Қиморхоналарга қайта рухсат бериш таклиф қилинмоқда

490
0

 Қирғизистон ҳукумати бошидан кечираётган иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтиш ва давлат бюджетидаги камомадни ёпиш чораси сифатида яна қайтадан қимрохоналарга рухсат бериш таклифи илгари сурилмоқда. Бундай таклиф иқтисодиёт вазирлиги томонидан билдирилди ва тегишли қонун лойиҳаси 18 декабрдан бошлаб жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилинди. Вазирликнинг иддаосича, қонун лойиҳаси давлатнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни мақсадида қабул қилинган. Жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган қонун лойиҳасида қиморхоналарни Иссиқкўл, Чуй вилоятларида ва мамлакат жанубида очиш таклиф қилинган.

 Иқтисодиёт вазирлиги киритган таклиф бош вазир Темир Сариев томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. 21 декабр куни бўлиб ўтган бюджет ва молия бўйича парламент қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Темир Сариев ҳукумат “Манас” аэропортида туристлар учун қиморхона очиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида маълум қилди.

 Бош вазир томонидан илгари сурилган бу ташаббусга депутат Тўрўбай Зулпиқоров қарши чиқди. Зулпиқоров ҳукумат раҳбарини икки тадбиркор манфаатларини халқ манфаатларидан устун қўймасликка чақирди.

 “V чақириқ депутатлари қиморхоналар халқ соғлигига, молиявий ва руҳий аҳволига салбий таъсир кўрсатиб келгани учун қиморхоналарни ёпишган эди. Бугун ҳукумат раҳбари уларни қайтадан очишни кўзлаётгани уят, Темир Аргенович сиз қарши чиқишингиз керак. Биз қиморхоналарни ёпганимиздан сўнг айрим ишбилармонлар парламентга миллионлаган пулларни таклиф қилишди, бироқ кира олишмади. Бугун улар ҳукуматга боришипти. Агарда қиморхоналар очиладиган бўлса бу парламент, бу ҳукумат тарихда энг ёмон парламент ва ҳукумат бўлиб қолади. Икки ишбилармон манфаатлари халқнинг манфаатларидан устун бўлиб қолдими? Халқ қарши бўлгани учун парламент кресло сотиб олишдан бош тортди. Ҳукумат бюджетни тўлдиришни мақсад қилгани билан, казино (қиморхона)ларни ишлатиш – жиноят”, – деди Зулпиқоров.

Расмий ҳисоботларга кўра, 2015 йилги давлат бюджетидаги камомад 25 миллиард сомни ташкил этади ва кейинги йил учун ҳам бюджет камомади 27,4 миллиард сом миқдорида бўлиши кутилмоқда.

Туркистон: 

Темир Сариев бошчилигида Қирғизистон ҳукумати ўзини ахлоқий ва руҳий ўта қолоқ эканликларини кўрсатишда давом этишаяпти. Улар Қирғизистон фуқороларини руҳий ва ахлоқий қийматларининг юксалиш гарови бўлган исломий даъват ишларига ва исломий қадриятларимиз бўлмиш ҳижоб, сақол сингари бир қатор ахлоқий кўринишларимизга қарши жуда хунук суратда чора тадбирлар кўриб келишаяпти.

Маънавий тубанлик ва ахлоқий бузуқчиликларнинг гарови бўлган юқоридаги қиморхона ёки бошқа Ғарб дунёқарашидан кириб келаётган бузуқчиликларга эса, янада кенг йўл очиб бериш учун ҳаракат қилишаяпти. Қимор ўйнаш мусулмонлар учун шаръан ҳаром иш. Лекин Сариев айтаётган, мусулмон бўлмаган шахсларга қиморхона қилиб хизмат кўрсатиш ҳам ҳаром ва пасткашлик ҳисобланади.

Қимордан қанчалаган одамлар хонавайрон бўлади. Оилалар бузилиб, одамлар уйсиз кўчаларда сарсон бўлишади. Бу статистик тасдиқланга фактлардан билиш мумкин бўлган ҳақиқатлардир. Исломий даъват сабабли эса, аксинча, жуда кўп мусулмонлар ўша қимохоналар сингари бузуқихоналардан қайтарилиб, оилалар осоишталиги сақланиб, жамиятда етимлар кемаяди.

Буларни ҳамма билиб турганидек, ҳукумат ҳам яхши билади. Лекин улар жамиятимизга ва фуқороларимизга қандай оқибатлар олиб келишидан қатъий назар, моддий манфаатлари учун бу ифлос лоиҳани илгари суришдан уялишмаяпти.

Қиморхоналарнинг қоррупция ва иқтисодий жиноятчиларга бўлган аҳамияти жуда катта. У ерларда корупчиялашган давлат ходимларининг ҳаромдан қўлга киритган пуллари ювилади. Сўнг улар порадан ёки бошқа ноқонуний йўллар билан қўлга киритган пулларини, қимордан ютиб олдим деб қиморхоналардан ҳужжат қилиб олиб, беъмалол данғиллаган уйлар сола бошлашади. Бутун дунёда қиморхоналарнинг асосий даромади, шунга ўхшаш ифлос ишларни бажариб бериш билан юксалиб боради. Улар ҳатто маълум бир томондан келишилган ҳолда атайин пул ютиб олиб, иккинчи томонга атайин ютқазиб бериш билан, Наримбаев сингари порахўрларга пора олиш жараёнларини деярли хавфсиз қилиб беради. Қиморхона давлат хизматчилари учун коррупция ишларини ривожлантиришларида ўта муҳим тармоқ ҳисобланади. Бу нафақат Қирғизистонда балки АҚШнинг Лас – Вегас шаҳридаги оламий қиморхоналарида ҳам худди шундай ифлос пул ювиш ва пора бериш ва олиш жароёнларини енгиллатиш амалиёти бажарилади.

Қирғизистон ҳукумати жамиятимизда маънавий бузуқ ҳолатни ҳаётимизда ривожлантириш билан ўзини Ғарб оламига демократлашаётган қилиб кўрсатаётиб, ўз халқи олдида маънавий тубан ҳукумат деган тамғани олиб бораяпти. Улар шунга розидек қўрқмай беъмалол, уялмай иш олиб боришаяпти. Қирғизистон халқи маънан юқорига сари кўтарилиб бораяпти. Маънавияти эса, демократия асосларига таянган бузуқчилик асосида эмас, исломий мафкура талаб қиладиган покизалик томон юксалиб бораяпти.

Сариев бошқарув ишини нозик тушуна олмаяпти. Акс ҳолда юқоридаги қиморхона лоиҳасини халқ олдига кўтариб чиқишга ботина олмаган бўлар эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here