маротаба тинч йўл билан амалга оширилиши мумкин. Ҳокимиятнинг тинч йўл орқали алмашуви билан халқ қўзғалони орқали ағдарилиши ўртасидаги фарқи шундаки, тўпалон билан амалга оширилган ҳокимият ағдарилишида аввалги режим вакиллари мамлакатдан қочиб кетишади ёки дарров қамоққа олинади. Тинч йўл орқали режимнинг алмашуви эса, янги ҳокимият вакиллари аввалгиларнинг бутун ноқонуний ҳаракатларини ва бошқа барча кирдикорларини очиққа чиқаради, уларнинг ҳатоларини тўғрилаш билан жиноятчиларни жавобгарликка тортиш жараёнлари тўла амалга оширилган ҳисобланади. Агар шу жараён тўла амалга оширилмаса, унда янги ҳокимият ҳам аввалгиси сингари инқирозга учрайди. Яъни янги ҳокимият, эски ҳокимиятнинг обрўйини ўзига мерос қилиб олган бўлади! Натижада, ҳукумат лавозимларидаги сиёсий шахслар ўзгаргани билан, коррупциялик схема ўзгармай қолаверади.

Шунинг учун, эски режимнинг мусулмонларга нисбатан икки ёқлама муомаласини такрорлаб бўлмайди. Аввалги режимда, ижроий орган ва суд ходимлари исломий шахсларга нисбатан очиқ бўҳтонлар уюштирганларида, уларнинг ортида турган бутун бошлик ҳокимият системаси, мазлум мусулмонларнинг арзларига эътиборсиз қараб, золимларни ҳимоя қилди! Шу боис одамларда, айниқса мусулмонларда, ҳокимиятга нисбатан умидсизлик, нафрат ва ишончсизлик ортиб бораверди! Натижада, Атамбаевнинг режими энг кучли қувватдан, яъни халқ ва уммат қўлловидан маҳрум бўлди! Агар у мана шу ҳалқ қувватидан маҳрум бўлмаганида, сиёсий элита унга қарши исён қилишга журъат қила олмас эди. Чунки ҳар қандай диктатор етакчи бир гуруҳга суянади. Етакчи гуруҳ эса, халқ раъйи ва хоҳиши билан паралел юришга мажбур.

Шу фикрларга таянган ҳолда, ҳокимиятга келаётган янги сиёсатчиларга ва уларни бирлаштирувчи ягона қувват бўлиб турган президентга мурожаат қилиб шуни айтиб ўтмоқчимизки, аввалгилар йўлидан борманглар! Ҳар қандай мухолиф кучга қарши кураш олиб боришда ўзларинг ўйлаб топган қонуний механизмни бузиб, икки ёқлама муомалага, яъни мусулмонларга нисбатан фақат адоват билан, шахсий амбиция ва ғараз асосида кураш олиб борманглар! Ҳар бир мусулмон – хоҳлаймизми, йўқми – мамлакат фуқоросидир. Солиқ тўлайди, устиларидаги мажбуриятларни қонун кучи билан бажаришга мажбурланади. Демак мусулмонларнинг қонуний ҳақ ҳуқуқларини ҳам ўзларига қайтариш керак!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here