Обама: Маъсум яҳудийларга ҳужум қилаётган фаластинликларни қоралайман

319
0

АҚШ президенти Барак Обама Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни ҳамда Сурия ва Эрон масалаларини муҳокама қилди. Обама Нетаняҳу билан Оқ уйда учрашди. Икки давлат раҳбари Овал офесида учрашув ўтказишдан аввал журналистларга баёнот беришди.

001114873Обама Фаластин ва Исроилда охирги ҳафталарда юз берган зўравонликлардан хавотирда эканлигини тилга олиб ўтди. АҚШ президенти исроилликларга нисбатан “бугуноҳ” сўзини ишлатган бўлса, фаластинликларга нисбатан “террорчи” сўзини ишлатди. Обамага кўра, қуролсиз муслималарни отиб ўлдираётган ва мактабларга бостириб кириб, ўқувчиларни қамоққа олаётган “бегуноҳ” яҳудийлар ўзларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадир.

“Бегуноҳ, маъсум исроилликларга ҳужум қилаётган Фаластинликларни танқид остига олишимни очиқ айтмоқчиман. Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалиги ва бундан масъул эканлигига доир чуқур ишончимни ҳам яна бир бор тилга олиб ўтмоқчиман”, “Исроил Фаластиндаги террорга қарши ўзини ҳимоя қилишга ҳақли”, деди АҚШ президенти.

Исроил давлатининг хавфсизлиги АҚШ ташқи сиёсатида муҳим ўринни эгаллашига ишора қилган Обама бунинг учун ҳарбий ва разведка масалаларида икки давлат ўртасида ҳамкорлик олиб борилаётганини қайд этди. Шунингдек, у яҳудийларга кўрсатилаётган ёрдамлар фақатгина Исроилнинг хавфсизлиги учун эмас, балки АҚШнинг ҳам хавфсизлигини ўйлаб амалга оширилаётганини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here