Россия Яқин Шарқда ўз таъсирини кучайтириш ниятида

447
0

Россия дават думасида баъзи араб давлатларини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо сифатида қабул қилиш ҳақида таклифлар янгради. Либерал демократлар партияси раҳбарининг бош ёрдамчиси депутат Алексей Диденко Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби Димитрий Мезенцевга мактуб йўллади. Мактубда Диденко Россиянинг стротегик ҳамкорлари саналган бир қанча араб давлатларини ШҲТга доимий аъзоликка қабул қилишини талаб қилди.

Диденко дастлаб Миср, Фаластин, Ироқ, ва Сурия давлатлари ШҲТга аъзо қилиниши лозимлигини билдирди. Рус сиёсатчисига кўра, Россия Яқин Шарқда етарлича таъсирга эга бўлди. Шу боис Араб давлатларининг ШҲТга аъзо бўлиши Россиянинг минтақадаги таъсирини кучайтиради.

“Бизнинг Суриядаги муваффақиятли ҳарбий амалиётларимиз Россиянинг минтақавий бир куч эмас, балки дунё сиёсатига таъсири ўтадиган давлат эканлигини кўрсатмоқда. Энди бу муваффақиятни яна ҳам кучайтириш учун стротегик ҳамкорларимиз бўлган араб давлатларини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо қилиб, уларга берган дастагимизни кафолатлашмиз лозим”, дейди Диденко ўзининг мактубида.

Алексей Диденконинг таъкидлашича, Фаластин биринчи бўлиб ШҲТга аъзо қилиниши лозим. Чунки Фаластин ўзининг долзарб муаммоси билан бошқа араб давлатларидан ажралиб туради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here