Песков: Путин Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича жавобни маъқуллади

399
0

Песков: Путин Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича жавобни маъқуллади

 Хабар: Путин Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича жавоб лойиҳасини маъқуллади, деб хабар қилди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

 Бугун эрталаб Сергей Лавров президент билан учрашувда Россиянинг АҚШ ва НАТОга жавоби тайёрлангани ҳақида ахборот берди. Ҳужжат 10 варақдан иборат.

 “Президент Лавров тақдим этган концептуал лойиҳани маъқуллади. Ҳозир дипломатлар матнни якунлаш устида ишламоқда, кейинчалик у адресатларга юборилади”, – деди Песков.

 Изоҳ: Россия агар Америка ва унинг иттифоқчилари Москвага хавфсизлик кафолатларини беришни жиддий кўриб чиқмасалар, Ғарб билан кескин қарама-қаршиликка дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирган ва Европада ракета инқирози юз бериши мумкинлигига ишора қилган эди.

 Украина инқирози жуда мураккаб, у Россия-АҚШ-Европа ўртасидаги кураш билан боғлиқ. Бу инқироз Россия учун асосий ва хавфли стратегик ҳаётий масаладир. Хавфли ва муҳим бўлгани учун ҳам у ҳарбий сафарбарликни амалга оширяпти ва шу орқали ўзига мувофиқ келадиган дипломатик ечимга эришмоқчи бўляпти. Бошқача айтганда, бундай ҳарбий сафарбарлик амалий уруш учун эмас, акс ҳолда, Путин кутиб турмасдан уруш қилган бўларди. Балки, Путин шундай ҳарбий сафарбарликни баҳона қилиб, сиёсий мақсадларни амалга оширмоқчи бўляпти.

 Россия амалга оширмоқчи бўлаётган мақсадлардан асосийси, Украинани НАТОга аъзо бўлишига йўл қўймасликдан иборат. Украинанинг НАТОга қўшилиши Россия учун қизил чизиқ ҳисобланади, чунки уни Россия ўзининг ҳам табиий таъсири доирасида, ҳам миллий хавфсизлигининг бир қисми, деб ҳисоблайди. Нафақат шундай ҳисоблайди, ҳатто Украинани рус халқининг умумий этник, тарихий ва маданий туғилган жойи, деб билади. Дарҳақиқат, Путин Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истагини реал таҳдид ҳисобланишини бир неча бор такрорлаган. У АҚШ ва Европанинг бу масаладаги босимларидан сўнг энди ён беришга мутлақо асос кўрмаяпти. 

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here