АҚШ: Сурияда ИШИДга қарши ҳарбий амалиёт бошлаймиз

769
0

АҚШ: Сурияда ИШИДга қарши ҳарбий амалиёт бошлаймиз

 АҚШ маъмурияти ИШИДни тўлиқ мағлуб қилгани ҳақида баёнот берган бўлишига қарамай, АҚШ Давлат департаменти ИШИДга қарши яна кураш бошланишини ва бу курашга иттифоқчилари, ҳамкорлари ва бутун бошли коалиция ҳам жалб қилинишини маълум қилди.

“АҚШ ҳарбийлари Сурияда СДК (Сурия демократик кучлари), коалиция кучлари ҳамда иттифоқдошалиримиз бўлмиш Туркия, Исроил, Иордания, Ироқ ва Ливан билан биргаликда ИШИДга қарши муштарак амалиёт бошлайди. ИШИДнинг Сурия ерларини ўз назоратига олиши ва халқни террор билан қўрқитиши ниҳоясига етай деб қолди”, деди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт.

АҚШ ИШИДга қарши кураш баҳонасида Сурия халқининг Исломий талабларига ва халқ иродаси билан алангаланган инқилобга сўнгги зарба бериш учун янги амалиётларни бошламоқда. Хизер Нойертнинг таъкидлашича, бу ҳарбий амалиётда Туркиянинг назарида террорчи ташкилот ҳисобланган ва амалда Сурия халқининг душмани бўлган СДК ташкилоти ҳам иштирок этади ҳамда айни пайтда АҚШнинг минтақадаги иттифоқдошлари Туркия, Исроил, Иордания, Ироқ ва Ливан давлатларининг ҳамкорлигида фаолият олиб борилади.

 “АҚШ кучлари, глобал коалиция, маҳаллий иттифоқчимиз СДК, НАТОдаги иттифоқчимиз Туркия ва ҳамкорларимиз Исроил, Иордания, Ироқ ва Ливан билан биргаликда ИШИД жойлашиб олган жойларга ҳарбий амалиёт бошлаймиз. Мазкур ўлкаларнинг чегараларини хавфсизлигини таъминлаймиз. ИШИДдан тортиб олинган  минтақаларнинг барқарорлигини таъминлаш учун минтақавий ҳамкорларимиздан моддий куч ва ресурс билан қўллаб-қувватлашини талаб қиламиз”, дейилади АҚШ Давлат департаменти матбуот котибининг ёзма баёнотида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here