Яҳудий вужуди ҳукмдорларимиз хиёнатидан самарали фойдаланиб, унинг етакчилари бу билан мақтанишмоқда!

217
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужуди ҳукмдорларимиз хиёнатидан самарали фойдаланиб, унинг етакчилари бу билан мақтанишмоқда!

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими (ҳижрий 1443 йил 14 жумодуссоний, милодий 2022 йил 17 январ душанба куни) нашр қилган баёнотда бундай дейилади:

«Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан яҳудий вужуди мудофаа вазири Бени Ганц ўртасидаги учрашувдан сўнг яҳудийлар бош вазири Нафтали Бенет «Фаластин маъмурияти билан сиёсий жараёнда муваффақиятга эришиш имконияти йўқ»лигини таъкидлади. У «Дунё раҳбарлари билан учрашганимда улар мендан Фаластин мавзусини сўрашмади ҳам», деди. Сўнг ўз позицияси аниқ эканини, яъни у Фаластин давлати бўлишига рози эмаслигини ва Абу Мозин билан учрашишни истамаслигини қўшимча қилди. Ўз навбатида, яҳудий вужуди ташқи ишлар вазири (Бенет билан бўлган коалиция келишувига кўра кейинги бўладиган бош вазир) Яир Лапид ҳам Фаластин маъмурияти билан музокарага ўтиришга асло истаги йўқлигини билдирди.

Яҳудийларнинг бундай кибрли баёнотлар беришга ундаган нарса улар қўлга киритган самаралардир. Бу самаралар, шубҳасиз, араб давлатлари ҳукмдорларининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришларида, Фаластин маъмуриятнинг қўрқоқлигида ва ён беришларида ўз аксини топади. Бунга «Клиринг маблағлари», «VIP ўтиш рухсатномаси» ва «ВМС карточкаси» каби Аббос-Ганц учрашувида имзоланган келишувлардаги ён беришлар мисол бўлади. Шунинг учун ҳам яҳудий вужуди араб ҳукмдорларининг хиёнати ва ён беришлари меваларини териб оладиган ва шундай такаббурлик билан баёнотлар берадиган бўлиб қолди. Мана, Фаластин масаласи «ҳал қилиниб», умуман кўтарилмаяпти. Фақатгина ҳукуматлар яҳудий вужуди етакчилари билан имзолашган ҳужжатларидагина ва учрашувларининг якуний баёнотларидагина тилга олинадиган, баъзан умуман тилга олинмай ҳам ўтиб кетиладиган бўлиб қолди.

Бенет билан Лапид баёнотларидан кўриниб турибдики, Фаластин Озодлик Ташкилоти бошлаган «тинчлик ҳаракати» бир бепушт ташаббус бўлиб, ундан на ватан туғилмоқда, на суверенлик ва на давлат. Билъакс, у ён бериш, ён бериш ва қатор ён беришлар билан, охир бориб ён бериладиган ҳеч нарсани қолдирмайдиган бир ҳаракатдир. Ана, Фаластин маъмурияти, айни банкротлик босқичига яқинлашмоқда, яҳудийлар эса, кўпроқ ён бериш ва воз кечишларга эга бўлиш учун уни атайин алдаб, вақтни чўзишмоқда.

Ҳамма нарса очилиб фош бўлиб бўлди. Араб режимларининг одамларни алдаш учун давлат, тинчлик ва музокара каби гапларига ҳам ўрин қолмади… беркитишадиган ва алдашадиган нарсалари тугаб битди. Аксинча, улар энди очиқдан-очиқ муносабатларни нормаллаштирадиган, яшириб ўтирмай, очиқ баёнотлар берадиган бўлиб қолишди. Зеро,  Бенетнинг баёнотига на бир қирол ва на бирорта президент жавоб қайтарди!

Дарҳақиқат, Фаластин масаласи фақатгина уни озод қилиш билангина ҳал бўлади. Қолган бошқа вариантлар эса, Фаластин масаласи ва унинг аҳлига зиён етказганидан кейин фош бўлиб, бутун эътиборини йўқотди. Бугунги кунда Фаластин масаласи ҳукмрон режимлар ва ҳукуматларнинг эътиборидан бутунлай четда қолган бўлиб, уларнинг наздида қадрини йўқотган. Унга фақатгина мусулмон халқлар ҳамда уларнинг холис куч-қудрат аҳли эътибор бермоқда. Шу боис, Ислом Уммати ҳамда унинг армиялари дарҳол ҳаракатга келиб, малай ҳукмдорларини ағдармоғи ҳамда ушбу муборак заминни яҳудий вужудидан озод этиб, буни ҳар кимга ибратга айлантирмоғи даркор. Бугунги кунда Ислом Уммати айни шу ҳақиқатларни англаб етиши вожиб.

Роя газетасининг 2022 йил 2 феврал чоршанба кунги 376-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here