Атамбаев: Амалдорлар жамоатчиликдан қўрқа бошлади

1692
1

Атамбаев: Амалдорлар жамоатчиликдан қўрқа бошлади

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбаев Нью-Йоркка амалга оширган ташрифи доирасида Time журнали шарҳловчиси, сиёсатшунос, Eurasia Group тадқиқот маркази президенти Иэн Бреммерга интервью берди.

 Хабарда айтилишича, Атамбаев мамлакатнинг ташқи сиёсий курсини амалга ошириш ва Қирғизистоннинг стратегик шериклари билан муносабатларни ривожлантиришдаги асосий устувор йўналишлари ҳақида гапириб берган. У Time журнали шарҳловчисининг диний экстремизм ва терроризм билан курашга алоқадор чоралар, Қирғизистонда демократияни мустаҳкамлаш бўйича ишлар ва АҚШ билан муносабатлар ҳақидаги саволларига ҳам жавоб қайтарди.

 “Биз давлатимизда тинчлик ва осойишталик, барқарорликка эришдик. Ўтган йилларда кишиларда келажакка ишончни уйғотдик. Кишилар бошқача кайфиятда. Биз уларга ўзимизнинг минг йиллик тарихимиз ҳақида эслатдик. Одамларда миллий ўзликни англаш ҳисси пайдо бўлди ҳамда улар мамлакат тақдири ўзларига боғлиқ эканини тушуниб етдилар. Бунга қадар биз биометрик маълумотлар фойдаланилган ҳолда адолатли сайловларни ўтказдик. Биз шунга эришдикки, амалдорлар, ҳокимият жамоатчилик фикрини ҳурмат қилишни ҳамда эшитишни, ундан қўрқишни бошлади”, – деган Атамбаев интервьюда.

1 COMMENT

  1. Бу гапи А,Атамбаевни Ҳалқ Давлатдан қўрқишни бошлади демоқчи бўлмоқда !!! ?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here