АҚШ Россияга қарши жазо чораларини кенгайтирди

870
0

 АҚШ Россияга қарши “қора рўйхат”ни ва иқтисодий соҳадаги санкцияларини кенгайтирди.

 Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги қошидаги Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC, Office of Foreign Assets Control) маълум қилган.

 “Қора рўйхат”га (SDN List) Қримда фаол ишлаётган компания ва банклар, рўйхатга аввал киритилган Генбанк, Крайинвестбанк, Инресбанк, Мособлбанк, “Технопромэкспорт”, “Волгограднефтемаш” ва бошқалар билан алоқада бўлганлар қўшилган.

 Рўйхатда келтирилган 34 ширкат орасида ВТБ-24 ва ВТБ, Сбербанк, ва унинг минтақавий бўлинмалари, Сбербанк Нафақа жамғармаси, “Яндекс.Деньги” тизими, “Луч”, Станкоимпорт, Рособоронэкспорт, “Вертолеты России” ширкати, Қримдаги Ликёр-ароқ заводи, “Массандра” корхонаси, “Магарач” Давлат вино институти, Севастополь денгиз банки, Қуйи Ореанда курорти, Ялта киностудияси ва бошқалар бор.

 АҚШ томонининг маълум қилишича, ушбу чоралар амалдаги санкциялар самарадорлигини сақлаб қолиш мақсадида қўлланилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here