Арзончилик фаровонлик белгисими?

559
0

 Айни вақтда Қирғизистонда баъзи полиз махсулотларининг нархи дехқонлар бу махсулотларни етиштириш учун сарфлаган ҳаражатларни ярмини ҳам қопламайдиган даражага тушиб бораяпти. Чорвачиликка ихтисослашган фермерлар боқиб семиртирган чорваларининг нархи эса берган ем-хашакларини  баҳосига тўғри келмаяпти. Бунинг оқибатида  иқтисоднинг қовурғаларидан ҳисобланган дехқончилик ва чорвачилик инқирозга юз тутмоқда. Бир томондан қарасанг бу ҳолат халқ учун манфаатли кўринади. Аммо шу ўринда нега энди арзончиликдан хафа бўлишимиз керак, деган ўринли савол туғилади.

 Ахир ривожланган давлатларда бу махсулотлар арзонлигини кўрамизми?

 Ишларга тўғри назар ташлайлик, ахир у давлатларда аҳолининг кўп қисми иқтисодни ишлаб чиқариш соҳаси билан бандлар. Уларда завод ва фабрикаларда оқ халат кийиган юз минглаб кишилар кондиционерли хоналарда меҳнат қилишади. Қишлоқ хўжалиги билан банд аҳоли озчиликни ташкил қилади. Демак, Қирғизистоннинг муаммоси, унинг иқтисоди аграр соҳа (қишлоқ хўжалиги)га асосланганидадир. Қирғизистонда ҳам ишлаб чиқариш юқори техналогияли биоинженерия ва геоинженерияга суянган бўлганида, чорвачилик ва дехқончилик ҳам фойдали соҳа бўлар эди. Аммо иқтисодий инқироз ва ишсизликни юқори даражадалиги сабабли бечора халқ ўзини далага урмоқда. Саноати йўқ бўлган юртда яшаётган деҳқон уруғни ҳам, тракторни ҳам, ўғитларни ҳам ўша йирик давлатлардан сотиб олмоқда.

 Шунинг учун ҳам офтобнинг тиғида тупроққа беланиб, куйиб-пишиб меҳнат қилган бир оиланинг олти ойда топган даромади, оқ халат кийиб, салқин хонада ишлаётган бир кишининг бир ойлик даромадига ҳам тўғри келмаяпти. Аҳвол шундай давом этаверадиган бўлса яқин келажакда бой дехқон ва чорвадорлар ҳам қашшоқлик даражасига тушиб қоладилар.

 Иқтисодни яхшилиги нархларни арзонлиги билан эмас, балки шу нархга халқни қодир қилиш билан ўлчанади. Хулоса шуки, давлат раҳбарлари йўлларни асфальт қилиш учун сарфланаётган маблағларни завод ва фабрикаларни бунёд этиш учун ишлатмоқлари зарур. Бундай қилинмас экан Қирғизистон халқининг топгани асфальтлаштириш учун берилган қарзларни узишга ёки карам, тарвуз… уруғларини сотиб олишга кетаверади.

Сазойи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here