Босқинчи яҳудий вужудининг Наблусдаги хунрезлиги

240
0

Матбуот баёноти

Босқинчи яҳудий вужудининг Наблусдаги хунрезлиги

Наблус шаҳрида босқинчи яҳудий вужуди махсус хизмати жуда жирканч хунрезлик содир этди. Шаҳардаги уч йигитни автоматдан нафрат ўқларини ёғдириб ўлдирди… Биз Аллоҳ Азза ва Жалладан Ўз изни ила бу йигитларни раҳматига олишини ва уларни жаннатда шаҳидлар билан бирга қилишини сўраймиз.

Яҳудий вужудининг бу жинояти уларнинг Фаластин аҳлига қарши ҳар доим содир этаётган жиноятларидан даҳшат ва ваҳшийликда қолишмайди. Қирғин, уй-жойларни вайрон этиш, қамоққа ташлаш, қасос олиш, иқтисодий бўғиш, барча-барчаси том маънодаги босқинчиликнинг кунлик воқелигидир. Шунингдек, босқинчиларнинг бу каби жиноятлари Фаластин маъмуриятининг даъво қилаётган суверенлиги ёлғон эканини очиб қўйди, унинг обрў-эътиборини ер билан яксон қилиб, Фаластин фарзандлари олдида ҳам, дунё олдида ҳам шармандасини чиқарди.

Яҳудий вужуди ўз қирғин ва жиноятларини ҳеч тўсиқсиз қатъий давом эттираётган бир пайтда, Фаластин маъмурияти ҳам сўзда ва амалда ўз хорлигини қатъий намоён этмоқда. Унинг амалда буни намоён қилаётганига мисол: душман бундай жиноятларни тинч хотиржам амалга ошиб, яна тинч хотиржам қайтиб кетяпти, бунга маъмурият қуролли хавфсизлик хизмати томонидан мутлақо реакция билдирилмаяпти! Одамларнинг нафас олишларини ҳам, ҳақни гапиришларини ҳам, минбарлардаги хутбаларини ҳам тинимсиз назорат қилиб туришни яхши бажараётган бу хавфсизлик хизмати айни хунрезликни «билмади» ва огоҳлантирмади. Демак, бундан кўриниб турибдики, Фаластин хавфсизлик хизмати, қачон иш Фаластин аҳли хавфсизлигига оид бўлса, кўзини юмиб туради… Қачон иш яҳудий вужуди хавфсизлигига оид бўлса хавфсизлик келишувига содиқ равишда ҳаракат қилади. Унинг сўзда намоён этаётганига келсак, Фаластин маъмурияти раҳбарлари «жиноят борасида халқаро тергов ўтказишни талаб қилишди ҳамда ташқи ишлар вазири ўз баёнотида «суиқасдни қоралаши» ва халқаро суддан «жиноят терговини ўз масъулиятига олиш»ни талаб қилди. Улардан бири «суиқасд амалиётига жавоб халқ қаршилиги томонидан берилиши керак, зотан биз қўй эмасмиз», деди. Зотан, бу баёнотларнинг ўзи қўйлардан янгровчи баёнотлардир. Шубҳасиз, бундай баёнотлар босқинчилар ҳар сафар жиноят қилган пайтда янграйдиган бўлиб қолди… Улар «Биз халқ қаршилиги билан жавоб қиламиз, шаҳидларимиз қони дўстлик ишини бузмайди», дея вайсайдиган бўлиб қолишди. Фаластин аҳли учун бунинг ажабланарли ери қолмади. Чунки улар маъмуриятнинг душманга қарши чиқмаслигини ҳам, хавфсизликни таъминламаслигини ҳам, ҳеч кимни ҳимоя қилмай, ҳеч бир ерни озод этмаслигини ҳам, унинг ҳамкорлиги уларни ўлдиришини ва азоб-уқубатларини янада зиёда қилишини ҳам, ҳаммасини ўз тажрибаларидан ўтказганлар.

Яҳудий вужудининг бугунги жиноятидан тортиб, ҳар кунлик жиноятлари мана шу хор ва золим ҳукмдорлар елкасига тушган гуноҳи азим бўлиб, фақат шулар жавобгардир. Чунки улар яҳудийлардан қўрқишлари, улар билан тил бириктириб, муносабатларни нормаллаштиришлари билан номард-қўрқоқ яҳудийларни журъатли қилишяпти. Ушбу оқизилган қонлар жавобгарлиги Ислом Уммати фарзандлари орасидаги қодир ва куч-қудратли кишилар ва армиялар елкасига тушади. Аллоҳ қиёмат куни уларни Фаластин аҳлини ёрдамсиз қолдиришгани учун албатта сўроққа тутади. Улар ва улар билан бир қаторда, Ислом Уммати агар ҳаракатга келмаса ва яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаш билан жиноятларига тоабад чек қўймаса, эртага оқизилиши мумкин бўлган қонлар учун жавоб беради. Шу боисдан агар қатъий қарорга келсалар ва ниятларини холис Аллоҳга қилсалар, Аллоҳ уларга албатта ёр бўлади ва нусрат ато этади.

﴿وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ..

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»                                    [Нисо 75]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here