Сингапур Қирғизистон иқтисодиётига инвестиция киритишни режалаштирмоқда

430
0

 Қирғизистонга ишчи ташриф билан келган Сингапур савдо ва саноат вазири Ко По Кун Қирғизистон бош вазири ўринбосари Олег Панкратов билан бўлган учрашувда, Сингапур Қирғизистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқчи ҳамда Сингапур инвестицияларининг Қирғизистон иқтисодиётига келишига кўмак берадиган давлатлараро келишувни имзоламоқчи эканлигини маълум қилди.

 Ко По Куннинг фикрича, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама шаклда ривожланиши керак.

 Ўз гавбатида Панкратов Қирғизистон ҳам савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлаб, ўзаро ҳамкорлик учун катта салоҳият борлигини айтди.

 “Сингапур иқтисодиётни модернизациялаш ва давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш соҳасида самарали ислоҳотлар ўтказиш борасида ноёб тажрибага эга. Биз давлат бошқаруви, логистика, индустриал паркларни яратиш каби йўналишлар бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва савдо айланмасини ошириш учун салоҳият катта ва ундан икки давлат учун максимал даражада унумли фойдаланиш керак”,- деди Олег Панкратов.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here