Тожикистонда дафн маросимлари тартибга солинмоқда

765
0

Тожикистонда дафн маросимлари тартибга солинмоқда

  Тожикистон жамиятида  дафн маросими ва мотамга риоя этилиши борасидаги яқинда ўрнатилган тартиблар кенг муҳокама қилинмоқда.

 Эндиликда дафн маросимларида баланд овозда йиғлаш, бошини тупроққа уриш, кийимларини йиртиш, сочларини юлиш, юзига уриш ва йиғлашни касб қилиб олганларни чақириш тақиқланади. Марҳумнинг қариндошларига овоз чиқармай йиғлашларига рухсат берилди.

  Мотам маросимларини ўтказиш тартиби Дин ишлари бўйича Қўмита Тожикистон Уломалар кенгаши ва исломшунослик маркази билан биргаликда ишлаб чиқилди. Ҳужжат ҳозирча тавсия характерига эга, аммо аньана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги  мамлакат қонунига ўзгартиш киритиладиган бўлса, у ҳолда бу тартибларга амал қилиш мажбурий бўлади.

  Дин ишлари қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқимнинг айтишича, янги қоидаларни жорий қилишдан кўзланган асосий мақсад мотам ва дафн маросимларини тартибга солишга қаратилган.

  Гўрков ва ювғичнинг вазифаси жойлардаги маҳаллий расмийлар иштирокида марҳумнинг қариндошлари томонидан бажарилади. Марҳумнинг уйида кечқурун унинг қариндош ва фарзандларидан бошқаларнинг қолиши тақиқланади. Аёллар кўк рангдаги мотам либосини кийишлари керак, эндиликда қора кийим тақиқланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here