СEDAW конвенцияси Исломга қарши курашдир Унинг аскарлари Ғарбга итоатгўй малай ҳукмдорлардир

38
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

СEDAW конвенцияси Исломга қарши курашдир

Унинг аскарлари Ғарбга итоатгўй малай ҳукмдорлардир

Инсон ҳуқуқларининг Араб хартияси бўйича ўтказилган семинарда Судан ташқи ишлар вазири Али Содиқ CEDAW конвенциясини ратификация қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этаётганини таъкидлади. У «Судан миллий қонунларни ўзи иштирок этаётган халқаро ва минтақавий шартномалар билан уйғунлаштириш йўлида катта саъй-ҳаракатлар қилмоқда», деди.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аёллар нотиғи матбуот баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу CEDAW шунчалик хавфлики, уни ташвиқотчилари ҳар қанча сохта шиорлар билан яхши қилиб кўрсатишга уринишмасин, бу конвенция инсоннинг соғлом табиатида бутунлай тўнтариш ясайди ҳамда Ислом ва унинг аёлга нисбатан қарашига мутлақо зиддир. Судан ҳукуматининг бу конвенцияни татбиқ қилишга бунчалик қатъий ҳаракат қилаётганидан унинг Ғарб давлатларига нақадар тобелиги ва мусулмонларни динларидан бегоналаштириш уринишига жуда содиқлиги кўриниб турибди. Чунки бу конвенциядан мусулмонлар миясига, айниқса, ижтимоий соҳада шаръий аҳкомларга зид нарсалар билан дунёвийликни ўрнатиш кўзланган».

Баёнот сўнггида мусулмонларга хитобан бундай дейилади:

«CEDAW конвенциясининг ҳар бир банди Исломга очиқ урушдир. У муслима аёлларни бузишга ва Ислом аҳкомларидан воз кечган аёлларга айлантиришга қаратилган бўлиб, эркак билан аёл ўртасидаги фарққа қарши чиқишга ва мутлақ тенгликни ўрнатишга чақиради. Мана шулардан сиз мусулмонлар CEDAW конвенцияси ва унинг оқибатларини англаб етдингиз. Энди сиз учун унга қарши туриб, курашиш фарз бўлди. Шунингдек, динингиз аҳкомларини маҳкам ушлаб, Ғарбнинг анави малай ҳукмдорларингиз татбиқ қилаётган ва ҳаётингизни бузаётган режаларини барбод этишингиз ҳам сизга фарздир. Шуни унутмангки, Ислом шариатисиз куч-қудрат ва олийликка асло етилмайди. Қачон Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати ушбу шариатни татбиқ этса, Ғарб цивилизацияси бузган барча нарсалар ўнгланади ва Аллоҳ инсонларни яратган табиат албатта қайта тўғриланади».

Роя газетасининг 2022 йил 31 август чоршанба кунги 406-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here