Америка Атма шаҳрида ҳаво ҳужуми орқали жиноят содир этди Жангчи гуруҳлар эса, буни танқид қилганларни қамоққа олиш билан банд

98
0

Матбуот баёноти

Америка Атма шаҳрида ҳаво ҳужуми орқали жиноят содир этди

Жангчи гуруҳлар эса, буни танқид қилганларни қамоққа олиш билан банд

2022 йил 3 феврал пайшанба куни АҚШнинг «Apache» русумли вертолётлари Суриянинг озод этилган шимолий Атма шаҳри яқинида ҳаво ҳужумини содир этди. АҚШ президенти Байден томонидан «ИШИД раҳбари Абу Иброҳим Ҳошимий-Қурайший нишонга олинган»и айтилган ушбу ҳужум оқибатида тинч аҳолидан ўн уч нафари, жумладан аёллар ва болалар нобуд бўлди.

Ҳодисадан бир кун олдин Боб шаҳрига ракета зарбалари берилиши оқибатида саккиз нафар инсон шаҳид бўлган, бир нечаси яраланган эди. Қонхўр ва босқинчи Россия режими бомбардимонларига келсак, ҳеч бир вақт тўхтагани йўқ.

Мана шундай жиноятлар содир этилаётган экан, жангчи гуруҳлар, асосан, Таҳрири Шом ҳайъати ва Инқоз билан Ўтиш даври ҳукуматлари буларни миқ этмай томоша қилишди, гўё бу улар учун мутлақо аҳамиятсиздек… Томоша қилиш билан ҳам кифояланмай, ҳатто уларнинг сиёсатини танқид қилганларни таъқиб остига олиш, қамаш, одамлар ишларига бурун суқиб, зўравонлик қилиш билан машғул.

Булар куч-қудратни монополия қилиб, инсонларга оғир солиқлар солиш ўрнига, озод этилган минтақаларда тинч аҳолини нишонга олаётган ҳужумларга қарши туриши ва уларни қайтаришлари керак эмасмиди?!

Наҳотки, ҳар куни турли дастак-баҳоналар билан тинч аҳолининг покиза қони оқизилиши, «озод этилган», дейилаётган ерларга бундай зўравонлик ва адоват қилиниши уларнинг қонини қайнатмаётган ва қолган-қутган мардликни ҳам қўзғамаётган бўлса?! Ёки улар ўзларидаги ҳамма нарсаларини ҳам сотиб, буткул қулларга айланиб бўлишдими?!

Ўзларини «дўст», дея даъво қилаётган ва очиқ душманлик қилаётган турли томонларнинг жиноят ва қирғинлари, қонхўр режимнинг даҳшатли хунрезликлари, унга халқаро қонунийлик бериш уринишлари, буларнинг барчаси Шом аҳли ва уларнинг қўзғолонларига қарши халқаро ҳамжамият ва йирик давлатларнинг тиллари бир эканини очиқ кўрсатиб турибди.

Хориж билан боғланган гуруҳларнинг Шом аҳлини ёрдамсиз қолдириши, мускуллари ва зўрликларини душманга эмас шуларга кўрсатиб, ростгўй фарзандларини қамоққа олишаётгани, қўзғолоннинг ўзгармас ғоясидан воз кечишганликлари, буларнинг барчаси Шом аҳли ўз ақидаларидан балқиб чиққан лойиҳаси бор онгли ва холис етакчиларга муҳтож эканини кўрсатиб турибди. Чунки бундай етакчилик йўлимизни тузатиб, бизни малай режимни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида Ислом ҳокимиятини барпо этиш сари бизни муайян шаръий тариқатга мувофиқ етаклайди.

Бугун гуруҳ етакчиларининг бизни ёрдамсиз қолдиришаётгани ва бизга зўравонлик қилиб, душманларимиз режаларини бажаришаётгани яққол фош бўлган экан, энди улар юзига ҳақ сўзни баралла айтмоқ ҳамда уларни ўзгартирмоқ шартдир. Чунки биз зулм ва зўравонликка сукут қилсак, душман бизни хорлаб, янада зўрлик қилади. Ана шунда биз фақат шаҳидларимиз қонини, берилган барча қурбонликларни зое кетказган бўламиз. Балки шу билан бирга, уларнинг режаларини бажарган ва кофир режимнинг зулми, хорлаш ва хўрлаши остига қайтиб кирган бўламиз.

Эй Шом заминидаги ростгўй инсонлар!

Ҳар куни тўхтамай оқизилаётган қонлар бизга то Аллоҳ Таоло ёруғлик, нусрат ва ғолибликни ато этгунига қадар ўз қўзғолонимизни давом эттиришни буюрмоқда. Бу Аллоҳнинг изни ила албатта бўлади, фақат бунинг учун биз сўзимизда ҳам, амалимизда ҳам Аллоҳга ростгўй бўлсак ва Унинг арқонини маҳкам тутиб, Ўзига таваккал қилсак бас.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُم

«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади»                                                                                                     [Муҳаммад 7]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Суриядаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here