АҚШ барча аскарларини олиб чиқиб кетиш билан таҳдид қилмоқда

657
0

images (2)

Афғонистон президенти Ҳомит Карзай Лоя Жирға тарафидан ишлаб чиқилган келишувни имзолашга шошмаслигини билдирди. Афғон оқсоқоллар кенгаши – Лоя Жирға АҚШ билан тузилган хавфсизлик бўйича НАТО ҳарбийларининг Афғонистонда доимий қолиш ҳақидаги келишувни зудлик билан имзолашни тавсия қилган эди.

Карзайга кўра, АҚШ тинчликни таъминлаш бўйича берган ваъдаларининг устидан чиқишини кўриш учун бироз кутиш керак. У икки томонлама битимга имзо қўйишни апрел ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан кейинга қолдирмоқчи. АҚШ битим имзоланишининг кечиктирилишига қарши.

АҚШ Расмийларининг талабига кўра, аскарларни Афғонистонда қолдириш бўйича узоқ муддатли режани ишлаб чиқиш учун йил охиригача келишув имзоланиши керак. Битимда АҚШ аскарларининг мамлакатда қолиши ва Толибонга қарши курашда ҳукуматга ёрдам бериш шартлари ўз ифодасини топган.

Оқсарой яқин кунларда Карзай битимга имзо чекмаган тақдирда 2014 йилнинг охиригача АҚШ барча аскарларини тамоман олиб чиқиб кетиш билан таҳдид қилмоқда. Бу қарор Миллий хавфсизлик бўйича АҚШ Давлат маслаҳатчиси Сюзан Райс президент Ҳамид Карзай билан учрашгандан сўнг маълум қилинди.

Райс битимга имзо чекишнинг кечиктирилиши АҚШ ва НАТОнинг 2014 йилдан сўнг Афғонистондаги мавжудлиги режасини очиқ бир шаклда йўққа чиқаришини билдирди.

Туркистон:

АҚШ билан Карзай ўртасидаги гўёки зиддиятга ўхшаш нарсанинг, маккорона реъжасига эътибор беринг. Лоя Жирға бу сиёсий найрангни билки англамаётган бўлиши ҳам мумкин. Уруш асли Толибонга қарши АҚШ томонидан босқинчилик билан бошланган. Карзай ва хозирги ҳокимият бу урушда НАТОнинг ити сингари ўринни тутиб келди. Энди АҚШ НАТО воситасида бу урушни бой бериб, қочиш йўлларини қидирмоқда. Юқоридаги тортишувларга эътибор беринг, АҚШ аскарлари Афғон ҳокимиятига Толиблар билан олиб боришаётган урушда ёрдам бериш битимини имзолаш талаб қилиняпти. АҚШ урушнинг кетувини бутунлай бошқа томонга буриб, ўзи умуман чеккадаги назоратчига айланади. Карзай унга шу мақсадига эришишда катта ёрдам бермоқда.

Аслида барча ифлосгарликлар учун бутун дунё АҚШдан хисобот талаб қилиши лозим эди. АҚШ Афғонистон ҳукуматидан эмас. Афғонистон ҳукумати эса, итдек хизмат қилиб итни кунига тушди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here