Путин нотўғри қадам ташлашлиги оқибатида рус халқини “ботқоқ”қа тортиб кетмоқда (2)

461
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

 Путин нотўғри қадам ташлашлиги оқибатида рус халқини “ботқоқ”қа тортиб кетмоқда (2)

Путиннинг бундай аҳмақона сиёсатига рус халқини тамошабин бўлиб келганининг асосий сабаби қуйдагича деб биламан: 1990 – йилларда СССР парчаланиши оқибатида, Россия келажакда қандай сиёсат олиб бориш бўйича анча вақт иккиланиб юрди. Чунки ўша давргача капитализмни қоралаб келган мафкура асосида таълим олган зиёли қатламни капитализмга ўтиб кетиши жуда қийин бўлди. Социализмдан воз кечган, аммо капитализмни ҳам тўғри деб билмайдиган Россия учун ички ва ташқи аҳволи кундан кунга ёмонлашиб кетаётганини кўриб турган халқ ички сиёсатда давлат диктарурасига рози бўлди. Совет иттифоқи давридаги ҳаётга солиштириб кўриб, бизга том маънода демоқратия тўғри келмайди деган ҳулосага боришган, чунки 10 йил мобайнидаги эркинлик Россияни жуда ёмон оқибатларга қараб торта бошлади: мактаблардаги таълим издан чиққан, ёшлар ўйин-кулгига муккасидан кетиб, ҳар қандай разил ишларга одатланган, бангилик оммалашган, ишчи куч батамом алкаголизмга мубтало бўлган, ишлаб чиқариш издан чиқиб, завод-фабрикалар қаровсиз қолган ва ҳоказо. Ташқи сиёсатда эса, шарқий Европа давлатлари Россия нуфузини қувиб чиқарди. Ўрта Осиёдаги давлатлар ҳам аста секин ундан қутилишга қараб кетаётганини кўрган рус халқи, аввалги СССР давридаги ҳолатини қумсаб, бунга эришиш учун фақат қаттиқ қўл сиёсий режим керак деган факрга келишди. Ташқи сиёсатда эса “Ислом оёққа турмоқда, агар аввалгидек Ислом сиёсий майдонга чиқиб қолгудек бўлса, бизга янада қийин бўлади”, деган ҳаёлдан келиб чиқиб, Путиннинг ички сиёсатдаги диктатурасига ва ташқи сиёсатдаги АҚШ бошчилигидаги олиб борилаётган Исломга қарши сиёсатга қушилишига рози бўлди. Бундан ташқари бу сиёсатга россияликларнинг кўпчилиги, яъни 80 % идан кўпроғи мусулмон бўлмаганлиги сабабли Исломга қарши олиб борган сиёсати ишнинг бошида қаршиликка учрамади.

Ташқи сиёсатда, АҚШнинг зулмидан эзилиб, ундан қутилишга уринган Ислом оламидаги сиёсийлар ҳам Россияга яқинлашмади. Ислом Уммати, ҳатто бутун олам Россияни ваҳший деб қараётган бир пайтда, Путиннинг бу сиёсати унга батамом ўзларини топшириб қўйган Ўрта Осиё давлатларидаги малайларини ҳам жуда оғир аҳволга ташлаб қўйди. Чунки бу малайлари 80-90 % и мусулмон бўлган, ўз Исломини яхши кўрадиган халқни бошқариши керак. Уларнинг Исломга қарши сиёсат олиб боришлари халқ ичида қаттиқ норозиликларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекинстон ва Тожикистонда қаттиқ диктатура билан бошқарилаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу бошқарув гўёки “мина”ни босиб олган инсондек, бошқа томонга қараб силжиши билан портлайдиган қалтис вазиятда экани хеч кимга сир бўлмай қолди.

Қирғизистонда эса, Исломга қарши сиёсатда фақат халқ ғазабидан бошқа нарсага эришаётгани йўқ. Исломда аёлларнинг кўчадаги кийими ҳисобланган “жилбоб” ва рўмолга қарши олиб бораётган сиёсати билан ёки ҳеч кимдан ҳақ олмай, ҳар қандай таҳдидларга парво қилмай, Аллоҳ Таолонинг ризолиги учун Исломни тушунтириш ишларини олиб бораётганларни қамаб, қўвғинлик қилиши билан ҳукумат халқнинг норозилигига учрамоқда. Айниқса, эл жуда яхши кўрган имоми Рафиқ қори Камоловни 2006 йили отиб ташлаши ва жорий йилда ўша имомнинг ўғли, имом Рашод қори Камоловни тўҳматлар билан қамоққа олиниши сабабли раҳбарларга бўлган қараш жуда салбий бўлиб қолмоқда. Чунки ҳижоб кийганларни ёки даъватда юрганларни эл жуда яхши танийди. Улар қонун олдида ҳукумат томонидан ёпиштирилаётган туҳматлардан бошқа айби йўқ инсонлардир. Уларни ёмон отлиқ қилиб қамашлари мантиққа асло тўғри келмайди. Айниқса отасини очиқчасига отиб ташлашига қарамай, Бакиевларга ҳеч қандай моддий зиён етказишга урунмаган, шунингдек маънавий томондан ҳам уларни маърузаларида қораламаган, ҳатто қирғиз ҳалқи ҳам ҳақиқий мард имом деб билган инсонни туҳматлар билан қамаб қўйиши ҳам халқнинг раҳбарларга бўлган нафратини кучайтирди. Бу имом 2010 – йилдаги сунъий миллий низони тушунмаган ўзбек халқига олиб келинган бир неча қирғизларнинг жасади тепасида туриб; “Булар бизнинг мусулмон биродарларимиз. Уларга яхши гумон қилайлик. Улар бизни ўлдириш учун келмагандир, балки яқинларини жоҳилий низодан сақлаб қолиш ниятида келиб қурбон бўлганлардир”, деб уларнинг жанозасини ўқиши билан икки халқ ўртасидаги сиёсий низодан ҳам тасирланмаган эди. Шундай вақтларда ҳам қўлига қурол олиб, отасининг ўчини олишга харакат қилмаган эди.

“Янги йил”ни нишонлашга мусулмон халқни мажбурлаши ҳам ҳукуматга бўлган нафратни кучатирган омиллардан биридир. Булар Путиннинг режаси ва унинг босими остида олиб борилган сиёсатнинг натижаларига мисол халос. Путиннинг Исломга қарши сиёсати ташқи оламда салбий натижаларни олиб келган бўлса, Россияни ичида Исломга бўлган эътиборни кучайтириб юборди. Ҳозирда Ислом асосий мавзуъга айланган. Исломни қабул қилаётганлар, уни ўрганишга интилишлар ортиб бормоқда. Путин ташқи сиёсатда ҳам, ички сиёсатда ҳам боши берк кўчага кириб қолди. Унинг ҳар қандай ташлаган сиёсий қадами Россияни ботқоққа тортиб кетяпти.

20 асрдаги “буюк Россия”нинг ҳарбий техникасидан бошқа ҳеч нарсаси қолмаган: одамийлиги ўтган аср оҳирларидаёқ тугаб бўлган, оилалардаги бирдамлик, меҳр-оқибат қолмаган, ташқи сиёсатда нуфузи тушиб кетган, ҳатто АҚШга малайлик қилаётганлар ҳам таҳдид қилмоқда,  завод-фабрикалар тўхтаган, иқтисоди умуман оғир аҳволда қолган, ўзи эса аллақачон ҳомашё баъзасига айланиб бўлган, таълим-тарбия, одоб-аҳлоқ бузилган, миллатчилик авжига чиққан ва ҳоказо. Бундан қутилишнинг йўли фақат тўғри асосдаги мафкура, яъни Исломдир. Чунки халқ мафкура билан бирлашади, келажакдаги ҳамма соҳа бўйича ҳаёт йўлини белгилаб олади ва ўша асосда бир бирларига, хусусан, раҳбарларга ёрдам беради. Ўз навбатида раҳбарлар учун ҳам халқ асосий ва ишончли таянчга айланади ҳамда тараққиёт сари юра бошлайди. Бунга тарихда жуда аниқ далиллар мавжуд. Россиянинг ўзи ҳам 20-асрда социализм мафкураси асосида жуда катта ютуқларга эришганлиги ёрқин мисол бўла олади. 20-аср охирларига келиб социализм мафкурасидан воз кечгандан кейин аввалги СССР таркибига кирган давлатлар мафкурасиз қолди. Чунки улар социализм мафкурасидан юз ўгирган бўлса, капитализмнинг нотўғри жиҳатларини таълим даргоҳларида чуқур ўрганишган эди. Бундан ташқари унинг жирканч асоратларига ҳамма гувоҳ бўлиб турибди. Демак бу мафкурани ақли расо бирорта инсон ўз ҳаёти учун асос қилиб олмайди.

Аммо Исломни эса, социализм мафкураси ҳукумронлик даврида қандай талқин қилинган бўлса ўшандай ёки капиталистик давларлардаги сиёсий йўналиш сингдиришга уринаётгандек, христян динига қиёслаб, одоб-аҳлоқ, ибодат ва баъзи бир ижтимоий масалалар сифатида тушунишмоқдалар. Исломнинг боқарув тизими; муовинлар, волийлар, қозилик ишлари, давлат жиҳозлари ҳақида ёки иқтисод асослари; мулк турлари, мулкка эга бўлиш ва уни ўстириш кайфиятлари, мулкни тақсимлаш йўллари, ҳамда ижтимоий соҳалардаги тартибга солиш керак бўлган ишлари ҳақида фикрлаб ҳам қўйишмаяпти. Лоақал тариҳда Муҳаммад(с.а.в)нинг тенги йўқ етакчи, сиёсий арбоб бўлган демоқдалару, лекин у ҳақида ўйлаб кўришмаяпти, ҳамда унинг асҳоблари(р.а)ни афсонавий инсонлар бўлган демоқдалару, лекин ўша даврларда ўта қолоқ бўлган араб қабилаларидан бундай буюк шахслар, одилликда тенги йўқ сиёсий етакчилар Ислом асосида қандай тарбияланишгани тўғрисида қизиқишиб ҳам кўришмаяпти. Турклар тарихда қандай дунёда етакчи давлатни ташкил қилишиб, 5 аср бутун Ислом оламига раҳбарлик қилганини, дунёга ўз нуфузини ўтказгани ва ҳозирга келиб АҚШнинг мустамлакасига айланиб қолгани тўғрисида изланмаяптилар…

Эй, рус халқи!

Эй, ақли ишлашдан тўҳтаб қолмаган инсонлар!

Ўтмишдаги буюклигингдан фаҳрланишни тўхтат-да, келажак учун ўз йўлингни аниқ белгилаб ол! Тўғри мафкурани изла! Исломни жиддий ўрганиб чиқ! Чунки келажак Исломники! Ислом мафкураси фикрий томондан ҳам, тарихда ҳам тенги йўқ! Уни ўрганишинга “Ҳизб ут-Таҳрир” сиёсий партияси ишончли ёрдамчидир. Чунки бугунги расмий имом-домлаларимиз  Исломни сиёсатга мослаштириб, куфр хоҳлагандек етказиб беришмоқда. Динни қандай бўлса шундайлигича, ҳеч қандай ўзгартирмасдан етказаётган фақатгина Ҳизб ут-Таҳрирдир. Уннинг Қуръон ва ҳадис асосида, саҳиҳ ижтиҳод билан ишлаб чиқилган аниқ мафкураси ва ҳар бир соҳани алоҳида-алоҳида қилиб, тушунарли ва ўз далиллари билан баён қилган китоблари мавжуд. Бошқарувни “Исломда бошқарув низоми” ёки “Халифалик давлати жиҳози” китобидан, иқтисодни “Исломда иқтисод низоми” ёки “Халифалик давлатида моллар” китобидан ҳамда ижтимой мсасалаларни “Исломда ижтимо низоми” каби китобларидан, ҳатто Исломни ҳозирги даврда кандай тадбиқ қилишлигигача тушуниб олиш мумкин.

Олам тўғри мафкура асосидаги одил сиёсий раҳбарга жуда муҳтож. Бугунги кунда Ислом оламидаги ҳукумат раҳбарлари мустамлакачи давлатларга малайлик қилишда рекорд даражасига чиқишди. Номини эшитсанг жирканадиган “демократия”ни оғизларидан тушуришмайди. Ақллари ишлашдан тўхтаб қолган, уларга буйруқ бўлса бас. Улар шу буйруқларни қандай ижро қилиш тўғрисида ва ўз миллионларини қандай миллиардларга айлантириш учун бош қотиришади халос. Уларда озгина ор номус бўлганда эди, ваҳшийлиги ҳаммага аён бўлган “демократия”ни тилга олишмас эди.

Ўзларини тенги йўқ “олим” деб даъво қилаётганлар; “мен ҳамма нарсани биламан, менга қарши чиққанлар адашган бечоралар, ҳатто баъзилари кофирлардан баттар” деб ўзларини пайғамбар демасалар-да, маъсумликни даъво қилишмоқдалар. Улар Саҳобалардан, салафу-солиҳлардан ибрат олишиб, Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг: “ҳар бир Одам фарзанди кўп хато қилгувчидир…” деган сўзларига амал қилишганда эди, “мени гапим Қуръон ва ҳадисга тўғри келса олинглар, тўғри келмаса деволга уринглар” деган бўлишар эди. Уларнинг муридлари эса, христянлар тўғрисида Пайғамбаримиз(с.а.в) айтганларидек, олимларни илоҳ қилишиб, улар нимани тўғри деса ўшани тўғри, нимани нотўғри деса ўшани нотўғри деб билмоқдалар. Термизий чиқарган ҳадисда Адий ибн Ҳотам(р.а) айтди: «Мен Набий(с.а.в)нинг олдиларига келдим – бўйнимда тилла хоч бор эди – у зот менга бутни олиб ташла дедилар. Ва «Бароат» сурасидан мана бу: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар”. [9:31] оятни ўқиб, … шундай деганларини эшитдим: «Тўғри, одамлар роҳибларга ибодат қилишмаган, лекин роҳиблар бирор нарсани ҳалол дейишса, одамлар уларни ҳалол санашган, бирор нарсани ҳаром дейишса, уни ҳаром дейишган … ».

Олимликни даъво қилмайдиган имомлар сиёсий режалар машҳур қилган олимларни, яъни “шайҳул Ислом”ларни рўкач қилиб, сиёсий босимдан Исломни сиёсатга мослаштириб, баён қилишмоқдалар. Азиз Зот бу қилмишларини жавобсиз қолдирмайди:

“Аллоҳ пайғамбарлик вазифасини қаерга қўйишни яхшироқ билгувчидир. Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир.”.          [Анъом 124]

 Ҳақни устида собит қадам бўлганлари эса, қувғинликда, қамоқларда. Омма халқ кимга эргашишини билмай, хайрон. Текширгани кучи етмайди, Қуръон, ҳадисни тушунмайди. Сўраб билишни ўйласа, ишонадиган “олим” йўқ. “Ҳизбут таҳрир” эса ғариб бўлиб қолган. Сиёсий қувғинликда, қамоқларга ташланаётган, тўҳмат тошлари отилаётган оғир аҳволда. Етакчиликни, олимликни даъво қилаётганларни билган нарсаси бўйича текширган, ҳақни излаган инсонларгина уни қадрига етиб келишмоқдалар. Ҳа, ҳар бир инсон ўзи билган нарсалари бўйича ҳисоб китоб қилинади. Албатта оқибат тақводорларники, Аллоҳ Таоло айтади:

وَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ (0) وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ(0)

وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ

“Ва кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқингиз! Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз. Шояд Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўлсангиз. Ва Парвардигорингиз томонидан бўлгувчи мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз”! [3:131-133].

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here