Жалолободда мактаб ўқувчилари устидан назорат кучайтирилмоқда

602
0

“Озодлик” радиоси қирғиз хизматининг хабар қилишича, Жалолобод вилоятидаги Новкен, Бозорқўрғон ва Сузак туманларида мактабларни жума кунлари назорат қилиш йўлга қўйилди. Бу чора ўқувчилар мактабни ташлаб масжидга кетиб қолишини олдини олиш мақсадида қўлланилмоқда.

 Ҳукуматнинг вилоятдаги вакилининг хабарига кўра, мактабларни текширув вақтида жума намозига кетган ўқувчилар кўп эканлиги аниқланган, ўқувчиларнинг давомати 55 фоизга тушиб кетган.

 Туркистон:

Расмий ҳукумат ёшлар радикаллашиб бораётгани ҳақида ташвиш қилаётган бўлсада аммо турли тақиқ ва чекловлар орқали бунга ўзи имконият пайдо қилиб биришга ҳаракат қилаётганга ўхшайди.

 Ўтган йилнинг ёз ойларида Ўш шаҳрида сақолга қўйган ёш йигитларга қарши ўзига хос кампания бошланган эди. Мазкур амалиёт вақтида сақол қўйган диндор йигитлар қўлга олиниб текширилган эди. Қўлга олинган шахснинг бирор диний ташкилотга аъзолиги исботланмасада куч органлари улардан йирик миқдорда пул ундириб қўйиб юборишгани ҳақида хабарлар тарқаган эди. Бундан ташқари Қирғизистон жанубида куч органлари кўча-куйда юрган ёшларнинг қўл телефонларини тортиб олишлари, агарда уларнинг  телефонидан диний мазмундаги бирор аудио ёки видео ёзувлар топиб оладиган бўлса улардан ҳам пул ундиришлари кенг авж олган эди… Бугунга келиб эса расмий ҳукумат 400дан зиёд Қирғизистон фуқароси Сурияга чиқиб кетгани ҳақида бонг урмоқда.

 Ислом ва мусулмонларга эътиқодий душман бўлган Ўзбекистон жаллоди Каримов ҳокимиятга келиб ўз мавқейини мустахкамлаб олгач асосий эътиборини Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши курашга қаратди. Аввал бошда оқ дўппи ва сақолга қарши курашган бўлса, кейинчалик мактаб ўқувчиларини масжидларга қатнашига, ўқувчи қизлар ва аёлларнинг ҳижоб кийишларига тўсқинлик қилди ва ҳатто бозор ва жамоат жойларида аёлларнинг бошларидан рўмолларини мажбуран ечиб олиш даражасига етиб борди. Каримовнинг мана шундай зулм ва чекловлари ортидан ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиб кетиш ва қуролли гуруҳлар сафига қўшилишни бошлашган эди.

 Ўзбекистондан фарқли равишда 2010 йилги миллатлараро низога қадар қирғиз фуқаросини хориждаги қуролли гуруҳлар сафига қўшилгани ҳақида бирорта ҳам хабар ёки маълумот бўлмаган.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here