Кашмир янги сиёсий харитага эмас, озод этилишга муҳтож

515
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Кашмир янги сиёсий харитага эмас, озод этилишга муҳтож

Муҳандис Муиззиддин – Покистон

Покистон бош вазири Имрон Хон Покистоннинг янги сиёсий харитаси босиб олинган Кашмирни ҳам ўз ичига олишини очиқлади. Бу сўзларни у Ҳиндистоннинг босиб олинган Кашмирнинг ярим автономиясини бекор қилганининг бир йиллиги хотирасидан бир кун ўтиб айтди. Ҳиндистон бош вазири Моди 2019 йил 5 августда Кашмирни аннексия қилганидан сўнг Покистон режими фуқаровий ва ҳарбий қаноти билан бирга Покистон жамоатчилигининг қаттиқ босимига учради. Юрт мусулмонлари ҳинду давлатининг бундай адоватига худди шундай адоват билан жавоб қайтарилишини талаб қилдилар. Режим халқ босимига баъзи юзаки хатти-ҳаракатлар билан жавоб беришга уринди, масалан: бешинчи август кунини адоват куни деб эълон қилиш, Кашмир масаласи бўйича оммавий алоқалар кампаниясини бошлаш, Кашмирдаги мусулмонлар чекаётган машаққатларни ёритиб бориш, Ҳиндистон давлати билан дипломатик алоқаларни тўхтатиш, АҚШ президенти Дональд Трампни Кашмир хусусида Ҳиндистонга босим қилишга чақириш, БМТнинг Хавфсизлик хизматига қуйидаги талабни қўйиш: Кашмирда референдум ўтказилсин ва шу орқали кашмирлик мусулмонларга ё Ҳиндистон ёки Покистонга қўшилиш вариантидан бирини танлаш имконияти берилсин.

Бироқ ҳукуматнинг бундай рамзий чора-тадбирларига Покистондаги жуда кўпчилик норози. Чунки юрт мусулмонлари сиёсий жиҳатдан онглидирлар. Бутун дунёда бўлаётган исломий уйғониш Покистон аҳлига қаттиқ таъсир қилиб, онгини очди. Юртдаги жамият асосий ташвиш ва масалаларига исломий фикр ойнасидан қарайдиган, ечимни Ислом ташқарисидан эмас, унинг ўзидан излайдиган бўлди. Покистондаги хоин ҳукмдорлар муаммосини янада мураккаблаштираётган нарса, юртдаги мусулмонларнинг Кашмирни қаттиқ севишлари ҳамда кашмирликлар аламларига шерик бўлаётганларидир. Улар Кашмир учун ўзларининг жонларини фидо этмоқдалар. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида улар мужоҳид фарзандларидан шодланар ва улар билан фахрланар эдилар. Шунинг учун Кашмирни Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш орқали озод этиш тушунчаси Покистон жамиятида чуқур илдиз отган. Модининг Кашмирни аннексия қилганидан бери Покистон аҳли ўз ҳукуматларининг Кашмир борасидаги эътиборсизлигига қаттиқ норози бўлиб келмоқдалар. Юртнинг таниқли намояндалари Кашмирни озод этиш учун жанговар йўл тутиш кераклигига очиқ чақирмоқдалар.

Кашмир масаласи айниқса Покистон қуролли кучлари учун ҳам алоҳида муҳим ўрин тутади. Улар Ҳиндистонни тавҳидга имон келтирувчи Умматнинг доимий ашаддий душмани деб биладилар. Шунингдек, Кашмир босқинчилик остида қолган мусулмон ерлари масаласи ҳисоблангани боис покистонлик қўшин буни ҳайбат ва куч-қудрат масаласи деб биладилар. Модининг 2019 йил 5 августда Кашмирни аннексия қилиши ҳамда Имрон Хоннинг бу мушрик давлатнинг бундай провокациясига ҳарбий йўл билан жавоб қайтаришдан бош тортгани Покистон қуролли кучлари сафида жуда кўпчиликда ғазаб оловини ёқди. Чунки улар буни ўзлари учун душманнинг ҳақорати деб қабул қилдилар. Ушбу ғазаб олови эса, Покистон режимини қўрқитмоқда. Шу боис ҳам юртдаги мусулмонларни, ҳам қуролли кучларни Кашмир масаласида алдаш учун турли услубларни ўйлаб топишга мажбур бўляпти.

Покистон режими тарқатаётган янги сиёсий харита деган нарса ҳам шу нуқтаи назар бўйича навбатдаги уринишдан ўзга нарса эмас. У ўзини Кашмир масаласини ҳимоячиси қилиб кўрсатмоқчи. Непал парламенти бир харита қабул қилиб, унда Ҳиндистон билан баҳсли бўлган ҳудудларни ўзининг мулки сифатида қайд этган пайтда Покистон Ҳиндистоннинг Непал томонидан таҳқирланганига гувоҳ бўлди. Шу боис, Покистон ҳам Кашмир масаласида ўзини жиддий қилиб кўрсатиш ҳамда ўзини халқ ғазабидан ҳимоя қилиш учун Непалнинг айни шу ғоясини қабул қилди. Бироқ Непал ҳукуматининг бу хатти-ҳаракатлари регионал беқарорлик келтириб чиқарди, чунки анъанавий равишда Непалга Ҳиндистонга қарши туролмайдиган, доим унга эргашадиган заиф давлат сифатида қаралади. Шунинг учун Непал ҳукумати Хитойнинг қўллаб-қувватлови билан янги сиёсий харита чиқариб, сиёсий жиҳатдан Ҳиндистон билан рақобатлашганда, унинг бу ҳаракати Ҳиндистонга тобеликдан мустақил бўлди, Хитойнинг вакили сифатида унга қарши турмоқда, дея баҳоланди. Бунга муҳим ҳодиса ўлароқ қаралмоқда, чунки баҳсли ҳудуд Хитой, Непал ва Ҳиндистон ўртасида. Непалнинг бу харитани эълон қилиши ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун Хитойнинг қўлловига эга бўлишни кўзлаётганини англатади. Бошқа жиҳатдан, Покистон регионал даражада қудратли давлат ҳисобланади ва бутун тарихда унга Ҳиндистон билан бўйлашувчи давлат сифатида қаралган. Чунки у ядровий қуролга эга бўлиб, армияси ҳам кучлидир. Азалдан у Ҳиндистон давлати билан ҳарбий жиҳатдан тўқнашувларга кирган. Шундай қилиб, Покистон режими юрт учун янги сиёсий харита тузди ва унда Кашмирни Покистоннинг ери сифатида қайд этди. Бироқ бу режим ушбу сиёсий харитани татбиқ этишда асло ҳарбий куч ишлатмаслигини эълон қилди ва бу билан кулгига қолди. Бу режим шунга ўхшаш кўп ҳийлалар ва сохта чоралар қўллаши сабабли жамоатчилик томонидан масхара, танқид ва ҳақоратларга дуч келмоқда. Чунки бу чораларининг воқеликда таъсири ҳам, регионал кучлар мувозанатида бирор вазни ҳам йўқ. Ҳозир, Кашмир масаласида нима қилиш кераклиги Покистондаги сиёсий ва жамият манзарасида яққол маълум. Яъни, жамоатчилик Покистон қуролли кучлари Аллоҳ йўлида жиҳод эълон қилиши керак, деб ҳисоблайдиган бўлиб қолган.

Покистон режимининг янги сиёсий харита ишлаб чиққани ва бунга юрт мусулмонлари рози бўлмаётгани мусулмонлар билан ҳозирги ҳукмдорлар ўртасидаги келишмовчилик жарлигининг бир мунча кенгайганлигини кўрсатмоқда. Покистондаги мусулмонлар Исломни севадилар ва исломий шариат билан ҳукм юритилишини истамоқдалар. Улар Ислом давлатини кўришни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг юртларида ҳукмрон бўлишини, улар устидан Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни татбиқ қилишини, муаммоларини Ислом билан ечиб беришини, қуролли кучларимизнинг Кашмир, Фаластин ва бошқа босиб олинган ерларни озод этишини истамоқдалар.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here