Украинадаги рус ҳарбийлари Сурияга сафарбар қилинди

483
0

Кремл барча диққатини Асадни дастаклашга қаратар экан, Украинадаги сара аскарларини ҳам Сурияга сафарбар қила бошлади. Россия кучлари сентябр ойининг охирида Асад армиясини дастаклаб, Сурия халқини ҳаводан ҳужумга тута бошлаган пайтда президент Владимир Путин рус армияси қуруқликдан ҳужумга ўтмаслигини билдирган эди. Бироқ рус ҳарбий масъулларининг билдиришича, вазифаси номаълум бўлган бир гуруҳ ҳарбийлар Сурия майдонларига сафарбар қилинган.

“Хос тайёргарликдан ўтган ҳарбийлар Украинадан олиб чиқилиб, Сурияга юборилди”, дейди Россия мудофаа вазирлигининг масъулларидан бири.

Масъулга кўра, бу аскарлар Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар назорати остидаги минтақалардан ортга чекинган. Худди шу масъул мазкур ҳарбийларни АҚШнинг “Delta Force” гуруҳига қиёслади.

Рус дипломатларидан бири ўтган ҳафталарда Сурияга юборилган кучлар орасида “Zaslon” гуруҳи ҳам борлигини билдирди. Бу гуруҳнинг вазифаси дипломатлар ва масъул ходимларни қўриқлашдир. Дипломатга кўра, Асад разведкачилари билан ҳамкорликда ишлаш учун кўп сонли мутахассислар ҳам Сурияга юборилган.

Бироқ Россия мудофаа вазирлиги бу даъволарни рад этмоқда. Вазирликнинг билдиришича, Россия тарафидан Асад кучларига юборилган ҳарбий дастурлар ҳақида таълим бериш мақсадида ҳарбий мутахассислар Сурияга юборилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here