Сенинг сиёсий фаолиятинг ҳеч кимнинг марҳаматисиз Ислом сенга берган ҳуқуқдир!

546
0

Сенинг сиёсий фаолиятинг ҳеч кимнинг марҳаматисиз Ислом сенга берган ҳуқуқдир!

Саудиядаги ва Саудия жамиятига ўхшаган барча жамиятлардаги аёл шаръий ҳукмларнинг тўғри татбиқ қилинмаслиги ҳамда шаръий ҳукмларнинг одатлар ва анъаналардан иборат сарқитлар билан аралаш-қуралаш қилиб юборилиши оқибатида азият чекмоқда. Ана шу сарқитларга мисол қилиб аёлга – гўё у инсонийлику мартабасида эркак кишидан қуйи даражада турадигандек – паст назар билан қарашни, унинг раъйини қабул қилмасликни ёки ҳатто у билан баҳслашишни ҳам қабул қилмасликни келтириш мумкин. Улар аёлга нисбатан у жамиятда ҳеч қандай рол ва ўринга эга бўлмаган шунчаки бир саноқ сифатида қарашади. Аёл меросдан ҳам маҳрум қилинмоқда. Талоқ қилинган аёллар ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларига, жумладан болани боқиб тарбиялаш ҳуқуқига эга бўлишмаяпти. Аёлларга муштумзўрлик қилиш, маҳрларнинг ўта юқорилиги, уйланишдаги баъзи одатлар ёшларни уйланишдан ўзини олиб қочадиган қилиб қўйди. Буларнинг оқибатида қатор муаммолар келиб чиқмоқда. Масалан оиладаги зўравонлик, аёлга турмушга чиқишга рози бўлиш ҳуқуқини бермаслик, ўз моли-пулини тасарруф қилиш ҳуқуқини бермаслик каби муаммолар пайдо бўлди. Бу ерда аёлни – у фитнадир, унинг ташқарига чиқиши унга тегажоқлик қилишга сабаб бўлади деган ҳужжат билан – ташқарига чиқишдан, таълим олиш ва ишлашдан ман қилаётган кимсалар ҳам бор.

Ўзини исломий мамлакат деб даъво қилаётганига қарамай шариатдан йироқ бўлган Саудиядаги аёлнинг ҳақ-ҳуқуқлари тортиб олинаётган ва йўқ қилинаётган мана шундай шароитда аёл шу кунларда баладия сайловларига шўнғимоқда. У олдин кўрилмаган бир қадамдир. Аёл бу қадамни бир шифобахш малҳам ва идеал ечим деб хаёл қилмоқда! Аёл ўзини бу қадам юксакка кўтаради ва тортиб олинган ҳақ-ҳуқуқларини қайтариб беради деб хаёл қилмоқда! Овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритишганидан кейин сайлов амалиётида илк марта иштирок этаётган аёллар томонидан бўлаётган кутиш шароитида 900 номзод аёл баладия мажлислари сайловларига шўнғимоқда.

Гўё бир зўр ғалабадек ноғораю дўмбира қоқиб жар солишаётган бу сайловлар билан Саудия аёлига унинг ҳақ-ҳуқуқлари ростдан ҳам қайтариб бериладими?! Транспорт воситаларидаги ёки йўллардаги бепарволик сабабли йўлларда қонлари тўкилган бир қанча муаллима аёлларнинг қонлари тўкилганидан жавобгар кимсалар ростдан ҳам шу сайловлар билан муҳосабага тортиладими?! Бу аёлларнинг сўроқсиз, жавобгарликка тортишсиз, бирон ечим бермасдан ёки ҳатто бу муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилмай қолиб кетаверган ана шу қонларидан жавобгар кимсалар ростдан ҳам шу сайловлар билан муҳосаба қилинадими?! Сайланадиган ана шу аёл ғамхўрлик йўқ бўлган бу шароитда қашшоқликка маҳкум қилиниб, ўзини ва болаларини боқиш учун муассасалар ва тижорий дўконлар эшикларини қоқиб тиланчилик қилаётган қашшоқ аёл билан ҳамдард бўлиб турадими?! Ўзига ва болаларига ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги, лоақал болаларининг асосий эҳтиёжларини таъминлаш борасидаги ўзининг ҳақ-ҳуқуқи қани, қаерда деб сўроқлаётган ана шу қашшоқ аёл билан ҳамдард бўлиб, елкама-елка турадими?! Сайланган аёл фақат бир муайян табақа учунгина эмас, балки барча фуқаролар учун соғлиқни сақлаш, ҳимоя ва етарли таъминот соҳасида ғамхўрлик кўрсатилишини таъминлашга ҳаракат қиладими?! Аёлнинг ор-номусини, иззат-ҳурматини қўриқлайдиган ва унинг барча эҳтиёжларини таъминлайдиган ғамхўрликни кафолатлашга ҳаракат қиладими?! Инфраструктура ёмонлиги сабабли ёмғирлардан қулаб, йиқилган уй-жойларидан айрилиб сарсону саргардон бўлиб юрган одамларни бошпана билан таъминлашга сайланган аёл ҳаракат қиладими ёки бу аёл саудлар оиласи ўз башараларини яхши қилиб кўрсатадиган бир қуруқ сохта кўриниш бўлиб тураверадими?! Маълумки саудлар ўзларининг фасод ишлари, ҳамма ёқни фасод қилишлари ва малайликларининг бадбўй ҳиди ҳамманинг жонига теккани сабабли ўзларига қарши норозилик овозлари тобора баланд кўтарила бошлаганидан кейин ўзларининг башараларини оппоқ қилиб кўрсатадиган шундай сохта кўринишларга муҳтож бўлиб қолишган эди!

Муслима аёл қаерда бўлмасин парламент ёки баладиядаги ўринларга муҳтож бўлмайди. Аксинча у ўзига Аллоҳ Китоби ва Росулининг суннати билан сиёсат юргизадиган Раббоний низомга муҳтождир. Раббоний низом бағрида у азизу мукаррам бўлиб яшайди, унга ғамхўрлик кўрсатилади, меҳнатидан текин фойдаланилмайди, уни ҳимоя қилинади, ор-номуси қўриқланади, ҳурмати сақланади. Раббоний низом соясида аёл ўзининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳақ-ҳуқуқларига тўлиқ эга бўлади.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қисми аъзолари бутун мусулмонларга, хоссатан аёлларга қуйидагиларни таъкидлаймиз: мусулмонлар аёлга унинг ҳақ-ҳуқуқларини бериш борасидаги бундай алдамчи услублар тузоғига тушиб алданиб қолмасликлари керак. Зеро бу тубан низомлар қанчалик уринмасин аёлга асло яхши ғамхўрлик кўрсатолмайди, унинг ҳурматини сақлай олмайди. Чунки бу тубан низомлар башар ишлаб чиққан қонунлар бўлиб, бу қонунлар манфаатпарастлик маҳсулидир. Аллоҳ шариатида эса адолат, азизу мукаррамлик ва ҳуқуқ бор. Ислом давлати, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати биз тиклашга чақираётган давлатдир. Биз шу давлатга интиляпмиз, уни тиклашга ҳаракат қиляпмиз. Чунки шу давлат тикланса биз бу давлат ҳокимининг гўзал ғамхўрлиги, бойликни мўл-кўл бериши, ихлоси, ўз Уммати ҳақида, бу Умматнинг илгариги азизлигини ва мавқеини қайта тиклаш ҳақида қаттиқ қайғуриб жон куйдириши булоғидан қониб-қониб ичадиган бўламиз. Шундай экан – эй аёл – арзимас ушоқларни қабул қилма, улар билан хурсанд бўлма. Балки ўз ҳақ-ҳуқуқингни тўла қўлга киритишга ҳаракат қил. Чунки Ислом сенинг бошқарувга алоқадор бўлмаган идорий мансабларни эгаллашингга, жумладан Уммат мажлиси аъзоси бўлишингга ўн тўрт аср олдин рухсат бериб қўйган. Сен Уммат мажлисида ҳокимни муҳосаба қиладиган, у билан баҳслашадиган бўласан. Шунчаки бир баладия аъзоси бўлиб қолмайсан. Шундай экан мана шу буюк қасрни тиклашга ҳаракат қил. Чунки мана шу буюк қасрда инша Аллоҳ бу яхшиликларнинг ҳаммасига эга бўласан.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»  [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми0hizb-340x264-300x233

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here