Сноуден: АҚШ разведкаси 11 сентябр ҳужумларидан хабардор эди

502
0

sqqБошпана сўраб Россияга мурожаат қилган Америка разведкасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден 2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан аввал АҚШнинг қўлида бу ҳақида етарли маълумот бўлганлигини билдирди.

АҚШ разведкасининг яширин маълумотларини бирма бир ошкор қилиш билан танилган Эдвард Сноуденнинг ошкор қилишича, АҚШ разведкаси 11 сентябр ҳодисалари юз беришидан аввал бу борада етарли маълумотга эга бўлишига қарамай, ҳалокатнинг олдини олиш учун бирор ҳаракатга киришмаган.

Воқеа устида суриштирув олиб борган “11 сентябр комиссияси” тарафидан ҳам бу ҳолат аниқланганлигини қайд этган Сноуден бу ҳақида энг яхши маълумот МРБнинг қўлида бўлганлигини билдирди.

Эдвард Сноуден бутун телефонлар тингланиб, Е-маил почта алоқалари ўқилиши билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини таъкидлар экан, барча сарф харажатлар ва етарли маълумотларга қарамай, Бостон марафонида амалга оширилган бомбали ҳужумнинг олди олинмаганлигини айтиб ўтди.

NBC телеканалининг журналисти Брайан Уильямс Эдвард Сноуден билан 11 сентябр ва Бостон воқеалари ҳақида узоқ суҳбат ўтказди. Тўрт соат давом этган суҳбатда Сноуден аввал очиқламаган маълумотларни ошкор қилган. Бироқ тўрт соатлик сўзлашув “ҳар томонлама қирқиб ташланиб” бор йўғи бир соатлик қилиниб эфирга узатилди.

“Habertürk”нинг ходими Қосим Чиндемирнинг даъво қилишича, NBC телеканали эфирга узатмаган қисмлар орасида 2001 йил 11 сентябр куни Ню-Йорк ва Вошингтонда юз берган “Ал-Қоида” тарафидан уюштирилганлиги даъво қилинган террор амалиётига алоқадор Сноуден очиқлаган фикрлар ўрин олган. Чиндемирга кўра, Сноуден 11 сентябр ҳужумидан аввал разведка бўлимининг қўлида етарли даражада маълумот борлигини очиқлаган.

1 COMMENT

  1. ha bu ablahlarning jirkanchliklari razilliklari jinoyatlari birma bir oshkor bo’lajak haqiqat bukiladi egiladi lekin sinmaydi ertaga insha alloh karimovning toshkent andijon hiylalari oshkor bo’lajak

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here