САҚОФАТНИНГ ТАЪСИРИ

837
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

 САҚОФАТНИНГ ТАЪСИРИ

Халифалик давлати йўқ бўлиб, халқаро сиёсатдан қувилишида ва 50 дан ортиқ майда давлатчаларга бўлиниб, ўрталарида сунъий чагаралар тортилишида ҳамда бир-бирлари билан душманлардек муносабатда бўладиган аҳволга келиб қолишидаги асосий сабаб куфр сақофатидир. Бу сақофат узоқ йиллар Ислом оламига кириб кела олмаган, ҳатто мусулмонлардаги куч-қудратининг асоси Исломий сақофат эканини билишиб, уни йўқ қилиш ва ўрнига ўз сақофатларини киритиш мақсадида қаттиқ уринишлари ҳам пучга кетган:

“1842 йили Америка ваколатхонаси бошчилигида унинг программаси асосида илмий жамият ташкил қилиш учун бир қўмита тузилди. Бу қўмита беш йил фаолият кўрсатди ва 1847 йилга келиб «Илм ва фанлар жамияти» номли жамият ташкил қилишга эришди. …

Бу жамиятнинг мақсадлари бошида ноаниқ эди. Лекин катталар ва ёшлар ўртасида илм тарқатиш кўринишида иш олиб борарди. Катталарга ҳам, ёшларга ҳам миссионерлик режаларига мувофиқ кўрсатмалар асосида Ғарб сақофати билан сақофат бериларди.

Бу жамиятни кенгайтириш ва фаолиятини кучайтириш учун жуда катта меҳнат сарфланди, лекин бу меҳнатлар самара бермади. …

1850 йили «Шарқий жамият» номли бошқа жамият ташкил этилди. … Лекин узоқ яшамади ва биринчи жамиятнинг ортидан у ҳам ёпилди. Кейин бир нечта жамиятлар ташкил этилди, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам тўла муваффақиятсизликка учради. Охири 1857 йилда янгича услубда бир жамият ташкил қилинди. …

Кейин 1875 йили Байрутда яширин бир жамият ташкил топди. У ўз фаолиятини сиёсий мафкура асосига қурди. Бинобарин, араб миллатчилиги мафкурасини ёя бошлади. Уни ташкил қилганлар Байрутдаги протестант университетида таълим олган беш нафар ёш эди. Улар миссионерлик ташкилотлари таъсир қила олган насронийлардан эди. Маълум вақт ўтгач, улар ўз жамиятларига бир неча одамни қўша олдилар, холос. Бу жамият араб миллатчилигига, арабларнинг – хусусан Сурия ва Ливанда – сиёсий мустақиллигига чақираётган бўлса ҳам, лекин қилаётган ишларида, дастурларида ва у ҳақидаги хабарларда дилларга ноаниқ интилишлар ва мубҳам орзу-умидларни солишни мақсад қилаётгани маълум бўлди. Бу жамият араблаштириш ва миллатчиликка чақирар, Усмоний Давлатга қарши душманликни қўзғар ва уни «Туркия» деб атар, динни давлатдан ажратиш ва араб миллатчилигини асос қилиш учун иш олиб борар эди. Бу жамият араб миллатчилиги тўнини кийиб олган бўлса ҳам, унинг раҳбарлари чиқараётган варақаларига кўпинча «Туркия»га туҳматларни, яъни – уларнинг таъбирича – «Туркия» араблардан халифаликни зўрлик билан тортиб олган, Исломнинг покиза шариатига тажовуз қилган ва динда сустлик кўрсатган, деган туҳматларни қўшиб юборишар эди. Бу нарсалар унинг ташкил топишидан асл мақсади Исломий Давлатга қарши ғалаёнлар қўзғаш, Ислом динига нисбатан мусулмонларда шубҳалар уйғотиш ва ғайриисломий асосда сиёсий ҳаракатлар ташкил қилиш эканини кўрсатиб берди. Буни ушбу ҳаракатларни ғарбликлар ташкил қилгани, уларни кузатиб ва бошқариб туришгани, уларга жиддий аҳамият беришгани, улар ҳақида ўз хулосаларини ёзиб туришгани ҳам тасдиқлайди. Масалан, Британиянинг Байрутдаги консули ўз ҳукуматига 1880 йил 28 июлда жўнатган телеграммасида шуларни ёзади: «Қўзғолонга чақирган варақалар пайдо бўлиб қолди. Уларни Мидҳат чиқарганга ўхшайди. Ҳозирча вазият тинч. Тафсилотлар почта орқали юборилади»”…

“Шу сабабдан миссионерлик ҳаракатлари ўз сафларига мусулмонлар зиёли қатламини қўшиб олиб, уларни Исломга ва исломий сақофатга қарши қилиб қўйган пайтда мислсиз муваффақиятга эришди”. (келтирилган лавҳалар “Ислом давлати” китобидан).

Куфр олами қаттиқ уриниб, малайларини ишга солиш оқибатида ҳозирга келиб 50 дан ортиқ давлатчаларнинг ҳар бирида куфр сақофатини сингдиридаган минг-минглаган ўқув даргоҳлари тиним билмай иш олиб бормоқда. Ҳукуматлар ҳам таълим программасини ўша асосда тузиб, қонунийлаштиришган, ҳатто “диний муассаса” деб, давлатдан ажратиб қўйган жойларда ҳам шу программалари асосида “тартиблаштриш”(яъни Исломни бузиш)га уринмоқдалар. Улар Исломга душманчилиги абадий бўлган халқлар асос солган БМТ орқали жирканч программаларини мажбурлайди, Ислом сақофатига кайтмаслигимизни қаттиқ назорат қилишади. Чунки Ислом мафкураси тоифачилик-қабилачилик зулматларида, жаҳолат қоронғуликларида тентираб юрган қолоқ фикрий ҳолатдаги халқни тонгги қуёши арабларнигина эмас, балки бутун оламни қамраб олган, Ислом нури билан жилваланган фикрий уйғониш асрига олиб чиқди. Мусулмонлар ер куррасида ёйилмоққа отландилар. Улар Исломни бутун оламга олиб чиқар эканлар, Форс, Ироқ, Шом ўлкалари, Миср ва Шимолий Африкани ишғол қилдилар. Бу халқлар ҳар бири ўзига хос миллат бўлиб, бири иккинчисига ўхшамас ва ҳар бири ўзига хос тилига эга эди. Форс мамлакатидаги форс миллати Шомдаги румликлардан, Мисрдаги қибтийлардан ва Шимолий Африкадаги барбарлардан фарқ қилар эди. Уларнинг одатлари, анъаналари ва динлари ҳам ҳар хил эди. Уларнинг барчаси Ислом ҳокимияти соясида яшаб, Исломни тушуна бошлагач, ҳаммаси Исломга кириб келди ва ягона уммат – Ислом Умматига айланди. Ислом мафкурасининг бу халқларни бирлаштиришдаги муваффақияти тенгсиз эди, ўн икки аср – милодий VI асрдан XVIII аср ўрталарига қадар бутун дунёда дунёқараш, маданият, сақофат ҳамда илм-фан соҳаларида энг олий уммат бўлиб келган бўлса, Ислом давлати дунёдаги энг буюк ва энг қудратли давлат эди. Ислом Уммати шу муддат давомида бутун дунёда ягона олам гули ва барча миллат-элатлар ичида порлоқ қуёш эди. Мустамлакачиликнинг мусибатлари, унинг ақидаларни булғаб, фикрларни заҳарлаш борасидаги нопоклиги ва маккорлигига қарамасдан, бу халқлар бугунга қадар мусулмон бўлиб келмоқда ва қиёматгача ягона Ислом Уммати бўлиб қолажак.

Лекин кофирлар Ислом сақофатини олишимиздан хеч рози бўлишмайди. Буни билганимиздан кейин хушёр бўлишимиз керак. Уларни хоҳшига, яъни Куфр сақофати ёшларимизни заҳарлаётганига жим юрсак, рози бўлишда давом этсак зўравонлар ўзаро талашадиган, ёрдамчиси йўқ ташландиқ нарсадек бўлиб қолишимизни Аллоҳ Таоло қасам билан айтган:

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى

 وَلَئِنْ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنْ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنْ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ

Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга қелган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди. [2:120]

Шу кунлардаги; “шийъа-сунний, араб-турк, ўзбек-тожик, қирғиз-қозоқ, шимоллик-жанублик каби Ислом ҳаром қилган, балоларнинг сабабчиси бўлган асослардаги диний, миллий, ирқий ва ватандошлик туйғуларидаги бўлинишларга барҳам берадиган, ҳамда Ислом ўлкаларини яна бирлаштирадиган ҳам, хақаро сиёсатдаги ўз мақоми; етакчи давлат мақомига кўтарадиган ҳам – исломий сақофатдир.

“Исломий сақофат маърифатдир, уни ўрганишга исломий ақида сабаб бўлган. Бу маърифат исломий ақидани ўз ичига оладиган ва уни ўрганадиган, масалан, тавҳид илми каби, ё исломий ақида устига қурилган фиқҳ, тафсир ва ҳадис каби ёки исломий ақидадан келиб чиққан аҳкомларни тушуниш тақозо қилган, масалан, араб тили, ҳадис истилоҳи ва усул илми каби Исломдаги ижтиҳод талаб қилган маърифат бўладими, фарқи йўқ. Буларнинг барчаси исломий сақофатдир, чунки уни ўрганишга исломий ақида сабаб бўлган.

Исломий сақофат Қуръон ва Суннатга боғлиқ. Қуръон ва Суннатдан, уларнинг талабидан исломий сақофатнинг барча қисмлари келиб чиқади. Ўз навбатида Қуръон ва Суннат ҳам исломий сақофат ҳисобланади. Чунки исломий ақида Қуръон ва Суннатни билишни ва улардаги ҳукмлар асосида яшашни буюради. Қуръон Расулуллоҳга одамларга баён қилиб беришлари учун нозил бўлди. Оллоҳ Таоло шундай деди:

وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ

– „Сизга эса одамларга нозил қилинган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун бу эслатмани – Қуръонни нозил қилдик“. [16:44]

ва мусулмонларни Расулуллоҳ(с.а.в) олиб келган нарсаларни қабул қилишга буюрди:

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا

– „Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар“.    [59:7]

Расулуллоҳ (с.а.в) олиб келган нарсани фақат тушунгандан ва ўргангандан кейингина татбиқ этиш мумкин. Шу боис, Қуръон ва Суннат тақозо этган маърифат вужудга келиб, турли хил исломий маърифатлар пайдо бўлди. Натижада исломий сақофат учун муайян мазмун вужудга келиб, бу – Қуръон, Суннат, луғат, сарф, наҳв, нотиқлик, тафсир, ҳадис, ҳадис истилоҳи, усул, тавҳид ва шу каби исломий маърифатлардир”. (“исломий шахсия” 1 чи китобдан олинди.)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here