Япония бош вазири Қирғизистонга келди

429
0

Марказий Осиё республикалари бўйлаб сафарини давом эттираётган Япония бош вазири Синдзо Абэ 26 октябр куни Бишкекка етиб келди. Бундан аввал 23 октябр куни Туркманистонда, 24 октябрда Тожикистонда, 25 октябрда эса Ўзбекистонда бўлган бош вазир бу давлатлар билан йирик миқдордаги шартномаларни имзолади.

 Япония ҳукумати эришилган битимларда энг катта улуш газ ва нефтга бой бўлган Туркманистон ҳиссасига тўғри келди. Япония бош вазири туркман ҳукумати билан умумий қиймати 18 миллиард долларни ташкил этувчи ўнта ҳужжат имзолади.

 Синдзо Абэ Ўзбекистонда бўлган вақтида энергетика ва транспорт тизимини модернизация қилиш, минерал-хомашё ресурсларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш, автомобилсозлик, нефть-газ ва кимё саноати, телекоммуникация ва бошқа замонавий соҳаларда 8,5 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга имзо чекди.

 Қирғизистонга келган Япония бош вазири Шиндзо Абэ газ ва нефти бўлмаса ҳам қирғиз ҳукуматига “Манас” халқаро аэропорти жиҳозларини яхшилаш, Ўш-Боткен-Исфана автомабил йўлини таъмирлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун  умумий қиймати120 миллион долларни ташкил этувчи грант ажратадиган бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here