Америка ва Россия куфр миллати битта эканини тасдиқлади

110
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка ва Россия куфр миллати битта эканини тасдиқлади

Саудияда чиқадиган «Шарқул Авсат» газетаси (ҳижрий 1443 йил 26 жумодуссоний, милодий 2022 йил 29 январ шанба куни) тарқатган хабарда бундай дейилади:

«БМТнинг Суриядаги махсус вакили Гейр Педерсен Нью-Йоркдалиги чоғида Саудияда чиқадиган Шарқул Авсат газетаси билан ўтказган телефон суҳбатида «Сурия кризисига алоқадор асосий томонлар менга ҳарбий ҳаракатлар даври тамом бўлганини ва ҳеч бир томон можаро якунини монополияга олмаслигини айтишди», деди. Кейин у бундай қўшимча қилди: «АҚШ ва Россия ўртасида Сурияда стратегик келишмовчилик йўқ. Ҳар икки давлат вакиллари Женевадаги учрашувда менга «Режа муқобилида режа» номли янги лойиҳага қўшилишга тайёр эканликларини билдиришди».

Педерсенга кўра, у Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан учрашуви чоғида ўз режасини илгари суришда Кенгаш томонидан «кучли қўллаб-қувватлов» олган. Унинг бу режаси БМТнинг 2254-резолюциясини амалга оширишга олиб келишини таъкидлади. Педерсен Америка Сурия «режимини ўзгартириш» сиёсатидан воз кечди, балки «мавжуд режимнинг хатти-ҳаракатларини ўзгартириш»га интилмоқда, деган фикрга қўшилишини билдирди. Сизнинг бу режангизга Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Миқдоднинг норозилик билдирганига нима дейсиз? – деган саволга «Мен унга Дамашқ учун бўлган «Режа муқобилида режа»нинг асл моҳиятини янада батафсил изоҳлаб берсам, албатта мамнун бўлади. Умид қиламанки, биз музокаралар органи билан тўғри муносабатда бўламиз», дея жавоб қилди. Педенсеннинг таъкидлашича, келаси ой Дамашқ ва музокаралар қўмитаси билан конституциявий қўмита йиғинларининг навбатдаги босқичини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилади. БМТ вакили яна бундай деди: «АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кўмагида Суриянинг учдан бир қисмини ва бойликларининг катта қисмини назорат қилаётган Сурия Демократик Кучлари (Қасад) Женева жараёнининг бир қисми ҳисобланмайди. Чунки ушбу жараён 2254-резолюцияга асосланган бўлиб, унда маълум мухолафат гуруҳлари мавжуд, аммо Қасад эса унинг бир қисми эмас ва бу ҳамон ҳақиқатдир».

Роя газетасининг 2022 йил 2 феврал чоршанба кунги 376-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here