Челик: Исроил давлати ва халқи Туркиянинг дўстидир

485
0

Туркияда ҳукмрон партия ҳисобланган Адолат ва тараққиёт партиясининг матбуот котиби Умар Челик “Исроил давлати ва халқи Туркиянинг дўсти эканлигини даъво қилди. “Anadolu” ахборот агентлиги Челик бу ҳақида партия йиғилиши ортидан берган баёнотида айтиб ўтганлиги ҳақида хабар тарқатди.

Баёнот асносида Исроил ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг изига тушиш жараёни ҳақида гапириб ўтган Омар Челик “Исроил билан аниқ келишим йўқ. Бир лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Шубҳасиз Исроил давлати ва халқи Туркиянинг дўстидир. Бизнинг ҳозиргача қилган танқидларимиз Исроил ҳукуматининг ҳаддан ташқари хатти ҳаракатларига ва биз ноқонуний деб билган ишларига қаратилгандир”, деди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон ҳам бундан бироз аввал “Туркия ва Исроил муносабатларининг яхшиланиши минтақа учун фойда келтиради”, деган эди. Бундан бир неча кун ўтиб Исроил расмийларидан бири Франциянинг “AFP” ахборот агентлигига интервью бериб, Туркия билан битим тузганлиги ҳақида айтган эди. Челекнинг юқоридаги баёноти Исроил масъули томонидан элъон қилинган шартноманинг тўғрилигидан дарак беради.

Челекнинг билдиришича, айни пайтда Туркия Исроилдан уч нарсани кутмоқда; “Биринчиси Мармара ҳодисаси туфайли узр сўраши, иккинчиси Мармара ҳодисасида Исроил томонидан ўлдирилганларнинг оилаларига товон тўлаш ва учинчиси Ғазодан эмбаргони олиб ташлашдир.

“Биринчиси амалга ошди, қолган иккиси ҳали амалга ошмади. Ҳозиргача бирор нуқтада имзолашув бўлгани йўқ. Юқоридаги уч шартнинг бажарилиш ёки бажарилмаслигига қараймиз”, дейди Челек.

2010 йил май ойининг охирида юз берган Мовий Мармара воқеаси сабабли Туркия ва Исроил ўртасидаги айрим муносабатлар муҳокамага қўйилиб, алоқалар узилганлиги ҳақида айтилган эди. Бироқ икки давлат ўртасидаги алоқалар аввалгидан ҳам яхшилангани бир неча бор тасдиқланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here