Мустамлакачиларнинг кўнглини олиш учун мусулмонларга босқин уюштирилди

478
0

Иқтисодий кучга эга катта 20талик давлатларнинг навбатдаги саммитига Туркия мезбонлик қилади. Саммит 15-16 ноябрда Туркиянинг Анталя шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Саммит олдидан Туркия ҳукумати Анқар, Ерзурум, Коня ва бошқа бир қанча шаҳарларда мусулмонлар уйига босқин уюштирди. Туркия хавфсизлик ходимлари “тозалаш амалиёти” баҳонасида тонг саҳардан Мусулмонларнинг уйларига бостириб киришди. “Террорчи”, деган айблов билан ҳатто аёлларнинг қўлига ҳам кишан солиб олиб кетишди.

Шу боис Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор “Обама Туркияга келади, дея тонг саҳардан мусулмонларнинг уйларига босқин уюштириш зулмдир” номли расмий баёнот берди. Баёнотда айтилишича, кўчалар, хиёбонлар, боғчаларда олиб борилаётган тозалик ишлари Туркия халқи учун эмас, балки Ислом юртларининг бойликларини талон-тарож қилиб, мусулмонларни қирғин қилаётган мустамлакачи Ғарб давлатларининг раҳбарлари учун амалга оширилмоқда. Бу ҳам етмагандай, уларга яхши кўриниш учун, ҳали улар Туркияга келмасданоқ одамларнинг уйларига бостириб кириб, Мусулмонларни, ҳатто аёлларни ҳам олиб кетишмоқда.

“Хўш, бу давлатларнинг раҳбарлари кимлар ўзи?! Ироқ ва Афғонистонни вайрон қилган АҚШ президенти Барак Обама, Мали давлатининг мусулмонларини қатл қилган ва суюкли Пайғамбаримизни масхара қилганларни қўллаб қувватлаган Франция президенти Франсуа Олланд, узоқ йиллардан буён юртимизнинг бойликларини канадек сўриб келаётган Британия бош вазири Девид Камерон, Сурия мусулмонларини аёвсиз қирғин қилаётган Россия президенти Владимир Путин ва бошқалар…”, “Аммо эшиклари синдирилиб уйларига бостириб кирилган ва террорчиликда айбланиб қўлларига кишан урилган мусулмонлар кимлар?! Исломнинг дардида юрган ва Сурия халқининг эҳтиёжларини қондириш учун уларга ёрдам қўлини чўзган ғариб мусулмонлардир…”, дейилади жумладан баёнотда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here