БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурияга оид қарор қабул қилди

527
0

Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Бирлашган миллатлар ташкилотининг хавфсизлик Кенгаши тарафидан Сурияда ўт очишни тўхтатиш ва музокараларни бошлаш юзасидан қарор қабул қилинди. Бу қарордан АҚШ хурсанд бўлган бўлса, Россия учун маъқул бўлмади.

Журналистларга интервью берган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мазкур қарордан хушланмаганлигини билдирган бўлса-да, бироқ бунинг ортидан Сурия халқи ўз келажагини ўзлари ҳал қилиши учун имконият туғилганлигини қайд этди. Лавровга кўра, Сурия келажаги ҳақида Сурия халқининг ўзлари қарор қилишлари лозим. Бу эса Асаднинг келажагини ҳам ўз ичига олади.

“Бугунги  эришилганлардан мамнун эмасман. Аммо Сурияликлар ўз мамлакатининг келажагини ўзлари белгилашлари учун жуда муҳим қадам ташланди”, деди Лавров.

БМТ хавфсизлик Кенгаши тарафидан қабул қилинган мазкур қарор Сурия мухолифати ва Асад режими ўртасида расмий музокараларнинг бошланиши ва 6 ой ичида ўтиш ҳукуматини ташкил қилинишини ҳам ўз ичига олади. Аммо қарор матнида Сурия президенти Башар Асаднинг қандай рол ўйнашига оид ҳеч қандай кўрсатма йўқ.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия бўйича 2254 сонли қарор лойиҳасида қуйидаги моддалар мавжуд:

  • Январ ойи бошидан оташкесим ва расмий музокаралар ўтказилади.
  • ИШИД ва Жабҳатун Нусра каби “Террорчи”, деб билинган гуруҳлар музокараларга иштирок этишга йўл қўйилмайди.
  • Бу гуруҳларга нисбатан ҳужум жараёнлари, шу жумладан АҚШ ва Россия бошчилигидаги ҳаво ҳужумлари ҳам давом этади.
  • БМТ Бош котиби Пан Ги Мун оташкесим қандай жорий қилинишига оид 18 январгача маълумот тақдим этади.
  • Олти ой мобайнида ишончли, инклюзив ва мазҳабпараст бўлмаган ҳукумат ташкил қилинади.
  • 18 ой мобайнида БМТ назорати остида эркин ва адолатли сайловлар ўтказилади.
  • Сиёсий ўтиш даври Сурия қўл остида бўлиши шарт бўлади.

Ғарб давлатлари Асаднинг кетиши ҳақида фикр билдирар экан, Россия ва Хитой эса тинчлик музокараларида Асаднинг иқтидордан кетиш кераклиги олға сурилмаслиги кераклигини айтишмоқда. Керрининг таъкидлашича, Асад Сурияда ўзининг қонунийлигини йўқотган. Бироқ Асаднинг дарҳол мансабдан кетишини талаб қилиш урушнинг давом эттиришига сабаб бўлиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here