Франция элчиси Тунисда Ҳизб ут-Таҳрир таъқиқланишини талаб қилди

466
0

Франциянинг Тунисдаги элчиси бутун дунёнинг барча ерларида, шу жумладан Тунисда ҳам кучли тарзда Халифалик лойиҳасини кўтариб чиқаётган ва бунинг учун бор кучини аямай фолият қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг даъватига бўлган тоқатсизлигини намоён қилди. Унинг Ҳизбга нисбатан билдирган баёноти ҳақида “Gamra FM” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Тунисда юз берган “Террор” ҳодисасидан сўнг баёнот берган элчи Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси Тунис-Франция ўртасидаги манфаатларга раҳна солаётганини таъкидлар экан, унинг фаолияти дарҳол таъқиқланиши лозимлигини талаб қилди. Франция элчиси ўзининг нутқи давомида Ҳизб ут-Таҳрирга бўлган нафратини Ҳизбнинг Франция ва Тунис ўртасидаги ўзаро алоқаларга таҳдид туғдириши билан изоҳлади.

Тунисда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир қози Тақийюддин Набаҳоний тарафидан 1953 йилда Қуддусда ташкил қилинган Ҳизбнинг бир қисимидир. Тунис инқилобидан сўнг 2012 йил 17 июлда Ҳизб ут-Таҳрир учун Тунисда фаолият юритиш имконияти юзага келди. Ҳизб охирги пайтларда “Wino Petrol” компаниясига иштирок этди. Айни пайтда Тунисда Америка-Франция ҳарбий базасини куриш лойиҳасига ҳам қарши чиқмоқда. Бу эса Франция элчисининг Ҳизбга нисбатан нафрати сабабларидан бири бўлиши табиий.

Туркистон:

Дарҳақиқат Ҳизб ут-Таҳрир барча ерларда, шу жумладан Тунисда ҳам Ғарбнинг уйқусини қочиргани аниқ. Тунисдаги Ҳизб ут-Таҳрир қанотининг энг муҳим шахсларидан бири расмий нотиқ устоз Ризо Билҳаж мамлакатда юзага келаётган ҳар бир сиёсий жараёнларни тинимсиз ёритиб бормоқда. Умматга қарши амалга оширилаётган тилбириктирувлар ва хиёнатларни бирин-кетин далил-исботи билан очиб ташлаяпти. Куфр давлатлари тарафидан юрт бойликлари талон-тарож қилинишига тўсиқларни вужудга келтиришлар ҳам шулар жумласидан. Масалан: Тунис ҳукумати ўз халқини алдаб, «бойлигимиз оз, улардан фойдаланиш имкониятимиз чекланган», деган мазмундаги ёлғон баёнот билан чиққан пайтда Ҳизб ут-Таҳрир дарҳол бу гапнинг ёлғон эканлигини фош қилди. Юрт бойликлари беҳуда совурилишига нисбатан Расмий доирадаги шахслар сукут сақлаётганини ва бу билан одамларга қарши содир этилаётган зулмга шерик бўлаётганини очиб ташлади.

Шунингдек Ҳизб ут-Таҳрир оламшумул конференциялар ташкил қилиб, мамлакатдаги ишсизлик, камбағаллик каби иқтисодий муаммоларнинг ҳақиқий ечимларини умматга тақдим қилиш учун келмоқда. Ҳизб ташкил қилган йиғилишлар ва конференцияларда барча муаммоларнинг ҳақиқий тўғри ечимлари фақат Исломда эканлигини саволга ўрин қолдирмайдиган таражада батафсил баён қилиб берилади. Бу эса ўз навбатида Ғарбга ҳам унинг малайларига ҳам хуш ёқмаслиги аниқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here