АҚШ: Сурияда муваффақиятга эришиш учун қуруқликдан ҳужумга ўтиш керак

433
0
Suriye'nin Kobani sehrinde pyd ile isid gucleri arasinda suren catismalar siddetini arttirdi. Turkiye'ye dusen havan tolari nedeniyle Suruc'ta bulunan tank birligi Kobani'ye hakim bir tepeye konuslandi. 04 Ekim 2014 / Huseyin Sari

АҚШ Сурияда муваффақиятга эришиш учун ҳаво кучларига қўшимча равишда қуруқликдан ҳам ҳарбийларини олиб кириши лозим. Бу гапларни АҚШ ҳаво кучларининг секретари Дедера Лее Жеймс Дубай авиация кўргазмасида айтиб ўтди. Жеймсга кўра, ҳаво ҳаракатлари ҳар қанча кучли бўлишига қарамай, қуруқликдан қўллаб қувватланмаса минтақада ҳокимиятни қўлга кирита олмайди.

“Ҳаво кучлари ўта муҳимдир. Жуда кўп ишларни амалга ошира олади. Аммо ҳамма ишларни ҳам қила олмайди. Шундай экан, бу тупроқларни ишғол ҳам қила олмайди. Ҳарбий амалиёт чоғида қуруқликдан ҳам жанг олиб борадиган кучларга эҳтиёжимиз бор. Ироқ армияси, Сурия озод армияси ва куртларни ИШИДга қарши курашда қўллаб қувватлаш лозим”, деди Лее Жеймс.

АҚШ ҳаво кучлари секретарининг бу баёноти АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картернинг Сурияга махсус кучлар юборилиши ҳақида берган баёнотидан сўнг янгради. Пентагон раҳбари Эштон Картер агар Сурияда ИШИДга қарши жанг қилишга тайёр қўшимча гуруҳлар топиладиган бўлса, Президент Обама уларга мадад сифатида бир неча АҚШ аскарини ажратишга тайёрдир.

АҚШ Президенти октябр ойида Сурияга 50 нафар махсус қўшин юбориш қарорини тасдиқлаганлигини эълон қилган эди.

Айни пайтда Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли ҳам Сурияга қуруқликдан халқаро кучлар киргизилиши тарафдори эканлигини билдирди. Довутўғли 15-16 ноябр кунларида бўлиб ўтадиган G20 саммити олдидан берган интервьюсида ИШИДга қарши фақат ҳаводан ҳужум қилиш етарли эмаслигини таъкидлади.

“Ҳаво ҳужумлари билан қуруқлик кучларини бирлаштирадиган стротегияга эҳтиёжимиз бор. Аммо Туркиянинг ёлғиз ўзи бу вазифани зиммасига ола олмайди. Жуда пухта режалаштирилган мувофиқ стротегияга эга бўлган коалиция ташкил қилинса, Туркия ҳар тарафлама бу коалицияда иштирок этади”, деди Туркия бош вазири.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here