Покистон ва Ливан коалициясига қўшилганидан бехабарлигини билдирди

468
0

  “The Independent” нашрининг хабар қилишича, Яқин Шарқнинг икки мамлакат ҳукуматлари Саудия Арабистони бошчилигида тузилган коалициядаги иштирокидан бехабарлигини маълум қилди.

  Покистон ва Ливан терроризмга қарши тузилган исломий коалицияга ўз мамлакатлари киритиб қўйилганидан бехабар эканлигини маълум қилишди.

  Покистон ташқи ишлар вазири Айзаз Чоудри баёнот бериб, у бу ҳақда газетадан ўқиб билганини таъкидлаган. Шундан сўнг Саудия Арабистони элчиси қўнғироқ қилиб вазиятни муҳокама қилган. Унинг сўзларига кўра, расмий Исломобод билан коалицияга қўшилиш масаласи муҳокама қилинмаган.

  Шунингдек, Ливан ташқи ишлар вазирлиги ҳам коалицияга кирганлиги ҳақида ҳеч қандай хабар олмаган. Вазирлик вазият юзасидан изоҳ талаб қилган ва бу қадамни айрим кучлар Ливан ТИВ ваколатини ўз зиммасига олишга бўлган ҳаракат қатори баҳолади.

 Малайзия ҳарбий амалиётларда иштирок этмаслигини маълум қилган бўлса, Индонезия ҳозирча Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга киришга иккиланиб тургани айтилмоқда.

 Аввалроқ, Саудия Арабистони 34 та мусулмон давлат иштирокида террорчиликка қарши кураш бўйича коалиция тузилганини эълон қилиб, коалицияга Саудия Арабистони, Иордания, БАА, Покистон, Бангладеш, Баҳрайн, Бенин, Туркия, Чад, Того, Тунис, Жибути, Сенегал, Судан, Сьерра-Леоне, Сомали, Габон, Гвинея, Фаластин, Комор Ороллари, Қатар, Кот-д’Ивуар, Кувайт, Ливан, Ливия, Мали, Мальдив Республикаси, Малайзия, Миср, Марокаш, Мавритания, Нигер, Нигерия ва Яман киргани ҳақида хабар қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here