بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Миср аҳли Коронавирус даврида
Капитализм билан Ислом ўртасида
Устоз Саид Фазл
Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти
матбуот бўлими аъзоси
Шу кунларда коронавирус пандемияси ҳужум қилар экан, капитализм тузумининг ваҳшийлиги ва утилитаризмга¹ асослангани яққол намоён бўлмоқда. Бу ҳол капитализмдан кўп зарар кўрган юртларимиздагина эмас, балки шу тузумнинг уяси Ғарбда ҳам кўринмоқда. Бунга мисоллар кўп, масалан, Америка Германия полициясига кетаётган тиббий ниқоблардан иборат юкни ўғирлаб олди. Бундан ташқари, жаҳон бозоридаги вирусдан сақловчи ашёларни кимошди савдоси орқали сотиб олиб, бошқа давлатларнинг сотиб олишидан маҳрум қилди (Садо балад). Чехия Италияга кетаётган тиббий ниқобларни эгаллаб олди. Германия Австрияга кетаётган тиббий ниқоблардан иборат юкни эгаллаб олди. (Yes-Irak). Шундай қилиб, «ниқоблар учун кураш», дейилаётган нарсада Ғарбнинг бир давлатдан бошқа давлатга кетаётган тиббий молларга қароқчилик қилиши капитализмнинг утилитаризмга асосланганлигини яна бир бор намоён этди.
Бизнинг юртларга келсак, бало ҳаммасидан катта. Модомики, бутун бир Ғарб юртларимиз бойликларини шунча талаганига қарамай, ўз халқларини парваришлашдан ожиз қолиб, вирусдан сақланишда уларга зарур бўлган молларни ўғирлашга мажбур бўлаётган экан, юртларимиз аҳволи нима бўлиши мумкин, тасаввур қилаверинг. Ахир, юртларимиз бундай кризис ва эпидемияларга қарши кураша олиш учун на ғамхўр бошқарув бўлсин, на тизим. У ерлардаги режимлар ўз халқларини асло ўйлашмайди ва улардан қўрқишмайди ҳам. Балки, уларнинг қўзғалишидан қўрқишади, холос! Зеро, хавфсизлик тизими чангалидан ва ўлдириш учун уларга қарата отилган ўқлардан қўрқаётган халқлар энди қолган ҳаётини сақлаб қолиш учун қўзғалишдан бошқа чора тополмаяптилар.
Миср ҳам халқ қурбон бўладиган, ҳам тиббий ашёлар исроф бўладиган «коллектив иммунитет» сиёсатини қўлламоқда. Бундай аҳволда юрт аҳли бир томондан вирус балоси, иккинчи томондан режим зулми остида қолмоқда. Ҳалигача офат қурбонлари сонини кўрсатмаётган бу давлат, одамларга ҳақиқатни етказишга уринган ҳар бир кишини қамоққа оляпти ва унга ваҳима ва фитна тарқатиш айбловини қўйяпти. Айнан шу Миср давлати масжидларни ёпиб, одамларни жумъа намозидан тўсди, аммо одамларни оила боқиш учун оммавий транспорт воситаларида тирбанд бўлиб юришга мажбур қиляпти, чунки уларни озиқ-овқат билан таъминламади, таъминламайди ҳам. Кейинроқ эса, «Ал-Жазира» тарқатган хабарга кўра, карантинга олинган одамларни давлат меҳмонхоналарига жойлаб, карантин давомида меҳмонхонада туришгани учун ҳамда кўрсатилган тиббий текширув ва даволаш учун уларни ҳақ тўлашга мажбур қилди! «Ал-Жазира»га мисрлик журналист Муждий Шандийнинг айтишича, меҳмонхонага ижара ҳаққи 50 доллар бўлган. Бу одамларни қаттиқ ғазабини қўзғади… Ниҳоят, режим уларнинг карантин тўловларини «Таҳё Миср» фонди тўлайдиган бўлганини айтди. Гўё одамларга ғамхўрлик қилиш давлат ва унинг бюджетининг вазифаси эмас, хайрия фондлари вазифасидек. Миср режими одати шу… одамларни қандайдир «Таҳё Миср» фондига взнос тўлашга мажбур қилади-да, бир вақтнинг ўзида, давлат бюджетини кредитлар олиш ва уларнинг процентларини тўлаш билан банд қилади. Давлат ўзининг бойлик ва ресурсларини эса, истаганларича талон-торож этишлари учун Ғарб ва унинг капиталист компаниялари қўлига бериб қўяди!
Эй Кинона Мисри аҳли!
Бу қотил режим сизни Робиа, Наҳза, Сайно ва бошқа қатор қирғинларда шафқат қилмай қатли ом қилди ва ҳамон давом этмоқда. Афтидан, коронавирус унга айни муддао бўлаётган кўринади. Чунки кеча ўзининг мухолиф ва рақибларини отиб, ўқи тугагандан сўнг, энди сизни шу вирус билан қириб юбормоқчига ўхшаб турибди. Буни у сизни керагича тиббий ёрдам кўрсатмаслик билан ёки бутунлай ёрдам кўрсатмаслик билан ёхуд харажатларини тўлолмаганингиз учун тиббий ёрдамни ҳаммангизга баробар етказмаслик орқали амалга оширмоқчи. «Явмус собе» газетасига кўра, одамлар коронавирусга тест топширишдан ўзларини олиб қочишяпти, чунки унинг нархи 1000 Миср жунайҳини ташкил қилади. Кейин бўлса, режим «одамлар бизнинг қарорларга риоя қилишни исташмади», деган даъво билан ўз омадсизлиги жавобгарлигини осонгина сизга юклаяпти! Бир жиҳатдан бу. Иккинчи жиҳатдан, капиталистик Миср давлати айни пандемия харажатлари ва вазифаларини кўтара олмаётган экан, агар пандемия шундай давом этаверса, биргина вируснинг ўзи давлат тепасидагилар бошига битган бало бўлиши ҳамда халқ қонини сўрувчи сармоя ва бизнес эгаларини тахтдан қулатиши турган гап.
Эй Кинона заминидаги халқ, аскарлар, етакчилар, элита ва нуфузли кишилар дохил ақлирасо кишилар!
Шубҳасиз, Миср, унинг аҳли ва бутун дунё учун бирдан-бир халоскор, одамларни тўғри бошқарадиган Ислом тузумидир. Бу тузум бойликларнинг капитализмдаги каби ўғирланишини эмас, балки тенг тақсимланишини кафолатлайди. Шунингдек, даволаниш, дори-дармон ва тиббий хизматларни суғуртасиз ва фуқароликсиз бепул таъминлайди, уйда соғлиқни тиклашга мажбур бўлганларни шу вақт мобайнида етарли харажатларини кўтаради. Мусулмонларнинг давлати бўлган замонларда Қуртуба шифохоналари шундай хизматлар кўрсатган. Зеро, шариат – айниқса, эпидемия ва кризислар пайтида – давлатга мана шундай вазифалар топширади ва халифа зиммасига юклайди. Зотан, кризис одамлар борасида Аллоҳдан қўрқадиган, фаолиятни Аллоҳнинг ризосига етишиш учун қиладиган, катталардан олдин кичикларга, бойлардан олдин камбағалларга, кучлилардан олдин заифларга ғамхўрлик кўрсатадиган раҳбарга муҳтож. Оиласини ташлаб жиҳодга чиққанларга «уларни боқиш менинг зиммамда», деган Умарни Аллоҳ муносиб мукофотласин. Бу билан Умар розияллоҳу анҳу давлатнинг вазифаси кризисдагина эмас, фаровонлик вақтида ҳам одамларга ғамхўрлик қилишдан иборат эканига ишора қилдилар. У фуқаросини Ислом ва унинг аҳкому шариати билан бошқариш билан энг яхши раҳбар бўлган. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мана шундай давлатни барпо қилишга даъват қилмоқдамиз. Зеро, бу давлатда ҳукмдор билан фуқаро, бой билан камбағал ўртаси ажратилмайди. Бу давлат барча инсонлар ишларини бошқариб, уларнинг динлари, ранглари, миллат ва тоифаларидан қатъий назар, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлайди. Ушбу давлат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир.
Эй ақлирасо инсонлар!
Бугунги кунда юртларимиздаги режимлар жиддий муаммога дуч келишдики, уни ўзларининг репрессия машиналари билан ҳал этишолмайди. Халос бўлиш жуда-жуда яқин, бунинг учун нафақат Мисрни, балки бутун Умматни қўзғашга ва у билан биргаликда барча кризисларга, асосан, коронавирус киризисига қарши курашишга қодир бўлган Ислом мафкурасини қабул қилишингизнинг ўзи кифоя. Бу мафкурани сизга тақдим этаётган ва сиз билан бирга бўлган Ҳизб ут-Таҳрир уни шундай татбиқ қила оладики, у билан одамлар ҳақ-ҳуқуқи ва одил бошқаруви таъминланади ҳамда барчамизга Аллоҳнинг ризосини кафолатлайди. Шундай бўлгач, Америка ва унинг малайлари кечаги кунда 25 январ қўзғолонини жиловлаб, ўғирлаб олишга ва Ислом соясида яшаш истагингизни тортиб олишга муваффақ бўлган экан, бугунги кундаги айни фурсатни ғанимат билинг.
Эй Канона юрти армиясидаги холис инсонлар!
Дунёдаги барча капиталистик режимлар шунча улкан имкониятларга эга бўлишига қарамай, бу кризисни ҳал қилишдан ожиз қолаётган ва уларнинг айни ожизликлари оқибатида кризис шу қадар мураккаблашиб кетган бир пайтда, шунингдек, коронавирус глобал пандемияга айланиб – Генри Киссинжер «коронавирус дунё тизимини тоабад ўзгартириб юборади», дея башорат қилганидек – ер юзини ўзгартириб юбориши муқаррарлигидан огоҳлантираётган бир пайтда, биз сизларга мурожаат қиляпмиз. Эй холис инсонлар, бу улкан бир имкониятдир. Зеро, ўнлаб аср давомида оёқ-қўли кишанланган Уммат олдида бугун кишанларни парчалаш имконияти турибди. Аллоҳ Ғарбни ўзи билан ўзини овора қилиб қўйди, унинг юртларимиздаги малайлари ҳам шундай аҳволда бўлишлари мумкин. Бу эса, зиммангизга улкан вазифа юкламоқда. Зеро, Умматга нусрат-ёрдам бериш сиз ҳарбийларга боғлиқ ишдир. Бас, сизнинг ёрдамингизга муштоқ бўлиб турган ва қалбингиздаги мавжуд эзгуликдан умид қилаётган кўзларни ёрдамсиз қолдирманг. Пушаймон фойда бермайдиган кун келмасидан олдин, Аллоҳ сизда кўришни истаётган нарсани кўрсатинг. Шояд, Аллоҳ сизнинг қўлингиз билан нусрат битиб, Мисрга ҳамда Уммат ва бутун инсониятга яхшиликни ато этса, шояд сизнинг қўлингиз билан уларни капитализм ва унинг йиртқичлигидан қутқариб, Халифаликни барпо этишимизга муваффақ қилса. Ушбу Халифалик ўз эзгулигини инсондан олдин дов-дарахт ва тоғу тошга ёғдириб, барчани ҳақ-рост, ишонч билан бошқаради. Мана шуларнинг барчаси қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида сизнинг амалларингиз тарозисига қўшилади… Маша Аллоҳ, ушбу давлатни барпо этган ва ансорийлардан бўлган кишилар нақадар бахтлидир. Аллоҳим, ушбу дамни бизга яқин қил ва бизни Халифаликнинг аскарларига ва шоҳидларига айлантир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
¹ Утилитаризм – фойдани ахлоқнинг асоси ва инсоний хатти-ҳаракатларнинг мезони қилиб олиш бўлиб, 19-асрда Британияда тарқалган.
Роя газетасининг 2020 йил 15 апрел чоршанба кунги 282-сонидан