Адвокат Заринанинг иши бўйича Оврупо судига мурожаат қилмоқчи

449
0

Санк- Петербург  судининг   қарори ўз кучида қолди.

12 ноябр куни   Санк-Петербург  суди қарорига мувофиқ   Тожикистон  жумҳурияти фуқароси  Зарина Юнусова беш кун мобайнида Россияни тарк  этиши лозим.

Аввал хабар берганимиздек меҳнат муҳожирларини текшириш рейди натижасида 21 ёшли Зарина Юнусова ва унинг турмуш ўртоғи Далерни ИИ ходимлар маҳкамага олиб кетишган. Савол-жавоб пайтида унинг қўлидан болани мажбуран тортиб олинган ва бу ерда дезинфекция ишлари олиб борилаётгани баҳона қилиниб гўдакни бошқа бинога олиб ўтилган.  Ярим кечаси эса телефон орқали “Сизнинг болангиз вафот этди” – деган хабар келган. Далернинг оила аъзолари боланинг ўлимига сабаб нима эканлигини сўрашганда “болангиз қаттиқ шамоллаган  экан, шу боисдан оламдан ўтди” – дейилган.

Шундан сўнг бу ишга нисбатан кўп адвокатлар жалб этилди.  Суд – тиббий экспертизалар олиб борилди. Болани кўрганлар унинг аъзоларида қотган қон ва жароҳат излари борлигини айтиб чиқишди. Энг ачинарлиси шу кунгача боланинг жасади турли баҳоналар билан яқинларига берилмай, моргда сақланиб турипти.

Бу муддат мобайнида Назаровлар оиласидан умуман тинчлик ва осоишталик йўқолган. Кун ора ИИ ходимлари итлар билан келиб такроран уйни тинтув қилишмоқда. Уй ҳолати саранжом-саришта бўлишига қарамасдан “Бола тарбияси учун оилада заррача шароит йўқ, шу боис бола сурункали ўпка яллиғланиш касалига чалинган”, деган хулоса чиқаришди.  Боланинг ота-онаси  қон топшириш учун чақирилганда улар бош тортишган.

Россия президентининг  сўзчиси Песков  бу тўғрида қуйидагича  фикр билдирди : “Болакайнинг ўлими ва бу ҳодисага тааллуқли эътирозлардан Путиннинг хабар бор. Бироқ бу муаммони ҳал этиш унинг  вазифаси эмас. Бу ишга президентнинг аралашувига ҳам ҳожат йўқ, ҳолбуки мамлакатамизда кўнгилсиз воқеаларга тегишли масалалар билан шуғулланадиган ташкилотлар мавжуд”.

Хуллас, 14 октябрдан  буён 5 ойлик Умаралининг ўлими Россия судяларининг “бош оғриғига”  айланди. Сувдан қуруқ чиқиш ниятида барча айбни боланинг отаси Далер Назаровга юклаб, ҳатто  терговчи унга таҳдид қилиб “мен боламни ўзим ўлдирдим” деган ҳужжатга имзо чекишлигини талаб қилган. Заринага ҳам тазйиқ ўтказишиб “шу ҳужжатга имзо қўясан” деб мажбурлашган,  натижада протоколга “режалаштирилмаган  бола” деган жумла  илова қилинган.

Куни кеча эса оилага янги босим қўлланилди. Санк- Петербург қуйи суди Заринани қисқа муддатда Россияни тарк этишлиги ҳақидаги ҳукмни ўқиди. Гарчи тўрт нафар  адвокат ишга ойдинлик киритишга уринган бўлишса-да , суд қарори ўз кучида қолди. Адовокат Олга Сейтлинаниг сўзларига қараганда, суд жараёнида бир неча инсон ҳуқуқлари Конвенсия меъёрларига нисбатан эътиборсизлик содир  этилган. Шунинг учун бу ишга ечим топиш учун Оврупо инсон ҳуқуқларини сақлаш Судига мурожаат қилинади.

 Шу кунларда президент аппарати қошидаги инсон ҳуқуқлари Кенгаши аъзоси Максим Шевченко суд қарорини шармандалик дея атади. Унга кўра, суд жараёни умумбашарий меъёрларга қарши олиб борилган.

“Энг асосий нуқсон шундаки, суд асосий жиноятчидир. Умаралини онасининг қўлидан тортиб олган ИИ ходимаси Алексеева судда иштирок этмаган ва ҳатто у ҳақида бирор сўз ҳам айтилмаган. Бунинг акси ўлароқ барча айбловларни  Заринага юклаб, оддий нарсаларни рўкач қилиб ҳукм чиқарилган. Яъни  гўёки Зарина рус тилида умуман сўзлаша олмайди, бу муҳожират қоидасига  зиддир. Бундан ташқари бу ерга ҳеч бир асоссиз, ноқонуний келиб изғиб юрган эмиш. Бизнинг давлатимиз  инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асосида барпо бўлганми ёки барча ИИ бошқармаси ходимлари  қонунга хилоф равиша иш тутишни одат қилиб олишганми?! Агар қўполроқ қилиб айтадиган бўлсак, инсонлари ҳимоя қилиш органлари  кўнгли тусаган ишларни амалга ошираверадилар ва  барча  жиноят кодексларига тупуришган кўринади ” – деди Шевченко.

Copyright @2015 TojNews

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here